39
ускуна ва воситалари ҳисобланади. Буларни янада чуқурроқ ўрганиб
чиқамиз.
Интернет - маркетингнинг энг асосий инструменти (воситаси)
сайт ҳисобланади. Корпоратив Web-сайт – компаниянинг виртуал
офиси, ҳамда бир қанча функцияларга эга Интернет тармоғидаги
вакилидир:
компания ва унинг товарлари ҳақида маълумотлар тақдим
этиш;
Интернетда маҳсулот ва савдо маркасини ҳаракатлантириш;
жорий маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
истеъмолчилар билан муносабатга киришиш;
мижозларга сервис хизмат кўрсатиш ва маълумотлар тақдим
этиш;
сайтдан электрон дўкон сифатида фойдаланиш;
воситачиларни жалб этиш ва воситачилар билан ўзаро
муносабатларни мустаҳкамлаш.
Сайт айнан қидирувчилар томонидан таҳлил
этилади ва
баҳоланади. Унинг дизайни, маълумотлар базаси ва сайтдаги сервис
хизматларнинг мавжудлиги у ҳақида ижобий фикрни шакллантиради.
Шу сабабли Web-сайт интернет лойиҳани амалга оширишда марказий
бўғин ҳисобланади. Шу билан бирга маҳсулотни ва ―савдо юрагини‖
ҳаракатлантириш
бўйича
бир
қатор
махсус
инструментлар
(воситалар) ишлаб чиқилган:
1.
Қидирувни оптималлаштириш (SEO) –
Search Engines
Optimization, сайтни қидирув тизимларига асосланган ҳолда
оптималлаштириш
ҳисобланади.
Қидирувни
оптималлаштириш
натижаси – маълум бир калит сўзлардан фойдаланган ҳолда сайтни
қидирув
натижаларининг
илк
саҳифаларида
жойлаштиришни
таъминлаш;
2.
Контекст реклама – Web сайтда жойлашган матнли реклама
эълонлари
ва
баннерлар
бўлиб,
интернет
қидирувни
такомиллаштиришда асосий ўринни эгаллайди. Шу билан бирга
сайтнинг ўнг устунчасида истеъмолчиларнинг эҳтиѐжларига кўра
қидирув тизимларини жойлаштириш ҳам муҳим аҳамият
касб этади
(Google, Yahoo Search, Mail.ru, Яндекс ва бошқалар).
3.
Медиа рекламалар–компания маҳсулотлари ва хизматларини
ҳаракатлантириш
учун
турли
хил
сайтларда
ѐки
реклама
тармоқларида (таргетингли ѐки таргетингсиз) жойлаштирилган
ҳаракатсиз ва анимацион расмли реклама эълонлари.
40
4.
SMO (Social Media Optimization), SMM (Social Media
Marketing) – ижтимоий тармоқларда ҳаракатлантириш –
форумлар,
блоглар ва бошқ. SMO нинг асосий мазмуни – интернет
фойдаланувчиларни сайтга кўпроқ киришлари, уни турли хил
форумлар, блогларда муҳокама қилишлари
учун сайтнинг тузилмаси
ва таркибини такомиллаштиришни кўзлайди.
5.
SMM – сайтни илгари суриш, товар, хизмат ва ҳ.к.ни
ҳаракатлантиришдир.
Ушбу
турдаги
ҳаракатлантиришдан
фойдаланишда сайтнинг контенти (таркиби, мазмуни) ҳақида жиддий
фикр юритиш, унинг фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлиши ва
янада кўпроқ ўқиш истагини уйғотиши, шунингдек, фаолроқ
ҳаракатларни амалга ошириш –
савол бериш, овоз бериш, анкета
сўровлари тўлдиришга ундаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: