Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси


Мавзу: Метрология ягона ўлчов системаси



Download 1,42 Mb.
bet33/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

6. Мавзу: Метрология ягона ўлчов системаси (2 соат)
1.Метрология ва ягона ўлчов тизими
Ўлчаш маълумоти юқори аниқлигини таъминлаш, мамлакатда ўлчаш бирлилигини таъминлаш тизими ва шароитларини яратиш, ўлчаш воситаларининг ўлчаш маълумотининг кафолатли аниқлигини берадиган ишлатиш муддатларини аниқлаш ҳамда ўлчаш муаммоси билан боғлиқ кўп ташкилий-меъёрий ва ҳуқуқий масалаларини ечиш метрологик тизимига боғланган.
Метрологик таъминот — ўлчаш маълумотини олиш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган ташкилий-техникавий чора тадбирлар мажмуасидир.
Маҳсулот сифати метрологик таъминотига хос масалалар сонига:

  • ўлчаш, синаш, назорат қилиш пайтида баҳоланиши керак бўлган тавсифларни танлаш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараёнларини режалаш, ўлчаш, синаш ва назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациялаш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараёнларини тегиши ўлчаш воситалари билан таъминлаш;

  • ўлчаш воситаларини метрологик тўғри ҳолатда ушлаб туриш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараёнларини бажариш ва натижаларини ишлаш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат натижаларини олиш ва фойдаланиш билан боғлиқ мутахассисларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш;

  • корхонадаги метрологик таъминот замонавий техник даражали ва юқори сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришга мослигини аниқлаш мақсадида лойиҳа, конструкторлик ва технологик хужжатларни метрологик экспертизасидан ўтказишлар киради.

Метрологик экспертиза пайтида қуйидаги асосий масалалар кўрилади:

  • назорат пайтида ўлчанадиган тавсифлар номенклатурасини аниқлаш;

  • танланган тавсифларнинг оптимал (зарурий) аниқлигини жорий қилиш;

  • ўлчаш воситалари танланиши тўғрилигини баҳолаш ва ўлчаш услубиятларига бўлган талаблар тўғрилигини аниқлаш;

  • унификация қилинган ва автоматлаштирилган ўлчаш воситалари қўлланганда ўлчашнинг берилган аниқлигини таъминлаш;

  • ўлчаш натижаларини ишлаш усулларини аниқлаш, ўлчам бирликлари тўғри қўлланганлигини аниқлаш;

  • маҳсулотни назорат қилишга яроқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, яъни тавсифларини ўлчаш имкони борлигини таҳлилдан ўтказиш.

Метрологик экспертиза конструкторлик хужжатларни ишлаб чиқиш ва технологик жараённи тайёрлаш босқичларида метрологик хатоларни бартараф қилишга имкон беради. Агар бу хатолар ўтиб кетса ва айтиб ўтилган хужжатларга кириб қолса, ўлчаш ва назорат қилишдаги хатоликлардан иқтисодий талафотлар ва йўқотишлар пайдо бўлиши эхтимоли ошади.
Метрология соҳасидаги халқаро ҳамкорлик стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорликдек халқаро савдога кўмаклашади. Хамкорлик натижасида ўзаро ҳамжиҳатликни кафолатлайдиган ўлчашларга ягона ёндашиш бунёд қилинади, ўлчаш усуллари ва воситаларини бир хиллаштириш ва стандартлаштириш амалга оширилади, маҳсулотни ўлчаш, синаш ва назорат қилиш натижаларини ўзаро тан олиш имкони пайдо бўлади.
Замонавий эталон мажмуаларини яратиш ва уларни сақлаш техникавий мураккаб ва иқтисодий жиҳатдан қиммат масала бўлганлиги ҳам метрология соҳасидаги кенг халқаро кооперацияни талаб қилади. Шуниг учун бу масалани халқаро ҳамкорлик асосида ечиш мақсадга мувофиқдир.
Ягона ўлчов тизими – бу ўлчовнинг шундай холатики, бирликлар албатта қонунлаштирилган ва халқаро бирликларда ўз ифодасини топган бўлиши керакдир. Ҳар бир ўлчов эталон намуналарида кўрсатилган бирликларда ва ўлчов ўлчов орасидаги хатолик кўрсатилган даражадан ошмаслиги лозим бўлади.
Ягона ўлчов тизими тўрт асосий принципга асосланган бўлади:

  1. Натижа кўрсатилган бирликда бўлиши;

  2. Ўлчов бирлиги, ўлчов воситаси, унинг кўрсаткичлари эталон кўрсаткичлари билан бир хил бўлиши лозим;

  3. Ўлчашдан ўртача хатолик аниқ бўлиши лозим;

  4. Ўлчашдаги хатолик ўрнатилган даражадан ортмаслиги зарур. Юқорида тўрт асосий принцпларга амал қилмай ягона ўлчов шартларини бажариб бўлмайди.

Ягона ўлчов системасини жорий этишда халқаро ИСО – тизими бўйича 9000 – сериялари талабига жавоб бериши керак бўлади.
Ўзбекистон Республикасида ягона ўлчов тизимини жорий этиш бўйича халқаро ўлчов тизими (СИ) жорий этилган.
Халқаро меқиёсда ягона ўлчов тизими “тош-торози ва ўлчовлар”га бағишланган 1961 октябр ойидаги XI – халқаро конференцияда қабул қилинади. Халқаро СИ тизими еттита асосий бирликни қабул қилган. Улар: метр, килограм, секунд, ампер, кельвин, моль, кандела.
Барча ўлчов воситалари унификацияланган бирликда бўлиб кераклик стандарт талабларига жавоб берадилар. Ҳар бир ўлчов натижаси юқори аниқликда бўлиши талаб қилинади ва улар эталонга мос равишда кўрсатгичлар кетма-кетлигини аниқ қайтара олиши лозим.

Бирламчи давлат эталони


Иккиламчи эталон

1 - разряд

Таққослаш эталони

Ишчи эталонлар

2 - разряд

3 - разряд

4 - разряд



Эталонлар классификацияси
Чизмада эталонлар классификацияси келтирилган бўлиб барча эталонлар фақат давлат эталонлари бўлиб хизмат қилади. Бирламчи эталон давлат эталони бўлиб хисобланади ва юқори аниқликликдаги натижаларга асосланган. Иккиламчи эталон ташкилот ва корхоналар учун назорат эталони бўлиб хизмат қилади. Таққослаш эталонлари махсулотларни эталон билан таққослаш лозим бўлса дастлабки эталонни келитириш, ташиш каби муаммолари бўлган вақтда ишлатилади.
Ишчи эталонлар зарурият туғилган холда 1 – 2 – 3 – 4 – разрядларга ажратилади. Ишчи эталонлар бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ва махсус лабораторияларида ўрнатилган бўлиши мумкин. Ўлчовнинг аниқлик даражаси дастлабки эталондан фарқ қилмаслиги таъминланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish