Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ваколатлар тақсимланишини самарали ташкил этиш



Download 1,27 Mb.
bet22/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

4.4.Ваколатлар тақсимланишини самарали ташкил этиш
Бошқарув функциялари ўзаро боғлиқ, шунинг учун ваколатларни ва вазифаларни самарасиз узатиш ҳар бир кейинги функциянинг бажаришига тўсқинлик қилади. Бунда биринчи ўринда ташкилотда қайси ўринда чизиқли ва қайсиниси штабли эканлигини аниқлашдан иборат. Анъанавий ташкилотларда чизиқли бошқарувга асосий фаолият билан боғлиқ соҳалар, яъни ишлаб чиқариш, сотиш ва молия функциялари тегишли. Иккинчи масала чизиқли ваколатларнинг мувофиқлаштириш бошқарув аппарати роли. Учинчи масала ваколатларни узатишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ечиш усулларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ.
Маъмурий ходимлар фаолиятида қайси ваколат чизиқли ва қайсиниси штабли эканлиги ташкилот мақсади ва стратегиясига боғлиқ. Ташкилий структура ташкилотнинг умумий стратегиясидан келиб чиқади. Масалан: Юридик фирмада ҳуқуқшунослар ташкилотнинг асосий ходимлари бўлиб ҳисобланади. Бошқа ташкилотларда эса ҳуқуқшунос хизмати аппарат фаолиятига мансуб ёки таълим бериш фаолияти одатдаги фирмада аппарат хизматига кирса, коллежда чизиқли бошқарув фаолиятига тегишли. Молиявий жараён ташкилотда асосий фаолият, шунинг учун чизиқли ваколатга киради, лекин молиявий муносабатларни юритиш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий фаолиятни бошқаришда ёрдамчи воситалар ҳисобланади, яъни аппарат хизматини ташкил этади.
Чизиқли ваколатлар раҳбар ва ходим ўртасидаги муносабатни соддалаштиради ва шахсийлашувига олиб келади. Ходим муаммога дуч келса, кимга мурожаат этишни билади. Ҳамма ким қандай вазифани бажариши ҳақида аниқ тассавурга эга бўлади. Бунда икки тушунчани муҳим деб ҳисоблаймиз:
- яккабошчилик, яъни ҳар бир ходим фақат бир кишига бўйсуниши, унга ҳисоб бериши ва ундан топшириқ олиши керак;
- бошқарув меъёрларини чеклаш. Ҳар бир раҳбар бошқарув якка бошчилик меъёрларига риоя этиши керак. Бошқарув бўғинларини камайтириш, барча назоратни ўзи олиб боришга интилиш салбий оқибатга олиб келади. Ваколатларни узатиш кутилаётган натижа ва мажбурият, мақсадлар ягоналиги ва уйғунликни таъминлашнинг асоси бўлиши мумкин. Агар раҳбарият ваколат олувчиларнинг шахсий сифати ва эҳтиёжларини ҳисобга олмаса, раҳбар ва ваколат олувчиларда ўртасида муаммолар юзага келади. Ваколатларни узатиш самарали алоқани талаб этади. Раҳбар ўз мажбуриятларига эга бўлиб, уларни унинг қўл остидаги ходимлар бажаради. Уларни бажариш учун ходимлар раҳбар улардан нима талаб этаётганлигини билиши керак.
Албатта, ваколатларни узатиш мотивация, таъсир этиш ва етакчилик билан боғлиқ. Раҳбар ўз ходимларини вазифаларни бажаришга ундай олиши лозим. Шу билан бирга вазифаларни узатишда кшп хатоликлар учрайди. Раҳбарларнинг ваколатларни узатишни унчалик хуш кўрмасликларининг асосий сабабларини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:

  • «Мен буни ходимдан яхшироқ қиламан » деган хато фикр;

  • раҳбарда касбий кўникмалар ва қобилиятнинг йўқлиги;

  • қўл остидаги ходимларга ишонмаслик;

  • таваккалчилик билан боғлиқ хавф-хатардан қўрқиш;

  • ташкилотда мавжуд ҳавф–хатардан раҳбарни огоҳлантирувчи танланма назоратнинг йўқлиги.

Ваколатларни тақсимлаш ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда ходим томонидан масъулиятни зиммасига олмаслик ҳавфи туғилади. Ушбу ҳавфни юз беришидан олдин аниқлаш керак. Бунинг учун бўйсунувчиларнинг ваколатларни ўзига олишдан қочиш сабабларини билиш муҳимдир, яъни:

  • ходим мустақил фикрлашдан кўра раҳбардан сўрашни қулайроқ деб билади. Бу маълум даражада ходимнинг жавобгарлигини камайтиради;

  • ўз хатоларини танқид қилишларидан қўрқади. Натижада ходимда ташаббускорлик пасаяди, ҳаркатлари ишончсиз бўлади;

  • ходимда топшириқни бажариш учун зарур ахборот ва ресурслар етишмайди. Ходим вазифани бажара олмаслигига кўзи етади ва уни зиммасига олмасликка ҳаракат қилади;

  • ходимда унга ҳаддан ташқари кўп вазифалар юкланганлиги ҳақидаги фикрнинг мавжудлиги;

  • ходимда ўз билим ва тажрибасига ишончнинг йўқлиги;

  • ходимга етарли ижобий рағбатлантириш воситалари таклиф этилмаслиги.

Маъмурий ходим фаолиятини самарали ташкил этиш ваколатлар ва вазифалар балансини мувофиқлаштиришни тақозо этар экан, раҳбар ваколатлар ва вазифаларнинг табиатини чуқур тушуниши, ходимга унинг қобилияти ва лавозимига мос вазифаларни юклаши ҳамда тегишли ваколатларни узатиши лозим. Бу жараён айниқса, кўп босқичли иерархик тузилишга эга ташкилотларда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish