Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси


Сифатни бошқаришнинг япон мактаби ва унинг асосий жиҳатлари



Download 1,42 Mb.
bet23/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

3. Сифатни бошқаришнинг япон мактаби ва унинг асосий жиҳатлари.

Сифат тугараклари Японияга хос сифатни бошкариш тизимнинг мухим бугини хисобланади. Сифат тугараги деганда бевосита иш жойларида фаолият курсатувчи шахслар гурухи тушунилиб, унинг асосий вазифасига амалий масалаларни топиш, тадкикот килиш ва ечимини аниклаш, хамда доимий изланиш олиб бориш киради.


Сифат тугараги бу
-кичик касбий гурух (одатда 3 кишидан 12 кишигача);
-мустакил равишда сифат назоратига оид ишни олиб боради (лекин ташкилотнинг расмий таркиби доирасида);
-бевосита иш жойида фаолият курсатади (рахбар ва ижрочи ягона бирлик сифатида курилади).
Сифат тугараклари ишининг асосий гояси куйидаги натижаларда ифодаланиши мумкин:
а) сифат тугараклари корхона фаолиятининг сезиларли равишда яхшиланиши ва ривожланишига уз хиссаларини кушадилар;
б)сифат тугараклари касбий гурух аъзолари орасида маънавий муносабатлларини яхшилашга, уларнинг хурмат ва инсонийликка асосланишига имкон яратадилар;
в)сифат тугараклари хар бир шахснинг кундалик усиши, дунёкарашининг кенгайиши, ижодий кобилиятларининг ривожланишига шароит яратадилар.
Сифат тугаракларнинг кенг таркалиши уларни ташкил килиш тажрибасини алмашишига олиб киради. Тугарак ишини ташкил килиш одатда куйидаги боскичларни уз ичига олади.
а) тайёргарлик боскичи.
б) жорий килиш боскичи
Тайёргарлик боскичи бир катор фаол ишчи ва менежерларнинг сифат тугараклари мавжуд булган корхонага тажриба алмашиш учун юборишдан бошланади. Кайтиб келгандан сунг уларга тугараклар харакатининг таргиботчилик вазифаси юклатилади. Бундан ташкари юкори ва урта бошкарув погонасида сифат тугараклари буйича махсус кумита тузилиб, тегишли хужжатлар тайёрлаш, ресурслар билан таъминлаш, сифат дастурларини ишлаб чикиш ва тугаракларга хар томонлама ёрдам курсатиш билан шугуланади. Тайёрлов боскичида тугарак ташкилотчилари тайинланади ва махсус тайёргарликдан утказилади.
Тайёргарликка куйида келтириладиган сифат назоратининг етти асбоби, яъни, мулокот коидалари, ижодий ташабусни ривожлантириш усуллари, "тинглаш кобилияти", низоларни бартараф килиш ва мехнатни рагбалантириш куникмалари киради.
Сифат тугаракларини жорий килиш тугрисидаги карор юкоридаги кумита томонидан кабул килинади. Бундай карорнинг кабул килинишига ташкилий тайёргарлик, молиявий ресурсларнинг етарлилиги, персоналнинг тугаракларда иштирок этиш хохиши ва рахбариятнинг ишчилар таклифларини кабул килишга тайёрлилик асос булади.
Сифат тугараклари фаолиятининг бошланиши цех бошлиги ёки устаси бошчилигидаги сухбатлар шаклида амалга ошади. Ишчилар тугарак фаолиятига купрок жалб килинганлари сари ушбу тугараклар ажратилади:

  • бригада тугараклари, асосий бир жойда ишлайдиган ишчиларни бирлаштириб ишлаб чикаришни муаммоларини такомиллаштириш масалаларига эътибор каратадилар;

  • мавзуга оид тугараклар бир неча бригада учун умумий булган муаммони хал килишга каратилади ва ушбу тугараклар бригада тугаракларини вактинча бирлаштиради;

  • аралаш тугараклар одатда технологик жараёнларнинг бир бирига боглик булган бугинларнинг ишчиларини бирлаштиради ва узаро хамкорлик муаммоларига багишланади.

Одатда сифат тугараклари ишини жорий килиш учун уларнинг мунтазам фаолият курсатишига алохида эътибор берилади. Айрим холатларда иш вактида тугараклар мажлисларини утказиш хам максадга мувофик деб топилган. Корхона рахбарияти сифат тугаракларидан тушган таклифларни, албатта махсус семинарларда ёки техник мажлисларда мухокама килишлари шарт. Биринчи турт-олти ой ичида асосий эътибор ишчиларнинг муаммоларни аниклаш ва хал килишни укитишга багишланади.
Сифат тугаракларини жорий килиш давридан кейин тугаракларни кучайтириш, кайтларини эса таркатиш зарурлигини курсатади.
Сифат тугаракларининг фаолият курсатиш боскичи уларнинг тулаконли ишлашини такозо килади. Энг асосийси сифат тугараклари факат иш жойларидаги камчиликларга эътибор каратилишлари ва тор муаммони хал килишга харакат килишлари зарур, чунки бошкарув тизимини узгартириш билан боглик таклифлар корхонада норасмий харакатларнинг кучайишига олиб келади.
Япония корхоналарда муваффакиятли ишлаб келувчи сифат тугаракларнинг тахминий мавзулар руйхати куйидаги куринишда булган:
-сифат: сифати паст булган махсулот яратилиш сабабларини йукотиш, мехнат сифатини ошириш, эътирозларининг олдини олиш, сифатни баркарорлаштириш;
-жихозлар: бузилишни олдини олиш, механизациялаш, асбобларни такомиллаштириш, жихозлар жойлашишини ва операциялар кетма - кетлигини макбуллаштириш;
-харажатлар: харажатларни камайтириш, мехнат сарфини камайтириш, иш вакти унумдорлигини ошириш, ишлов бериш вактини камайтириш, хом ашё ва энергияни тежаш;
-самарадорлик: мехнат унумдорлигини ошириш, махсулот ишлаб чикаришни ошириш, жихозлар буш колишини камайтириш, ёрдамчи воситалар хажмини камайтириш:
-назорат ва бошкарув: мехнатни ташкил килишни такомиллаштириш, стандартлаштириш уссуларини ва бошкаларини куллаш, ишлаб чикариш жараёнида "назорат нукталарини" аниклаш, тез-тез учрайдиган хатоларни олдини олиш; технологик операцияларни стандартларштириш.
-хавфсизлик: хавфсизлик техника коидаларига риоя килиш, иш жойини тартибда саклаш, ишлаб чикариш мухитини такомилаштириш.
Муаммоларни танлаш юкоридан берилган буюртма ёки мустакил аникланган масала шаклида булиши мумкин. Биринчи холатда корхона рахбарияти умумий максадларидан келиб чиккан холда такомиллаштириш зарур булган бугинни тавсия килади ва олдиндан мукофот хажмини белгилайди. Иккинчи холатда ишчилар уз иш жойларида мавжуд булган камчиликларга асосланиб изланиш мавзусини мустакил аниклайдилар ва сунгра таклифларни рахбариятга етказадилар.
Барча мухандис-техник ходимлар сифат тугараклари аъзоларига тегишли маслахат ва амалий ёрдам беришлари шарт. Сифат тугараклари ишини корхона рахбарининг сифат буйича муовини бошкаради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish