Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Маркетинг эволюцияси фан сифатида



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 


20 
Маркетинг эволюцияси фан сифатида 
Йиллар Назарий асослари 
Услублари 
Қўллаш соҳаси 
1900-
1950 
йиллар 
Товар ҳақида ўрганиш, 
тақсимлашга мўлжал 
олиш, сотиш ва 
экспорт назарияси 
Кузатиш, ҳарид ва 
сотишни таҳлил 
қилиш, 
эҳтимолларни 
ҳисоблаш, истеъмол 
панели 
Оммавий товар 
ишлаб чиқариш, 
қишлоқ хўжалиги 
тармоғи 
1960 йил 
Сотиш ҳақида 
ўрганиш, товарга, 
сотиш ҳажмига 
мўлжал олиш, 
дистрибьютерлик 
назарияси 
Мотивлар таҳлили, 
фаолиятни тадқиқ 
қилиш, 
моделлаштириш 
Истеъмол 
воситалари 
истеъмолчилари 
1970 йил 
Қарор қабул қилиш ва 
хулқ-атворнинг илмий 
асослари 
Факторинг, 
дискриминант 
таҳлил, математик 
услублар, маркетинг 
моделлари 
Ишлаб чиқариш 
воситалари ва 
истеъмол 
воситалари 
истеъмолчилари 
1980-
1990 
йиллар 
Ҳолатли таҳлил, 
менежмент функцияси 
сифатида маркетинг 
ҳақида ўрганиш, 
рақобатни таҳлил 
назарияси, экология 
асослар, стратегик 
маркетинг 
Позициялаштириш, 
кластер таҳлил, 
истеъмолчилар 
типологияси, 
экспертиза, сабаб-
оқибат таҳлили 
Истеъмол 
воситалари, ишлаб 
чиқариш 
воситалари, хизмат 
соҳаси, фойда 
кўрмайдиган 
ташкилотлар 
истеъмолчилари 
1990 
йилдан 
шу 
давргача 
Тадбиркорлик қуроли 
ва функцияси сифати 
маркетинг ҳақида 
ўрганиш, бозор 
тармоқлари назарияси, 
коммуникация ва 
ўзаро таъсир 
назарияси, ижтимоий 
ва экологик самарага 
мўлжал олиш 
Позициялаштириш, 
кластер таҳлил, 
истеъмолчилар 
типологияси, 
рақобатчилар ва 
истеъмолчилар хулқ-
атвори моделлари, 
бенчмаркетинг, ўйин 
назарияси 
Ишлаб чиқариш 
воситалари, 
истеъмол 
воситалари, 
хизмат соҳаси, 
фойда 
кўрмайдиган 
ташкилотлар, 
давлат 
тадбиркорлиги 
соҳасидаги 
истеъмолчилар 
1.3. – расм. Маркетинг эволюциясининг назарий асослари. 


21 
Маркетинг концепцияси бу бошқарув фалсафасидир. У эса, 
товар ишлаб чиқарувчиларга истеъмолчиларнинг эҳтиѐжларини 
қондириш натижасида фойда олишлари учун ѐрдам беради. 
Шундай қилиб маркетинг концепцияси - бозорда вужудга 
келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини
товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини яхлит, 
тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга 
тезда 
мослашиш, 
истеъмолчиларга 
табақали 
ѐндашиш, 
рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат қилиш 
ҳамда 
таъсирчан 
рекламани 
ривожлантириш 
масалаларини 
ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 
 
