Сифат даражасини аниқлаш усуллари Илова 7
Маҳсулот сифат даражасини аниқлашда унинг барча кўрсаткичлари хақида тўлиқ маълумот бўлиши ва хусусиятлари тахлили бўлиши шартдир.
АҚШ ва Европа
|
Япония
|
Сифат – нарх пасайишига асосланади.
|
Сифат – нуқсонларнинг пасайишига асосланади.
|
Асосий мақсад – фойда, сифат ва тасодифий категория.
|
Асосий мақсад – сифат, фойда ва буларни унутмаслик.
|
Истеъмолчилар сифат бўйича таъминотчилар билан келишувлари лозим.
|
Сифат бўйича истеъмолчилар билан келишув лозим.
|
Сифат сохасида умумий келишув.
|
Ҳар бир товар сифати бўйича қатий сиёсат юритиш.
|
*Окропилов В.В. “Управление качеством” 1998 г. Ст. 87-99.
Жадвалдаги фикрлар бир қарашда фарқ қилиши ҳам сезилиб турибди.
Маҳсулот сифат даражасини аниқлаш маълумотларни қайси йўл билан ва қайси манбаъдан олинганлигига қараб икки гурухга бўлинади: ахборотни олиш усулига кўра ва ахборот манбасига кўра.
Ахборот олиш йўлларига кўра қуйдаги усулларга бўлинади:
Тажриба (ўлчаш, рўйхатга олиш) усули. Бу усул олинадиган маълумотларни рўйхатга олиш, ўлчаш, хисоблаш орқали тахлил қилади. Масалан:маълум вақт ичида неча маротаба бузулди, айланди, йўл бости, таъмирланди ёки яроқлилик муддати тўғри аниқландими ва бошқалар.
Хисоблаш усули. Маҳсулотнинг назарий жихатдан маълум бўлган барча кўрсаткичларига таққослаган холда хисоблаш ва текшириш асосида хулоса чиқарилади. Бу усул асосан маҳсулотни лойиха-конструкторлик ишлари жараёнида бажарилиб унинг ҳаётий жараёнларини - келажагини белгилайди.
Лойихалаш даврида хисоб-китоб, таққослаш ва синаш ишлари ўта мукаммал бўлиши лозим. Лойиха даврида қўйилган арзимас хато ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этилса корхонага катта зарар келтиради.
Органолептик усуллар. Бу усул амалиётда энг қўлланадиган усуллардан бўлиб, асосан озиқ-овқат, порфюмерия, турли ичимликлар ва бошқа сохаларда қўлланади. Инсонлар сезги аъзолари кўз, тил, бурун, қулоқ орқали аниқланади. Инсонлар сезги аъзолари орқали олинган маълумотларни ишончлилик даражасини оширишда техник воситалардан ҳам фойдаланилади (микроскоп, тонометр, оваскоп ва бошқалар). Бу усулни анқ бўлишига мутахассиснинг малакаси, тажрибаси, кўникмалари ва ўз сохасини устаси бўлиши қўл келади.
Ахборотни олиниш манбаъсига кўра қуйдаги усулларга бўлинади:
Одатий (ананавий) усул. Техник манбалардан олинган ахборотларга суянган холда маҳсулотни синов текширув натижаларини тахлил қилинади.бу усул кўп жихатлари билан экспериментал усул ва жараёнлар билан узвийдир.
Эксперт усули. Мутахассий – экспертлар томонидан қабул қилинган хулосаларга асосланади. Экспертлпр гурухига ўз ишини усталари, юқори малакали йўналиш бўйича катта тажрибага эга бўлган кишилар жалб қилинади. Эксперт гурухини ҳар бир аъзоси ўз фикрини билдиради ва уни асослаб беради. Экспертлар томонидан билдирилган фикрлар жамланади ва маҳсулот сифати хақида умумлашган ягона хулоса қабул қилинади.
Социологик усул. Бу усулда ахборот манбайи бўлиб бевосита истеъмолчилар ёки жамоатчилик фикри ва мулохазалари бўлиши мумкин. Бу усул ўз номи билан кўриниб турубдики, унда сўровномалар, анкеталар ва бошқалардан фойдаланилиши мумкин. Социологик усул мухим томони шундаки, маҳсулотнинг реал кўрсаткичлари билан бирга унинг камчиликлари ва сифатни бошқаришда кўл келувчи турли ўзгаришлар ҳам келитириб ўтилади. Бу усул маҳсулотнинг барча ҳаётий жабхаларид ақўлланилиши мумкин.
Маҳсулот сифат даражасини аниқлаш. Маҳсулот сифат даражасини кўрсаткичлари асосан уч усулда: дифференциал, комплекс ва аралаш усулларда аниқланади.
Дифференциал усул аниқ хисоб китоб, алохида кўрсаткичларининг асосий, режадаги ва норматив хужжатлардан фарқланиши асосида хисоблаб топилади. Маҳсулот сифатини нисбатан аниқлаш формуласи қуйдагича ифодаланган:
Бунда: Q – маҳсулот сифати даражаси;
К – маҳсулот сифатининг мутлоқ-абсолют кўрсатгичи;
Кб – маҳсулот сифатининг базовый абсолют кўрсаткичи.
Q=1 га тенг бўлганда маҳсулот сифат даражасиўзгаришсиз қолганини кўрсатади. Агарда Q>1 ва Q<1, кўринишида бўлса бу холда сифат даражасида ўзгариш рўй берганини кўрамиз. Маҳсулот сифат даражасини аниқлашда бир неча кўрсаткичлар хисобга олинади, уларда битаси асосий кўрсаткичдан паст бўлса бундай маҳсулот сифати стандартга мувофиқ эмас деб топилади.
Яна бир бир жихатни кўриш мумкинки айрим маҳсулотларни бир хусусияти асосий кўрсаткичдан юқори бўлиб, бошқасига нисбатан паст бўлса бундай холда комплекс ва аралаш усуллардан ҳам фойдаланилади.
Комплекс усулда маҳсулотнинг барча мухим кўрсаткичлари умумлаштириб сифат даражаси аниқланади. Масалан, энг мухим кўрсаткичлардан бири бўлиб – транспорт воситаси учун тонна/км, йўловчи/км, ишлаб чиқариш унумдорлигида ишчи/соат ва хаказолар.
Аралаш усулда бир вақтнинг ўзида сифатнинг айрим ва комплекс кўрсаткичлари олиниши мумкин. Аралаш усулда маҳсулотнинг алохида кўрсаткичлари тўлалигича ёки қисман умумлаштириб олиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида ҳар иккала усул ҳам қўлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |