Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet31/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

Таянч иборалар:
Маъмурий бошқарув ҳужжатлари, ахборотни тасдиқлаш функцияси, ахборотни сақлаш функцияси, ахборотни етказиш функцияси, бошқарув ҳужжатларига қўйиладиган талаблар, умумдавлат доирасидаги меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар, ташкилотнинг ўзида шаклланадиган меъёрий-услубий ҳужжатлар, ҳужжатлар оқими, ҳужжатлар ҳаракатининг босқичлари, ҳужжатларни рўйхатга олиш ва сақланишини ташкил этиш.


Назорат учун саволлар

  1. Бошқарувда иш ҳужжатларига қўйиладиган асосий талаблар нималардан иборат?

  2. Бошқарувда ахборотлар билан ишлашда юзага келадиган асосий муаммолар нималардан иборат?

  3. Ҳужжатлар айланиш жараёни қандай босқичлардан иборат?

  4. Ички ҳужжатларнинг жўнатилиши ва сақланиши қандай тартибда ташкил этилади?

  5. Ҳужжатлар айланишининг назорати қандай тартибда амалга ошрилади?

7-БОБ. МАЖЛИСЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ОЛИБ БОРИШ

7.1. Маъмурий менежментда мажлис ўтказишнинг аҳамияти.


7.2. Мажлис чақириш тартиби.
7.3. Мажлисни олиб бориш. Баённомалар юритиш.
7.4. Мажлис самарадорлигининг шароитлари.


7.1.Маъмурий менежментда мажлис ўтказишнинг аҳамияти
Маъмурий менежментда ишлаб чиқаришга оид ҳар хил йиғилишлар ўтказиш ва ўтказилаётганларида иштирок этиш катта аҳамиятга эга. Бундай йиғилишларда фаолиятнинг устувор масалалари муҳокама этилади ва ҳал этилади. Мажлисларда маъмурият аъзолари ва ходимлар билан келишиладиган масалаларни муҳокама қилиб, барчага маъқул келадиган қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, корхона раҳбарлари ходимлар билан юзма-юз бўладилар. Натижада маъмурият ишининг самарадорлигини ошириш имконияти туғилади.
Корхонанинг мулк шакли ва бошқарув услубига қараб мажлисларни олиб бориш, муҳокама этишда ўзига хос ёндашувлар қўлланилади. Муайян вақтда, муддатда мажлис ўтказиш катта амалий аҳамиятга эга. Бунда йиғилиш мавзуси ва мақсадига қараб қатнашувчилар доираси аниқланади. Йиғилишда раҳбар маъруза қилиши ёки сўзга чиқиши мумкин. Шунинг учун у яхши тайёргарлик куриши, нотиқлик санъатига эга булиши, мақсадини аниқ тушунтира олиши керак. Ҳар қандай йиғилишдан сўнг унинг ишини тахлил қилиш самаралидир. Бунда мақсадга қай даражада эришилгани маълум бўлади.
Иш юзасидан учрашувлар давомида раҳбарнинг ўз ходимлари билан учрашиб, йиғилиш ўтказиб туриши муҳим аҳамиятга эга. Йиғилишларнинг мазмуни, вазифаси ва натижаси ҳар хил булиши мумкин. Йиғилишларни маъноли, маданиятли ва керакли мавзуда ўтказиш ҳам раҳбарнинг малакасидан дарак беради. Мажлис ва кенгашлар қуйидаги белгиларга асосан тасниф этилиши мумкин.
а) Мажлис мақсади бўйича: ходимлардан ахборот йиғиш; мураккаб қарорларни қабул қилиш учун ахборот шакллантириш; фикр алмашиш; ғоялар шакллантириш; ходимларга кўрсатма бериш; коллегиал қарор қабул қилиш; бўлинмалар фаолиятини уйғунлаштириш.
б) Даврийлиги бўйича: мунтазам чақириладиган; вақти-вақти билан ташкил қилинадиган; зарурат туғилганда чақириладиган.
в) Олдиндан кўра билиш имкони бўйича: режали; режадан ташқари.
г) Иштирокчилар таркиби бўйича: ўзгармас; ўзгарувчан.
д) Кўриладиган масалалар доираси бўйича: доимий; ноаниқ (раҳбар ҳоҳишига кўра); аралаш; меъёрий ҳужжатлар томонидан белгиланган; юқори ташкилот томонидан белгиланган.
е) Иштирокчилар сони бўйича: чекланган; ўрта; кенгайтирилган.
ж) Қарорларни расмийлаштириш бўйича: раҳбарнинг оғзаки фаромойиши; ҳужжатлаштирилган; ақлий хужум; мунозара, фикр алмашиш.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish