Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet108/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Конвейерли совитгич горизонтал текислигига зангламайдиган пўлатдан ясалган тўр жойлаштирилган конвейердир. Материал ҳаракати роликли занжирга маҳкамланган стерженлар ёрдамида амалга оширилади.
Гранулланган шротни совитиш тўрли ойна орқали вентилятор сўрадиган ҳаво билан амалга оширилади. Ҳаво шрот қатламидан ўтиб, уни совитади ва совутгичнинг ён қисми орқали циклонга тозалаш учун юборилади. Циклонда ўтириб қолган майда чанг қайта ишлашга қайтарилади.
Совитгич ичидаги материални бўлиш вақти конвейер ҳаракати тезлиги билан ўзгартирилади.


5-§. Айрим мойли уруғлар шротларини зарарсизлантириш

Аввал айтганимиздек баъзи бир мойли уруғлар таркибида токсик ва ноозуқавий моддалар борлиги сабабли, шротнинг сифатини бузади, баъзи бир ҳолларда эса уларни қўшимча ишлов бермасдан ем сифатида ишлатиб бўлмайди. Бундай уруғларга соя, канакунжут, зиғир, пахта чигити киради. Зарарли моддаларни ва уларни ҳосил бўлишини катализлайдиган ферментларни инактивациялаш учун материалга маълум вақт давомида қўшимча термик ишлов бериш жараёнлари қовуриш ва пресслаш босқичларида ёки шротга ишлов бериш босқичида амалга оширилади.


Бу жараён режим ва шароитлари қайта ишланадиган уруғ турига боғлиқ.
Зиғир уруғи таркибидаги линомерин гликозидини парчалаб ва натижада заҳарли синил кислотасини ҳосил бўлишига сабабчи бўлган линаза ферментини инактивациялаш учун янчилмага маълум режим ва шароитларида намлик-иссиқлик ишлови берилади.
Намлик-иссиқлик билан ишлов бериш босқичида пахта чигити таркибидаги госсипол зарарсизланади (ноактив ҳолатига ўтади). Бу жараён одатдаги ҳарорат режимларида шротдан эритувчини ҳайдаганда ниҳоясига етади.
Соя ва канакунжут уруғлари таркибидаги ферментларни ва бошқа нохуш моддаларни инактивациялашга эришиш анча қийин. Уларни тўла зарарсизлантиришга янчилма ва шротга комплекс ҳолда намлик-иссиқлик ишлови берилганда эришилади.
Соя уруғини қайта ишлашда шротни зарарсизлантириш. Соя уруғи таркибида бир қатор нохуш моддалар бўлиб, қайта ишлов бермасдан туриб шротни омухта – ем сифатида қўллаш мумкин эмас.
Бу моддаларга ферментлар (уреаза, липаза ва липоксидаза) ва анти озуқавий моддалар (стрипсин ингибитори, соин, сапонин) киради.
Уреаза ферменти соянинг ҳамма навларида мавжуд бўлиб, юқори активликка эга. У мочевинани парчалаб аммиак ҳосил қилади. Шунинг учун бу фермент бор шротларни мочевинаси бор шротлар билан аралаштириб омихта-ем тайёрланмайди. Чунки бунда аммиакли заҳарланиш юзага келади. Уреазани фаолияти учун энг яхши шароит 30-600С ҳароратда бўлади. У 700С ҳароратда инактивацияга учрайди.
Липаза ва липоксидаза ферментларининг максимал активлиги 20-400С ҳароратда кузатилади.
Соядаги анти озуқавий моддалар (трипсин ингибитори, соин ва сапонин) юқори биологик активликка эга бўлиб, ҳайвонларда ҳазм қилиш ва модда алмашинувини секинлаштиради. Баъзи холларда улар токсик таъсирига эга бўлади.
Трипсин ингибитори – глобулин туридаги оқсил бўлиб ўзини активлигини фақат натив ҳолатда намоён қилади, қиздирилганда денатурация натижасида у ўз ингибиторлик хоссаларини йўқотади.
Соин (соя гемагглютенини) оқсилли моддалар турига киради. У қизил қон таначаларига агглютинлаштирувчи таъсир кўрсатади. Намлик-иссиқлик ишлови берилганда у парчаланади.
Сапонин сояда оз миқдорда бўлади. У жўжалар ўсишининг ингибитори ҳисобланади.
Соя шроти қимматли озуқа ва озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, уни таркибида ўрни қопланмайдиган аминокислоталар комплекси мавжуд шунинг учун уни зарарсизлантириш зарур.
Одатдаги соя янчилмасини тўғридан-тўғри экстракцияга ёки пресслашга тайёрлаётгандаги жараённинг ҳарорат режимлари ноозуқавий моддалар ва ферментларни инактивациялаш учун етарли бўлмайди. Бу жараёнлар фақатгина тостерлашда тўла ниҳоясига етади. Бу жараён шротдан эритувчини хайдаш тостерларида ёки шнекли буғлаткичлардан кейин ўрнатиладиган қасқонли кондиционерларда амалга оширилади.
Соя шротлари тостерларда қуйидаги режимларда қайта ишланади. Таъминловчи шнекда ёки тостернинг биринчи қасқонида қайноқ сув ёки очиқ буғ билан шротнинг намлиги 17-18%гача етказилади ва 90-1000Сгача қиздирилади. Қасқондан қасқонга ўтаётганда у буғ кўйлаги ичидаги босими 0,7-10 МПа бўлган буғ, ва босими 0,02-0,25 МПа бўлган очиқ буғ билан қиздирилади, бунинг натижасида тостердан чиққан шрот ҳарорати 100-1050С ва намлиги 12% бўлади. Қасқонлар ичидаги шрот қатлами қалинлиги 300-350 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Соя шротини қасқонли кондиционерларда қайта ишлаш режими: шротнинг кондиционер ичида бўлиш вақти 30-40 мин., ҳарорат 105-1100С, намлик 9,0-12,0%.
Тостерлаш жараёни натижасида шротнинг сақланиш муддатини қисқартирадиган ферментларни активсизлантиришдан ташқари, дуккаклиларнинг нохуш ва аччиқ мазаси йўқотилади ва озуқавий қиймати оширилади.
Тостерланган соя шротини стандартларда белгиланган кўрсатгичларидан бири уреазанинг активлигидир. Бу ферментнинг активлигига қараб соя шроти таркибидаги бошқа номақбул моддаларнинг инактивация даражаси ҳам баҳоланади.
Тостерланган шротларнинг озуқавий қиммати тостерланмаганларникига қараганда 10-12%га юқорироқ бўлади.
Бундай шротлар билан ҳайвонларни боқилганда масса бирлигидаги ем сарфи камайганлиги сабабли юқори самарадорликка эришилади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish