1.Маҳсулот сифатини бошқаришда хориж тажрибалари Охирги вақтда кўп АҚШ фирмалари сифатни бошқариш жараёнларини такомиллаштиришда қуйидаги тамойилларни қўллайдилар:
фирманинг олий бошқарув бўғинларининг сифатни таъминлаш тизимида оддий қатнашишдан тизимни бевосита бошқаришга ўтиши;
барча тоифали кадрлар малакасини оширишга диққатни кескин ошиши;
барча тоифали ходимлар учун фирмада бажарилаётган ишлар ва операцияларга стандартлар қўллаш. Бу стандартлар иш натижаларини ихтиёрий баҳоланишини бартараф қилиши керак ва "биринчи мартадан тўғри" ҳамда "дефектлар сони — нол" талабларини амалга оширилишини таъминлаши керак
сифатни нафақат техникавий кўрсаткичлар орқали, балки нарх кўрсаткичлари орқали ўлчаш, натижада "сифат нархи" тушунчаси киритилади, у ўз ичига "номувофиқлик нархи" ва "мувофиқлик нархи "ни олади.
Шунга карамасдан АҚШ саноати маҳсулот сифати етарли даражада юқори бўлмаганлиги туфайли катта талафотларга учрамоқда. Масалан, корхонанинг барча жорий харажатларининг 20-25% дефектларни топиш ва уларни бартараф қилишга сарфланади, яъни ҳар бир тўртинчи ходим маҳсулот ишлаб чиқармасдан фақат ишлаб чиқаришда дефектга йўл қўйилган нарсаларни қайта ишлайди.
Маҳсулот сифатининг пастлиги иш унумдорлиги ва рақобатбардошликнинг ўсишига асосий тўғаноқдир. Бу камчиликни бартараф қилиш учун Америка фирмалари замонавий сифат тизимига ўтмоқдалар. У ўз ичига маҳсулотнинг юқори сифатига эришиш бўйича қатор режалаштирилган ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни олади. Бу тизим қуйидаги вазифаларни бажарадиган тўққизта кичик тизимлардан иборат:
сифат тизимини бошқариш;
буюм ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
сотиб олинадиган хом ашё, материал ва жамловчи буюмларни назорат қилиш;
сифат тавсифларини ўлчаш ва назорат-ўлчаш аппаратураси;
сифатни кўтариш ишларига ходимларни жалб қилиш;
буюртмачилар билан алоқа ўрнатиш.
Ҳар бир кичик тизим кўп масалалардан таркиб топган, фаолиятнинг мураккаб турларида уларнинг сони 100 дан ортиқ бўлиши мумкин. Масалалар доираси қандай бўлмасин, у сифат тизимини боиқаришнинг камида олтита элементидан иборат бўлиши керак:
тизим ҳолатини аниқлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳамма босқичларини синчковлик билан текшириш, унинг техникавий талабларга мослигини ўз ичига олган тахлилни ўтказиш;
харажатлар бандлари бўйича сифат нархини баҳолаш: яроқсизликнинг олдини олиш, сифатни назорат қилиш, носозлик сабабларини бартараф этиш ва бошқалар;
Америкалик мутахассисларнинг фикри бўйича сифатни бошқариш тизими қандай мукаммал бўлмасин, муваффақиятнинг энг муҳим шарти фирма ходимлари — директордан тортиб бажарувчигача — уни тўлиқ қўллаб-қувватлашидадир. Сифатни кўтариш соҳасида сезиларли ўзгаришларга фақат ходимлар ва ишлаб чиқариш технологиясини ўз ичига олган ижтимоий-техникавий тизимларни қайта ташкил қилиш асосида эришиш мумкин. Қайта кўрилган тизимлар инсон омилига асосланган бўлиши керак.
Фаолият кўрсатаётган ижтимоий ишлаб чиқариш тизимларни қайта ташкил қилишнинг бир нечта модели мавжуд. Улардан биттасида ўзгартириш жараёни уч босқичга бўлинади.