1.2. Ахборот технологияларининг ривожланиш йўллари ва 
Интернетнинг вужудга келиши 
Бугунги 
кунда 
ижтимоий-иқтисодий 
тизимнинг 
ахборот 
салоҳияти ѐки ахборот ресурсларини оқилона шакллантириш
улардан самарали фойдаланиш долзарб вазифага айланиб бормоқда. 
Зеро, иқтисодиѐтда бозор механизмларини шакллантириш, бозорнинг 
асосий субъектлари - товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар 
учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш шу механизмларга мос 
бўлган ахборот муҳитини вужудга келтиришни тақозо этади. Ушбу 
муҳит ишлаб чиқариш, ҳамда маҳсулот хизматлар истеъмолининг 
барча босқичларида, шунингдек улар фаолиятидаги барча соҳаларида 
бозор механизми субъектларининг ахборот кўмагини таъминлаш 
лозим. 
Маълумки, 
Ўзбекистонда 
автоматлаштирилган 
ахборот 
ресурсларининг асосий қисми давлат тасарруфида. Улар яқин 
пайтларгача ҳам, аввало фан-техника тараққиѐтига қаратилганди. Шу 
сабабли 
тўпланган 
ресурсларнинг 
аксарият қисмидан бозор 
талабларини қондира оладиган бизнес ахборот ва ахборот 
технологиялари ва тизимлари сифатида фойдаланиш имкони йўқ эди. 
Бу борада Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, ―юридик ва 
жисмоний шахсларнинг, ахборот технологиялари ва тизимларини 
қўллаган ҳолда, ахборот ресурсларидан фойдаланиш механизмларини 
белгилаб берган янги таҳрирдаги ―Ахборотлаштириш тўғрисида‖ги 
Қонуннинг қабул қилиниши оммавий ахборот воситаларини 


22 
модернизация қилишни жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб 
этади‖
5

Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90– йилларига келиб шакллана 
бошлаган очиқ ахборот бозори ва бозор инфратузилмасининг ахборот 
ресурслари кейинги йилларда янада жадал суръатларда ривожланди. 
Ҳозирги пайтда ахборот оқимлари уларнинг мазмуни, таркиби, 
ҳажми улардан фойдаланиш шакллари интенсив равишда ўзгариб 
бормоқда. Бу эса ахборот бозорининг асосий субъектлари, 
секторлари, ахборот манбалари ва уларни тарқатиш технологиялари 
атрофлича ўрганиб чиқилишини тақозо этади. Айни пайтда 
Ўзбекистондаги ахборот бозорини хорижий мамлакатлар ва глобал 
ахборот бозорлари билан таққослаб, миллий ахборот бозорларининг 
ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва уларни таснифлаш мақсадга 
мувофиқдир. Мана шундай объектив омиллар мажмуаси ижтимоий-
иқтисодий тизимни самарали ахборотлаштиришнинг услуб ва 
тамойилларини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқишни талаб этади. 
Бугунги кунда бизнес юритиш соҳасида рўй бераѐтган туб 
ўзгаришларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳам ахборот 
технологиялари ҳисобланади (АТ). АТ барча бозор субъектлари 
ўртасида ўзаро алоқаларнинг ҳал қилувчи воситаси, компаниялар 
бизнес жараѐнларини амалга оширишда қўлланувчи бизнес юритиш 
воситасига айланди. 
Ахборот технологиялари атамаси остида ҳисоблаш техникаси 
дастурий-техника 
воситалари, 
шунингдек, 
муайян 
предмет 
соҳаларида ахборот тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, ўтказиш ва ундан 
фойдаланиш функцияларини бажариш учун қўлланувчи усуллар 
йиғиндиси тушунилади. 
Ахборот технологиялари тушунчаси таркиби қуйидаги каби 
кўплаб элементларни қамраб олади: аппарат платформалари, 
операцион тизимлар, дастурлаш тиллари ва дастурларни ишлаб 
чиқиш воситалари, тармоқ технологиялари, маълумотлар базалари ва 
ҳоказо. 
Муваффақиятли 
бизнес 
юритиш 
учун 
ахборот 
технологияларини қўллашга хизмат қилувчи бир нечта таркибий 
қисмни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
- Интернет глобал компьютер тармоғининг пайдо бўлиши ва 
кенг ривожланиши; 
5
Каримов И.А.‖Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси‖ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 
қўшма мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 13.11.2010й. 


23 

компаниялар бизнес жараѐнларини автоматлаштиришни 
таъминловчи дастурий ва аппарат мажмуаларининг пайдо бўлиши; 

ахборот тизимларининг ўзаро алоқа воситалари ва 
стандартларининг ривожланиши. 
Бу йўналишларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish