Маркетинг концепцияси
бу товар ишлаб чиқарувчиларнинг
истеъмолчилар эҳтиѐжларини қондириш орқали фойда олиши, яъни
бошқарув фалсафасидир.
Маркетинг концепциялари ҳар бир мамлакат учун стандарт ѐки
меъѐр ѐхуд қоида сифатида кўрилмаслиги керак. Маркетинг
эволюцияси ҳар қайси мамлакатда ўз хусусиятлари ва бозор
17
муносабатлари ривожланиши даражасига боғлиқ бўлади. Бироқ
маркетингни пайдо бўлиши билан боғлиқ жаҳон тажрибаси ҳамда
бозор
муносабатлари
ривожланиши
аниқ
мамлакатларда
тадбиркорлик фаолиятини татбиқ этиш ва бозор муносабатларини
шакллантиришга
ишлатилиши
мумкин
эканлиги
фойдали
ҳисобланади. Бундан ташқари маркетинг ривожланишида машҳур
умумий
тенденция–эътиборни
товар
ишлаб
чиқаришдан
истеъмолчига, унинг хоҳиш ва эҳтиѐжларига қаратиш талаб этилади.
Маркетинг
концепцияси
режалаштирилаѐтган
ва
амалга
оширилаѐтган фирма фаолиятининг стратегик таҳлили асосида ишлаб
чиқилади. Маркетинг концепциясини ишлаб чиқиш одатда қуйидаги
босқичларни қамраб олади:
ички ва ташқи муҳит стратегик таҳлилини амалга ошириш;
маркетинг фаолияти ва корхонанинг мақсадларини аниқлаш;
маркетинг стратегиясини аниқлаш;
режалаштирилаѐтган
натижаларга
эришиш
мақсадида
маркетинг фаолияти элементларини танлаш.
Маркетинг концепцияси ишлаб чиқариш ва таклиф этилаѐтган
товарларга бўлган талабнинг ривожланиш даражасига боғлиқлиги
жиҳатидан бошланғич тараққиѐт босқичини
кечди
.
Биринчи давр
- маркетинг концепцияси ―ишлаб чиқариш
концепцияси‖ - ―маҳсулот устунлиги‖ тарзида белгиланади, бунда энг
муҳим масала яхши товар ишлаб чиқариш ва уни харидорга арзон
нархларда сотиш ҳисобланади. Концепция шиори - ―имкони борича
кўпроқ товар ишлаб чиқар, чунки бозор талаби чексиз‖. Шуниси
диққатга сазоворки, иқтисодиѐтимиз ҳозирги даврда бошқаларга
нисбатан ибтидоий маркетинг коцепциясига яқин туради.
Товар концепцияси истеъмолчи эътиборини товарга, унинг
сифати ва нархига қаратишни талаб этади. Истеъмолчилар ўхшаш
товарларнинг сифатини бошқа фирманинг шундай товарлари билан
солиштириб кўрадилар. Бу концепцияни кўпинча компания, фирма,
ташкилотлар, шунингдек, нотижорат ташкилотлар ҳам ушлаб
турадилар. Бироқ товар концепцияси муваффақият келтиравермайди.
Кейинги давр
―сотиш концепцияси‖ номини олди. Бунда
фирманинг маҳсулотини ―мана товар тайѐр, келаверинг ва
савдолашинг‖ шиори билан сотишни мўлжаллаш биринчи ўринга
чиқади. Товар ва савдо маркетинги концепциялари маҳсулот ишлаб
чиқариш серияли, яъни ҳали ялпи тус олмаган даврда майдонга
келган эди. Товарларнинг янги турлари ва хиллари ҳисобига юқори
18
даражада фойда қўлга киритилар эди, сабаби моҳиятан чексиз талабга
эга бўлган бозорда бу товарларга нисбатан талаб бениҳоя катта эди.
50-йилларда бошқариш концепциясининг илк асосини сотиш
ҳажми, ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари даражаси, даромад,
фойда ва бошқа кўрсаткичларни узоқ муддатли ўзгаришларини
аниқлаш таҳлил қилинди. Шунга кўра бозордаги иш фаолиятини бир
йилдан беш йилгача мослаштириш кўзда тутилган.
Маркетинг ривожи тарихида 50-йиллар муҳим босқич бўлди.
Ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш танглиги кўриниб қолди.
Маркетинг - ишлаб чиқаришни бозор талабига мослаштириш
концепцияси, унинг асосини истеъмолчига - ―бозор устунлиги‖га
мўлжал олиш ташкил этди. Маркетинг бошқарувининг бозор
концепцияси янада ривожланди.
