Бозор шароитларида корхона фаолиятини
тартибга солиш ва режалаштириш
Тартибга солиш бу ҳодиса ва жараёнларни йўлга қўйиш, бир тартибга
келтириш жараёнидир. Шунингдек у механизмалар ва уларнинг қисмларини улар
нормал ва самарали ишлайдиган ҳолатга келтиришни ҳам англатади.
Режалаштиришга нисбатан бу ерда гап шу ҳақда борадики, олдиндан ишлаб
чиқилган режа ва дастурларни ўзгариб турувчи шароитларга мослаштириш, улар
режали иқтисодиётда бўлгани каби ҳар қандай баҳо эвазига бажарилмасдан, бозор
талабларига мос келиши ҳамда корхона мақсадларига эришиш, ишлаб чиқаришнинг
даромадли ва фойдали бўлишига хизмат қилиши
Корхона жорий фаолиятини тартибга солишдан мақсад қуйидагилардан
иборат:
♦ барқарор ишлашни таъминлаш;
♦ минимал харажатлар билан максимал натижаларга эришиш;
♦ сиқарилаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш;
♦ ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш ва харажатларни камайтириш.
Президент
И.Каримовнинг «Ўзбекистон – бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўз йўли» китобида
қайд этганидек «Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат ижтимоий ҳаёт ва
иқтисодиётнинг барча соҳаларини ўзгартиришни ишлаб чиқиши ва кетма-кетликда
амалга ошириши лозим. Ўзини-ўзи тартибга солувчи бозор соф кўринишда умуман
мавжуд эмас. Давлат ҳар қачон ҳам ўзининг алоҳида аҳамиятга эга бўлган роли
туфайли иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатиб келган. Шу сабабли замонавий
бозор бу давлат томонидан тартибга солинувчи бозордир» 1 .
+уйидагилар давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари
ҳисобланади:
♦ маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш:
♦ иқтисодиёт ва бизнес учун ҳуқуқий асосларни яратиш;
♦ қонунларга риоя қилинишини таъминлаш;
♦ жамият ҳаётининг энг мушим соҳаларини бошқариш;
♦ давлат дастурлари ва буюртмалари;
♦ молия ва солиқ сиёсати;
♦ ижтимоий сиёсат.
2.
3.Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги ҳолати таҳлили
Корхонанинг тармоқдаги ва бозордаги ҳолати таҳлили бу ўз моҳиятига кўра
ташқи муҳит диагностикасидир. У бизнес-режани тайёрлашда резюмедан кейинги
иккинчи қадамдир. Бизнес-режа тузиш бўйича бугунги услубий тавсиялар ушбу
бўлимни мазкур корхона фаолият кўрсатувчи муҳитнинг инвестицияларни жалб
қилишини таҳлил қилишдан бошлашни таклиф қилади. Тармоқни тавсифлаш
қуйидагиларни қамраб олиши лозим:
♦ тармоқнинг иқтисодий секторини аниқлаш (фан, ишлаб чиқариш, хизмат
кўрсатиш ва ҳоказо);
♦ мавсумийлик;
♦ тармоқ бозорининг географик жойлашуви (маҳаллий, минтақавий, миллий,
халқаро);
♦ мазкур тармоқ таклиф этувчи асосий маҳсулот ва хизмат турлари;
♦ тармоқнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари;
♦ тамроқ бозорининг структураси, сиғими ва унинг ўзгариш тенденциялари;
♦ корхона ривожланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
омиллари (янги истеъмолчи ва рақобатчилар, қонун ва қоидаларнинг пайдо
бўлиш эҳтимоли).
Do'stlaringiz bilan baham: |