Таянч иборалар: Ташкилот структураси, бошқарувнинг ихтисослашуви, ваколатларни тақсимлаш (узатиш), жавобгарлик, жавобгарликнинг ҳажми, ваколат, ваколат концепциялари, ҳукмронлик, чизиқли ваколатлар, маъмурий аппарат турлари, консулътатив аппарат, хизмат кўрсатувчи аппарат, шахсий аппарат, тавсияли ваколатлар, мажбурий келишув, паралел ваколатлар, функционал ваколатлар, аппарат ичидаги чизиқли ваколатлар, яккабошчилик, бошқарув меъёрларини чеклаш.
Назорат учун саволлар
Вазифаларни тавсифлаш зарурияти нимада?
Вазифаларни тақсимлашда ходимларнинг индивидуал ҳислатлари қай тарзда ҳисобга олиниши мумкин?
Вазифалар, ваколатлар, жавобгарлик ва бўйсуниш ўртасидаги алоқани тушунтириб беринг.
Вазифаларнинг бажарилишида назоратнинг аҳамияти қандай?
Вазифаларни тақсимлаш жараёнининг самарадорлигини қандай аниқлаш мумкин?
5-БОБ. МАъМУРИЙ КАДРЛАР ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА АТТЕСТАЦИЯ ЎТКАЗИШ
5.1. Маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолаб боришнинг аҳамияти ва
зарурияти. Аттестация ўтказиш.
5.2. Аттестация ўтказиш-маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолашиннг
муҳим воситаси сифатида.
5.3. Аттестацияни ўтказиш босқичлари.
5.1.Маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолаб боришнинг аҳамияти ва зарурияти. Аттестация тушунчаси
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида маъмурий ходимлар корхона ва ташкилотларда асосий бўғин ҳисобланади. Маъмурий ходимлар-ташкилотнинг раҳбарлари, бошқарувчилари, ҳамда бошқарув фаолиятини амалга ошириш жараёнида хизмат кўрсатадиган ходимлардир.
Корхона ва ташкилотларда маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолаб бориш катта аҳамиятга эга, чунки корхонанинг самарали фаолият кўрсатишида, катта ютуқларда эришишида, жамиятда ўз мавқеига эга бўлишида ходимларнинг самарали фаолияти асосий омил бўлиб ҳисобланади. Маъмурий ходимлар фаолиятини баҳолаш кадрларни самарали танлаш ва жой-жойига қуйиш, кадрларни тақдирлаш тизимини такомиллаштириш, уларни вазифаси бўйича юқори поғонага кўтариш ва маъмурий ходимларнинг малакасини ошириш учун зарур. Корхона ва ташкилотларда ходимларни иш фаолиятини ҳамиша баҳолаш бориш талаб қилинади. Бу баҳолашлар ходимларнинг раҳбар кадрлар резервига қўшилишида, юқори мансабга кўтарилишида зарур ҳисобланади. Аввало ишга жалб қилишнинг ўзи баҳолашдир. Ходимларни бошқарув аппаратига жалб қилишда, мансабдан мансабга кўтаришда бир қатор баҳолар талаб қилинади: ходимнинг лавозими, эришган ютуқлари, иш тажрибаси, салоҳияти, қобилияти, ривожланиш истиқболи ва бошқалар.
Ходимларни ишга жалб қилишда бир қанча расмий баҳолар қўлланилади. Булар, анкета, суҳбат ўтказиш, тест каби кенг қўлланиладиган усуллардир. Бу жараёнларда ходимларни баҳолашда бир қанча асосий талаблар қуйилади: ходимнинг ёши, тажрибаси, иш стажи, билими, маълумоти, қатъийлиги, виждонлиги, олдинги иш жойида эришган ютуқлари ва бошқалар (5.1-расм).
Ходимнинг баҳоси - бу ходим ишнинг натижасига бериладиган баҳодир. Одатда ходимнинг ишига қараб ва эришган ютуқларига қараб баҳо берилади. Бу жараёнда муаммолар тўғилиши мумкин. Бунинг учун ходимни баҳолашда икки таркибий қисми эътиборга олиш зарур: ходимнинг фаолият натижаларини баҳолаш ва шахсий фазилатларини баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |