Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси


ИСО 9000 халқаро стандарти асосида сифатни бошқариш ёндашувлари ва назарий фикрларнинг уйғунлаштирилиши



Download 1,42 Mb.
bet32/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

3. ИСО 9000 халқаро стандарти асосида сифатни бошқариш ёндашувлари ва назарий фикрларнинг уйғунлаштирилиши.

1.И.С.О. (инглизча – I.S.O. – International Organization for Standardization) – Халқаро стандартлаштириш ташкилоти. Унинг тарихи 1906 йилга бориб тақалади, шу йили халқаро (IEC – International Electrotechnical Commission) электротехник комиссия ташкил топган. Сўнгра 1926 йилдан 1942 йилгача кўпроқ тармоқларни ўз назоратига олган халқаро стандартлаштириш ассоциацияси ташкил қилинган (International Federation of National Standartizing Associations - ISA). 1946 йил Лондон шахрида саноати ривожланган 25 та давлатдан келган делегатлар иштрокида, саноат стандартларини такомиллаштириш ва унификациялаш масалалари мухокама қилинади ва ташкилот ИСО номини олади (Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот). Ташкилот 23 феврал 1947 йилда ўз фаолиятини бошлайди.


Хозирги кунда халқаро стандартлаштириш ташкилоти 140 дан ортиқ давлатларни ўз қаторига қўшган, унинг штаб квартираси Швейцариянинг Женева шахрида жойлашган. ИСО ташкилотига ҳар бир давлатдан биттадан мутахассис аъзо бўлиб кириши мумкин.
Халқаро ИСО стандартлари таркибида 5 та асосий стандартлари версияси мавжуд:

  1. ИСО – 9000 : 2000 “Сифат менежменти системаси” – бунда сифат менежментининг умумий принцплари, ИСО – 9000 сериясига кирувчи асосий қоидаларни ва тармоқнинг ўзига хос белгилари, атамаларини аниқлайди.

  2. ИСО – 9001 : 2000 “Сифат менежменти системаси талаблари” сифат менежменти системаси талабларини белгилайди, хужжатлаштиради, ишлаб чиқаради. Ушбу стандарт сифат менежмент системаси мақсадларни, оддий ва сертификатлаш тамойилларини ишлаб чиқади.

  3. ИСО 9004 : 2000 “Сифат менежменти системаси. Фаолиятни яхшилашга қаратилган”дир. У методик кўрсатмалар ва фаолиятни яхшиловчи асосий тамойилларни ишлаб чифади. Бу стандартда тавсия этилган талаблар ИСО – 9001 : 2000 нисбатан анча такомиллашгандир. Унда корхона ва ташкилотлар фаолиятини “Сифат менежменти” асосида янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ ишланмалар келтирилган. Юқоридаги стандарт сертификаташтиришга ва норматив хужжатларни ишлаб чиқишга, техник регламентларни ва турли контрактлар тузишга қаратилмаган.

  4. ИСО 19011 : 2000 сифат менежменти системаси бўйича аудит кўрсатмалари ёки “Экологик менежмент” системасига оид норматив тавсиялар, аудит бўйича ишланмалар, аудитни олиб боришда кафолатли хизмат кўрсатишга қаратилган.

  5. ИСО – 10012 : 2000 “Ўлчов – метрология менежменти тизими”. Ўлчов жараёнлари ва ўлчов асбоб ускуналарига бўлган талабларни бошқариш ва уларни такомиллаштиришга қаратилган.

Масалан, Россия Федерацияси стандартларига мувофиқ ИСО 9000 : 2001 сифат менежменти системасида асосий шартлар ва луғатдир.
Республикамизда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22.02 даги 83 - сонли қарорида сифатни бошқаришда халқаро стандартларни жорий этиш тадбирлари ишлаб чиқилган. Қарорда кўзда тутилган асосий масала товар ва хизматларни рақобатбардошлигини, ички ва ташқи бозорни халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган таварлар билан таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси худудларида фаолият юритувчи 200 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар махсулотлари 2004 – 2006 йиллар ичида ИСО – стандартлари талабларига жавоб беришини таъминлаш масаласи қўйилган бўлиб, 2007 йилда уларнинг 140 таси ИСО стандартлари асосида махсулот ишлаб чиқара бошладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29.08 183 – сонли қарорида юртимизда фаолият юритувчи 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда “Сифат менежменти” тизимини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, улар хозирда амалга оширилган (2009).
“Сифат менежменти” тизими жорий этилаётган сохалар ичида энг устивор йўналиш хисобланган “Озиқ-овқат товарлари хавсизлигини таъминлаш” бўйича ИСО – 22000 : 2005 серияси, O’zDST, ИСО – 9004:2002 – “Сифат менежменти” асосида фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар мажмуидан иборатдир.
Товар ва хизматлар рақобатбардошлигини, маҳсулотни халқаро бозорда ўз ўрнини топиши учун “Ўздавстандарт” агентлиги қошида мустақил фаолият юритувчи “Сифат менежменти” тизимини жорий этиш бўлими ташкил этилган бўлиб, у ўзини ижобий натижаларини бермоқда.



Илова: ИСО 9000 стандартлари тизими ва ўзаро алоқалар кетма-кетлиги.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish