Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


НД-1250М линиясини технологик схемасининг баёни (9.3-расм)



Download 6,7 Mb.
bet119/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

НД-1250М линиясини технологик схемасининг баёни (9.3-расм). Экстракция қилинаётган материал йирик, майда ёки баргсимон ҳолатда конвейер (4) орқали экстрактор(1)нинг қабул қилиш колоннасига берилади. Экстрактор(1)га маҳсулот оқиб тушувчи трубага электромагнит (2) жойлаштирилган. Экстракция қилинаётган материал унга қарама-қарши ҳаракат қилаётган эритувчи (бензин, гексан) билан ёғсизлантирилади. Экстракторга эритувчи, цех ташқарисидаги резервуарлардан, сув чўктиргич (3), иситгич(5)лар орқали берилади. Экстрактор(1)дан шрот таркибида 25-40% эритувчи ва сув билан чиқиб, шлюзли затвор орқали ўз оқими билан қасқонли буғлатгич (8) (тостер)га туширилади. Шротнинг қасқондан қасқонга ўтиши клапанлар ёрдамида автоматик равишда бажарилади. Ҳар бир қасқонда шрот иссиқлик ва буғ билан ишланади. Ёпиқ ва очиқ буғлар таъсирида қасқонда маҳсулотни аралаштириш натижасида шрот таркибидаги эритувчи буғлантирилади. Таркибидаги эритувчи ҳайдалган шрот совитилиб шнеклар орқали омборга жўнатилади.
Экстрактор(1)дан чиққан тозаланмаган мисцелла насос (25) орқали дискли фильтр(11)ларга берилади. Тозаланган мисцелла ўз оқими билан мисцелла йиғгич(13)да йиғилади. Тозаланган мисцелла насос билан иситгич (14) орқали биринчи босқич дистиллятор(27)га берилади. Иситгич (14) биринчи босқич дистилляторда буғланган эритувчи буғлари ёрдамида иситилади. Эритувчи буғлари иситгич (14) орқали конденсатор(6)га берилади. Қизиган мисцелла насос (25) билан иккинчи босқич дистиллятор(26)га берилади. Ажраб чиққан буғлар конденсатор(6)да конденсацияланади. Мисцелла эса насос (25) билан иситгич (21) орқали тугал дистиллятор(22)га берилади. Бу ерда мисцелла форсункалар ёрдамида сочиб берилади. Бу эса юқори унумли дистилляция жараёнини ҳосил қилади. Тугал дисстиллятор вакуум остида ишлайди. Вакуум буғ эжектори (33) орқали ҳосил қилинади. Биринчи ва иккинчи босқич дистилляторлар атмосфера босимида ишлайди. Тугал дистиллятордан чиққан ёғ чақнаш ҳароратини аниқловчи асбоб(32)да чақнаш ҳароратини аниқлаб, совутгич(24)да совутилиб ёғ йиғгичда йиғилади. Қасқонли буғлатгич(8)да буғланиб чиққан эритувчи буғлари ҳўл шрот тутгич (7) орқали конденсатор(6)га боради. Буғнинг конденсатор(6)га келишида вакуум буғ эжектори(33)ни роли катта бўлади. Конденсатор(6)дан эритувчи конденсат совитгичи (9) орқали сув ажратгич(31)га узатилади. Бу ерда, ўз навбатида дистилляторда буғланган эритувчи буғлари ҳам конденсатор совитгичлари (28,29)дан ўтиб йиғилади. Сув ажратгич(31)да эритувчи сувдан ажратилиб экстрактор(1)га юборилади. Ифлос сув эса насос (25) орқали буғлатгич(30)га узатилиб қолган эритувчи буғлатилади. Ортиқча сув эса цех ташқарисидаги резервуарга йиғилади.

9.3– расм. НД-1250М линиясини технологик схемаси



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish