Бош йўналиш — "сифат — ҳамма нарсадан устун". Шуни айтиб ўтиш керакки, маҳсулот сифатини таъминлашдаги муваффақиятлар япон жамиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ:
ходимнинг бутун меҳнат фаолияти давомида битта фирмада ишлаш одати, бу фирмага содиқликни тарбиялайди ва иш кучининг қунумсизлиги даражаси пастлигига олиб келади (кадрлар қунумсизлиги — сифат душмани);
мажбурий таълим ғояси, умумий ва касбий таълим даражасини мунтазам ошириб боришнинг оммавийлигидир.
3.Маҳсулот сифатини бошқаришда Европа усули шуниси билан бошқа усуллардан фарқ қилганки, доимо маҳсулот сифати назорат остида бўлган. 1980 йилларга келиб Европа давлатларида маҳсулот сифатига назорат қаттиқ кучайтирилди. Айнан шу йилларда ИСО - 9000 стандартлари ёппасига тадбиқ этила бошлади.Бундай тадбирлар Европа таварларини рақобатбардошлигини ошириб юборди.
Шуни алохида такидлаш лозим бўладики, айниқса ғарбий Европа давлатларининг ягона иқтисдий сиёсат юритишлари уларни халқаро бозордаги мавқеини юксалтирди.
Европада ташкил қилинган ягона бозор сиёсати тавар ва хизматлар харакатини умумий координациясини келтириб чиқарди.
Европанинг умумий бозорини ташкил қилиш масалалари 1993 йил 1 январдан ягона стандарт асосида ташкил қилиниши режалаштирилган эди. ИСО - 9000 сериясига мувофиқ равишда Европанинг EN - 29000 сериялик стандартлари ташкил этилди.
Маҳсулот ва хизматларни сертификациялашга ҳам катта эътибор қаратилди.
Европанинг EN - 45000 сериясига мувофиқ олиб борилган барча ишлар юксак сифат даражасини кафолатлаш билан бирга миллионлаб истеъмолчилар хуқуқларини химоялашга қаратилган эди.
Европа бозорларини ҳалқаро стандартларга мос равишда ишлашини тўла таъминлаш учун маҳсулот ва хизматларни мунтазам равишда сертификациялаш билан бирга, ходимлар малакасини оширишга ва техника - технология ўз вақтида аккредитациядан ўтказилиб борди. Булардан келиб чиққан холда ишлаб чиқарувчилар сифат учун ўз сиёсатларини қаттиқ юрита бошладилар ва улкан ютуқларга эришдилар.
Сифат Европа давлатлари рақобатбардошлигини ошириш билан бирга қуйдаги уч факторни кўндаланг қилиб қўйди:
Ягона иқтисодий талаб (директивалик);
Ягона стандартлар;
Ягона назорат турлари (корхона маҳсулоти халқаро стандартлар талабига жавоб беришига ишонч хосил қилиш учун).
1985 йилда стандартларни гормонизациялаш мақсадида хавфсизлик ва ишончлилик талаби таклиф қилинади. Европа уюшмаси томонидан асосан ИСО 9000 ва EN - 29000 сериялик стандартларга асосланган холда фаолият юритадилар. Европа уюшмаси талабларига мос равишда хозирги кунда 16 та давлат иш юритади: Буюк Британия, Швецария, ФРГ, Австрия, Дания, Швеция, Франция, Испания, Португалия, Греция, Голландия, Финляндия, Норвегия, Ирландия ва Италия. Уюшманинг асосий мақсадикам сарф харажат эвазига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, истеъмолчилар талабини тўла қондиришдир.
Уюшмага аъзо бўлишни хохловчи барча давлатларга бир хилда талаб қўйилган. Шу муносабат билан Европа уюшмасига аъзо бўлишни хохловчилар энг аввало замонавий техника ва технологияларга эътибор қаратмоқдалар. Бу ерда кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам унутилмайди.
Технология ва кадрлар тайёрлаш масалаларини муваффаққиятли хал қилишда1988 йил Ғарбий Европадаги 14 та йирик давлат бирлашиб “Сифат менежменти” фондини ташкил қилдилар (ЕФУК).
Сифатни бошқариш фонди билан сифат бўйича Европанинг бошқа уюшмалари хамкорлигида иш юритишиб сифатга оид турли мукофотлар ҳам белгилаганлар. Сифат бўйича беллашувни Европача усули ўзининг айрим жихатлари билан бошқалардан ажралиб туради, улар:
Барча ишларни қонун асосида олиб борилиши;
Сифатни кафолатловчи ва бахоловчи хужжатлар;
Миллий стандартлар талаблари ва сертификатлаштиришнинг қонун ва қоидаларини уйғунлаштириш;
Маҳсулот сифатини бошқариш ва сертификациялаш бўйича регионал ташкилотлар фаолиятини қаттиқ назорат қилиш.
Юқорида айтилганларга қарамай, узоқ шарқ мамлакатлари Япония, Сингапур, Гонконг, Тайвань, Жанубий Корея каби давлатлар 1950 йилларда жуда қалоқ бўлганлар, улар, Европа ва АҚШ даги ишлаб чиқариш даражасидан анча паст юрар эдилар.
1.4.1. - чизма. Маҳсулот сифат даражасини ўсиши.
Чизмадан шуни кўрамизки 1970-1980 йилларда келиб уруш оқибатида азият чеккан Япония сифат сохасида барча ривожланган мамлакатларни орқада қолдириб кетди. 1980 йилларда Япония айрим маҳсулотлар бўйича жахонда шундай ютуқларга эришдики, ялпи ишлаб чиқаришни дунё бўйича 84%, видеомагнитафон 84%, соатнинг барча турлари 82%, калькуляторлар 77%, ошхона буюмлари 71%, телефон аппаратлари 66%, мотоцикл 55%, рангли телевизорлар 53 ва бошқалар.
1991-1992 йилларга келиб Японияда иқтисодий кризис бошланди ва бу савдо хажмини пасайиши билан сифат даражасини камайишига ҳам сабаб бўлди. Оқибатда Япония, АҚШ ва Европа давлатлари ишлаб чиқариш ва сифат бўйича бир-бирларига тенглаша бошладилар. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби демократик ислохатлар ва интеграллашув жараёнларининг ривожланиши билан боғлиқдир.
Айнан ана шундай интеграллашув натижасида бутун дунёда ягона сифат бошқарувисиёсати вужудга келди ва уни “Всеобшего управления качеством” (TQM), бу “Сифатни ҳар томонлама бошқаруви” деган шиорни ўртага ташлаш билан бошланган янги йўналиш эди. Аслида эса, мазмунан, мантиқан мулохаза юритар эканмиз улар бир-бировини инкор этмайди, аксинча бир-бировини тўлдиради деган хулоса келиб чиқади.
Сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига ўтиши иқтисодий ривожланишнинг негизи эканига яна бир бор амин бўламиз.
Интеграллашув жараёни дунё ҳамжамиятини яқинлаштиришига қарамай АҚШ, Европа ва Япония мутахассислари фикрини ўрганиш қуйдаги жадвалда уларнинг сифат хақида ўз нуқтаий назарлари бор эканини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |