|
-§. Бир ярусли карусел экстактори экстракция линиясининг технологик схемаси
|
bet | 122/127 | Sana | 18.07.2022 | Hajmi | 6,7 Mb. | | #821092 |
| Bog'liq 2 5285051905922307261
3-§. Бир ярусли карусел экстактори экстракция линиясининг технологик схемаси
«Экстехник» экстракция линиясининг технологик схемасини баёни (9.5-расм). Экстракция қилинаётган материал кондиционер-агломератордан редлер ёрдамида экстрактор(3)нинг юкловчи бункери(1)га берилади. Бункер(1)дан материал экстрактор(3)га шнеклар блоки (2) орқали бир маромда бериб турилади.
Экстрактор(3)дан чиқаётган шрот шнек (4) ва редлер (5) орқали тостер(46)га узатилади. Тостер(46)да шрот таркибидаги эритувчи буғлатилади ва совутилади. Тостернинг учта, юқориги секцияларида очиқ буғ ёрдамида шротдаги эритувчи хайдалади. Очиқ буғ тостерга пастги қисмидан, аралаштиргичлар оралиғидан берилади. Эритувчидан тозаланган шрот шлюзли тўсқич (47) орқали туширувчи ва юкловчи шнеклар ёрдамида қуритиш блокига узатилади. Қуритиш блоки иккита секциядан ташкил топган. Бу ердан шрот совутиш учун тостернинг охирги секциясига туширилади. Қуритиш калорифер(6)да иситилган илиқ ҳаво ёки буғ ёрдамида амалга оширилади. Буғнинг босими 1 МПа га тенг бўлади. Совутиш эса атмосфера ҳавоси билан амалга оширилади. Совутилган шрот шлюзли тўсқич (47) орқали шнек(44)га тушади ва ундан омборга жўнатилади.
Ҳайдаш секциясидан ажралиб чиққан эритувчи ва сув буғлари циклон-шрот тутгич(45)га ўтади ва ундан иссиқлик берувчи сифатида дистилляциянинг биринчи босқич дистиллятори(8)га берилади.
Совитиш камерасидан чиққан ҳаво циклонлар (41-43) ёрдамида тозаланади ва вентилятор (40, 42) ёрдамида атмосферага чиқариб юборилади. Экстрактордан мисцелла насос (51) орқали мисцелла йиғгич(50)га берилади ва фильтр(49)дан ўтиб фильтрланган мисцелла учун йиғгич(48)га тушади. У ердан насос (7) ёрдамида уч босқичли дистилляция қурилмасининг биринчи босқичига берилади.
Биринчи босқичда мисцелланинг концентрацияси 24%дан 65%гача кўтарилади. Кейин у насос (9) орқали иккинчи босқич дистилляторга берилади ва концентрацияси иккинчи босқичда 95%га етказилади. Иккинчи босқичдан мисцелла насос (11) ёрдамида учинчи босқич дистилляторга берилади. Бу ерда очиқ буғ ёрдамида мойда қолган эритувчи қолдиқлари хайдалади. Тайёр бўлган мой насос (13) ёрдамида йиғгичга берилади ва насос ёрдамида совутгичдан ўтиб йиғгичда тўпланади.
Тостердан чиқиб келаётган буғлар биринчи босқич дистилляторида иситгич сифатида ишлатилади, бир қисми шу ерда конденсацияланади ва конденсат йиғгичга тушади. Конденсацияланмаган буғлар дистиллятордан чиқиб, ҳаво ёрдамида совутиладиган конденсатор(39)га боради. Ундан конденсат ва буғ аралашмаси ажратувчи идиш(38)га тушади ва конденсат ҳамда сув ажратгич(18)дан ўтиб эритувчи йиғгич(16)га тушади. Буғ ва ҳаво аралашмаси эса ажратувчи идиш(38)дан абсорбцион рекуперация системасига берилади. Йиғилган эритувчи назорат сув ажратгич(14)дан ўтиб насос (15) ёрдамида умумий эритувчи йиғгичига берилади.
Ҳаво-буғ аралашмаси ажратгичлардан конденсатор(29)га берилади ва ундан кейин абсорбцион колонка(28)га берилади. У ерда аралашма насадкалардан ўтиб, эритувчи буғлари абсорбентда тутиб қолинади. Ҳаво эса буғ қолдиқлари билан бирга вентилятор (27) ёрдамида атмосферага чиқарилиб юборилади. Вентилятор (27) ёрдамида ҳар доим вакуум (20-50 Па) ушлаб турилади. Бу эса эритувчи буғларини экстракция цехига тарқаб кетишига йўл қўймайди. Атмосферага чиқариб юборилаётган ҳавода эритувчи буғларининг миқдори 20 г/м3 дан кўп бўлмаслиги керак.
Абсорбент эритувчи билан бирга абсорбцион колонна(28)дан насос (20) ва иситгичлар (24, 25) орқали десорбер(23)га берилади. Эритувчи ва сув буғлари десорбердан оралиқ идиш (22)га берилади ва насос (27) ва иситгич (25) орқали ўтиб, совутгич(26)га тушади. Совутгич(26)дан эритувчи ва сув буғлари абсорберга қайтарилади.
9.5-расм. “Экстехник” фирмаси экстракция линиясини технологик схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|