|
|
bet | 121/127 | Sana | 18.07.2022 | Hajmi | 6,7 Mb. | | #821092 |
| Bog'liq 2 5285051905922307261
Эритувчи ва сув буғлари ҳаракати. Тостер(6)дан ажралиб чиққан эритувчи ва сув буғлари хўл шрот тутгич(40)дан ўтиб, экономайзер (17) орқали конденсатор(40)га берилади. Конденсатор (40) да конденсатга айланган қисми сув ажратгич(13)га тушади.
Эритувчи буғлари сепараторлардан (16, 18) ва иккинчи босқич дистиллятор(19)дан конденсатор(20)га берилади. Конденсатор(20, 20а)лар вакуум остида ишлайди. Вакуум эса эжектор (23) ёрдамида ҳосил қилинади.
Конденсат конденсатордан сув ажратгич(13)га тушади. Конденсаторда эжектор (23) сўриб олаётган эритувчи ва сув буғлари, ҳамда эжекторга берилаётган буғ ҳам конденсацияланади. Мисцелла иситгич(21)дан ва учинчи босқич дистиллятор(22)дан чиққан эритувчи ва сув буғлари эжектор (23) ҳосил қилган вакуум ёрдамида тортиб олиниб конденсаторга (24) берилади. Конденсацияланган буғлар сув ажратгич(13)га юборилади.
Конденсатга айланмаган буғлар эса эжектор (23) ёрдамида яна конденсатор(25)га берилади.
Дистилляция эжектор (23) ҳосил қилган босим остида боради.
Сув ажратгич(13)да сувдан ажратилган эритувчи бак(55)га узатилади ва яна технологик линияга юборилади.
Сув ажратгич(13)да ҳосил бўлган эритувчи буғлари рекуперацияга берилади. Рекуператорда қайта ишланган суюқлик, яъни сув ва шлам бензин тутгич(56)га ва ундан оқова сувларни тозалаш системасига узатилади.
Эритувчини рекуперацияси. Системадан келган эритувчи ва ҳаво буғлари аралашмаси назорат конденсатор(42, 43)ларидан ўтиб, совитгич(45)да қарама-қарши томондан совуқ сув берилиб, тузли сув билан совутувчи конденсатор(46)га боради. Конденсацияланмаган эритувчи буғлари конденсатор(46)дан дефлегматор(47)га ўтади. Дефлегматор (47) вертикал жойлаштирилган зангламайдиган пўлатдан ясалган пластинкалардан ташкил топган. Дефлегматор(47)да эритувчи буғлари форсункалар ёрдамида қарама-қарши томонидан берилган совутилган тузли сув билан аралаштирилади. Тузли сув аммиак буғлатгичи(52)нинг трубаси орқали насос (51) ёрдамида йиғгич(48)дан берилади.
Тузли сув сифатида кальций хлор эритмаси ишлатилади. Конденсатга айланган эритувчи буғлари сув билан аралашган ҳолда совутгич ва конденсатор орқали сув ажратгич(13)га берилади. Конденсатга айланган эритувчи буғлари ва тузли сув аралашмаси дефлегматор(47)дан тузли сув йиғгич(48)га тушади. Тузли сув йиғгичда ажратилган эритувчи сув ажратгич(13)га тушади. Дефлегматор(47)да тузли сувни бир қисми сув билан аралашиб, тузли сувнинг концентрацияси камайиб кетади. Бу эса тузли сув йиғгич(48)да эритмани кўпайишига олиб келади. Бунда сув ажратгичга эритувчи билан бирга тузли сув эритмаси ҳам қўшилиб кетади ва бу қўшимча сув, оқова сувларни тозалаш системасига тушириб юборилади.
Тузли сувнинг йўқотилишини камайтириш мақсадида системага, яъни дефлегматор системасига тузли сув концентраторини ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда эритувчи ва тузли сув аралашмаси тузли сув йиғгич(48)дан тузли сув концентратори(49)га берилади. Бу ерда эритувчи ва бир оз сув буғ ҳолида ҳайдалади ва конденсаторга берилади. Конденсат, яъни эритувчи ва сув аралашмаси сув ажратгичга берилади.
Ажратилган тузли сув тузли сув концентраторидан тузли сув тайёрлайдиган сиғим(50)га берилади ва у ердан насос билан яна системага қайтарилади.
Эритувчидан ҳоли бўлган ҳаво атмосферага чиқариб юборилади. Дефлегмацион ускуна ҳавони чиқариб юбориш учун вакуум системасига уланади. Вакуум, эжектор ёрдамида ҳосил қилинади.
Дефлегматордаги эритувчи буғларини совитиш учун аммиакли совутгич ускунаси (аммиакли компрессор (53), конденсатор (49), аммиак буғлатгич (52), тузли сув йиғгич (48) ва насос(51)дан ташкил топган) системаси ишлатилади. Кальций хлор эритмаси тўрли туби ва буғ барботёри бўлган идиш(50)да тайёрланади.
9.4-расм. Т1-МЭМ линиясини технологик схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|