Анъанавий маркетинг концепцияси 50-йилларнинг ўрталаридан
бошлаб маркетинг бозор концепцияси тарзида бошқаришда
фирманинг фақат бозор стратегиясини эмас, балки ишлаб чиқариш
стратегиясини ҳам белгилайдиган етакчи вазифага айланди.
Маркетинг хизмати фирманинг асосий бошқариш маркази, бозор,
ишлаб чиқариш, илмий-техника ва молиявий фаолияти масалалари
бўйича ахборотлар ва тавсиялар манбаи бўлиб қолди.
Маркетинг хизмати ижтимоий талаб ва бозор конъюнктураси
ҳолати ҳамда ўзгаришларини батафсил таҳлил қилиш асосида бирор-
бир товарни ишлаб чиқариш зарурати, истиқболи ва фойдалилиги,
ишлаб
чиқариш
дастурларини
моддий-техника
жиҳатларидан
таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
60-йилларга келиб бозордаги ўзгаришларга қараб стратегик
режалаштиришни амалга ошириш масаласи илгари сурилди ва ҳал
этилди.
70-йилларга келиб, маркетингнинг шундай концепцияси ишлаб
чиқилдики, у иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар ҳаѐтига
мустақил кириб борди.
Мамлакат хўжалик субъектлари ички фаолиятида яхлит организм
тарзида ва фирма ичидаги режалаштиришда ҳам марказий ўринни
эгаллади.
Бу
бозор
иқтисодиѐтига
қаратилган
стратегик
бошқаришнинг янги шакли бўлиб, у энг куп фойда олиш мақсадида
товарларни узлуксиз равишда ишлаб чиқарувчилар истеъмолчига
харажат қилдирадиган, корхонани ишлаб чиқариш ва сотишни таҳлил
қилиш кўп қамровли тушунчадир.
19
Маҳсулотлар кўриниши ва технологияси қисман ўзгартирилган
ҳолда кўплаб ишлаб чиқаришлар бошланди. Рақобат курашининг
асосий шакли нарх рақобатига айланди. Шунинг учун кейинги
йилларда харажатларни камайтириш, самарадор технологияларни
жорий этиш йўлида доимий кураш олиб бориш муваффақият гарови
бўлиб қолди.
Ижтимоий ахлоқий маркетинг концепцияси-
бу концепция
корхонанинг вазифаси якка шахсларнинг талабини ўрганиш, таҳлил
қилиш ва бу талабларни самарали қондиришдан, айни пайтда, умуман
жамият бутунлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат деб
қарайди. Ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси бошқаришнинг
бозор концепциясига нисбатан кучайиб бораѐтган экологик
муаммолар,
табиий
ресурсларнинг
етишмаслиги,
умумжаҳон
инфляцияси, ижтимоий хизмат соҳаларининг ғариб ҳолати туфайли
бу дастур бизнинг замонамизга тўғри келишига билдирилган
шубхалар авж олиб турган паллада майдонга келди.
Дастлаб фирмаларнинг бозор муносабатларидаги фаолияти
асосан фойда олишгагина қаратилди. Кейинчалик улар харидор
эҳтиѐжларини қондиришнинг стратегик аҳамиятини англаб етдилар
ва натижада бозор маркетинги концепцияси пайдо бўлди. Бугунги
кунга келиб, улар бирор муҳим ишга қўл уришдан олдин, жамият
манфаатлари ҳақида ҳам ўйлай бошлайдилар. Ижтимоий-ахлоқий
маркетинг бозор иштирокчиларидан маркетинг сиѐсати доирасида уч
омилни ўзаро боғлиқликда қарашни талаб этади, бу омиллар - фирма
фойдаси, харидор эҳтиѐжлари ва жамият манфаатлари.
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси. Маркетингни ўзаро
алоқавий концепциясининг асосий ғояси харидорлар билан бошқа
олди-сотди
жараѐни
қатнашчилари
ўртасидаги
муносабатлар
(коммуникация)дан ташкил топади. Маркетингни ўзаро алоқаси
самарали коммуникация, шахсий мулоқотлар аҳамиятини оширади.
Маркетингнинг ўзаро алоқаси коммуникацияни кенгроқ жиҳатда –
компания билан унинг шериклари ўртасидаги даромад олиб келувчи
хоҳлаган ўзаро алоқаси сифатида кўради.
Маркетинг эволюцияси маркетинг концепцияси, шакли ва
элементлари ўзгариши билан кузатилади. Қуйида маркетинг
эволюциясининг назарий асослари, услублари, қўллаш соҳалари
билан танишиб чиқамиз (1.3.-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |