Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети


Йиғиб олингаи донга ишлов бериш машиналари



Download 1,76 Mb.
bet41/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

4. Йиғиб олингаи донга ишлов бериш машиналари. Йиғиб олинган донга ишлов беришдан мақсад таркибидаги бегона ўсимликларнинг уруғлари, сомон, бошқа майдаланган дон бўлаклари ва шунга ўхшаганлардан донни тозалаб олишдир. Бу ишни бажаришда машинанинг иш қисмлари донни шикастламаслиги лозим, майда аралашмалар 5% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Озуқабоп донни тозалаш учун доннинг намлиги 16...19% дан юқори бўлмаслиги керак. Уруғ навининг тозалиги 98-99% унувчанлиги 90...95% ни ташкил қилиши керак.
Донларни саралашнинг бир неча усуллари мавжуддир: Донларни шамол билан саралаш-донли аралашмани ҳаво оқимидан ўтказиш давомида заррачаларнинг ҳар-хил троекторияда ҳаракатланиши натижасида ҳар-хил фракцияларга ажратилади. Дон тозалаш машиналарининг каналлари ва камераларидаги ҳаво оқимини ҳосил қилиш учун марказдан қочирма вентиляторлар қўлланилади. Вентилятордан узатиладиган ҳаво микдори вентилятор кириш дарчаларининг ўлчамини ўзгартирадиган заслонкалар билан созланади.
Уруғларни ғалвирлар ёрдамида саралаганда уларни уч хил ўлчами: қалинлиги, эни, узунлиги бўйича ажратилади. Уруғларни эни бўйича ажратиш учун юмалоқ кўзли ғалвирлар, қалинликлари бўйича ажратишда эса чўзинчоқ кўзли ғалвирлар қўлланилади. Ғалвирлар бажарадиган ишнинг турига қараб бошоқ элаш ва саралаш ғалвирлари деб аталади.
Донли аралашмани узунлиги бўйича саралашда, яъни тозаланаётган асосий донлардан узун ёки қисқа донларни ажратиш учун триерлар қўлланилади. Триернинг иш органлари ячейкали цилиндрик сиртдан, иш элементи эса ячейкадан иборат. Цилиндр айланганда қисқа донларни юқорига кўтаради. Цилиндр бурилганда дон ўз оғирлиги билан ячейкадан цилиндр ичига жойлашган новга тушади. Ячейкага сиғмаган йирик донлар цилиндр юзасида ўқи бўйлаб сирпаниб, ташқарига чиқади. Триерда уруғларнинг аниқ сирпанишини ростлаш учун навнинг иш қирраси баландлиги бўйича ўзгартирилади.
5. Маккажўхорини йиғиб олишда ишлатиладиган машиналар. Мак-кажўхори дон учун ўрилганда сўталари билан бирга пояси ва барглари ҳам йиғиштирилиб олинади. Бунинг учун КОП-1,4 "Харсонец-7" маккажўхори йиғиш комбайни ишлатилади. Бу комбайнда ўрилганда маккажўхори пояси кесилади, занжирлар ёрдамида поялар иш тирқишига жўнатилади, бу ерда поялар сўта ажратувчи жува (валиклар) орасидан ўтганда сўталар узилиб тушиб қолади, поялар эса майдаланиб ён томонида ҳаракатланаётган транспорт воситасига ташлаб берилади, узилган сўталар эса транспартер ва сирпаниш тахталари орқали тозалаш аппаратига тушади, бу ерда сўта қобиқларидан ажратилади. Вентилятор билан ҳосил қилинган ҳаво оқими тахтадан тушаётган барг ва қобиқларни сўтадан четга жўнатади. Қобиқлардан ажратилган сўталар шнек ва илмоқли занжирли транспортёр орқали тележкага юкланади.
Маккажўхори донларини думбул пишиқлигида йиғиш учун сиқувчи қурилма олиб ташланади, тахта олдинга сурилади ва тозалагич ишламайдиган қилинади. Бундай ҳолда поясидан ажратилган сўталар қайиқлари билан бирга тозалаш аппаратини четлаб шнекнинг ғилофига ва транспортёр билан тележкага юкланади. Бу комбайн ДТ-75М тракторларига тиркаб ишлатилади.


САВОЛЛАР:
1. Донни йиғиш усулларинн гапиринг.
2. Агротехника талабларини гапиринг.

  1. Ғалла ўриш комбайнларининг асосий қисмлари иималар?

  2. Жатканинг турларини гапиринг.

  1. "Кейс" дон йиғиш комбайнлари қандай афзалликларга эга.

  2. Донни қайта ишлаш машиналари тўғрисида гапиринг.




Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish