3. Ем-хашак тайёрлаш технологиясининг турли хили мавжуд. Энг кенг қўлланиладиганлари қуйидагилардир.
Сочма пичан тайёрлаш технологияси ўз ичига қуйидаги операцияларни олади: ўриш ёки ўриш эзиш билан биргаликда, далада табиий ҳолда қуритиш, ўрилган пичанни ағдариш-титиш, уюмларни тўдалаш, ғарамлаш ва актив шамоллатишдан иборат.
Прессланган пичан тайёрлаш технологияси қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: ўриш ёки ўриш эзиш уюмлаш, тўдалаш, ағдариш ва титиш ҳамда махсус машина ёрдамида пичанни тойлаш. Тойланган пичанни тахлаб ғарамлар ҳосил қилишдан иборат.
Майдаланган пичан тайёрлаш технологиясига қуйидаги операциялар киради: ўриш эзиш билан биргаликда, титиш, тўдалаш ва уюмларни ағдариш, уюмларни йигиш ҳамда 3...5 см узунликда майдалаш, майдаланган массани юклаб пичан ўтаган жойга келтиради ва ғарамланади. Шундан сўнг эса иситилган ёинки атмосфера ҳавоси билан вентилятор ёрдамида қуритилиш тобига етказилади.
Сенаж тайёрлаш технологияси майдаланган пичан тайёрлаш техноло-гиясига ўхшаш, лекин бунда ўриб тўдаланган ўт намлиги 50. . .55% га етганда, ўт массаси 20...30 мм узунликда, дала майдалагичи (КСК-100) ёрдамида майдаланилади ва ундан сўнг сенаж учун мўлжалланган хандакга ёки минораларга олиб бориб тўкилади. Масса яхши зичланилади ва ҳаво ўтмаслиги таъминланади.
Ўт уни тайёрлаш технологияси қуйидаги операциялардан иборат: ўриш эзиш, уюмлаш, ағдариш ва титиш, уюмларни тўдалаш, майдалаш, қуритилган ўт массасини майдалаб янчиб ўт унига ёки қайта ишлаб (гранула) шаклга келтирилади. Бу технология ёрдамида витаминларга бой озуқа олинади, лекин кўп энергия сарф қилинади.
Силос тайёрлаш технологиясида озуқа боп ўсимлик ўрилиб, бир йўла майдаланилади, ортилиб силослар учун хандақларга олиб бориб тўкилади. Бу масса яхши зичланади ва ундан сўнг похол ва тупроқ билан кўмилади.
4. Ем-хашак тайёрлашда бир неча туркум машиналар ишлатилади: ўт-ўргичлар КС-2,1, КРН-2,1, КДН-4, КТП-6), ўт ўргич-эзгичлар (КПС-5 г, КПРН-3,ОА), хаскашлар (ГП-14, ГПП-6, ГВК-б, ГВР-6), пичанни йиғиб-пресслаш машиналари (ПС-1,6, ПРП-г,6) ва ҳоказолар. Ўт унини тайёрлашда махсус агрегатлар (АВМ-0,65, АВМ-1.5Р, ОГМ-0,85) ишлатилади.
Ўт-ўргичларнинг асосий иш органи қирқиш аппаратлари ҳисобланади. Ҳозир амалда сегмент-бармоқли, бармоқсиз, ротацион дискли ва ротацион барабанли қирқиш аппаратларидан фойдаланиб келинмоқда.
Сегмент бармоқли қирқиш аппаратини ўсимликларни қирқиш жараёни қайчида ишлаш принципига ўхшашдир. Бунда қирқиш жуфтини сегменти пичоқ ва пластинка ташкил этади (КС-2.1).
Раторли қирқиш аппаратлари тўртта дискли ротордан иборат бўлиб, уларга шарнирли қилиб пластикасиион пичоқлар маҳкамланган. Роторлар жуфт-жуфт бўлиб, бир-бирига томон 40...60 м/с айланма тезлик билан айланади. Пичоқлар зарб билан ўсимликларга урилади ва уларни кесади. Бундай аппаратлар юқори ҳосилдорли майдонларда ва юқори тезликда пичан ўришда фойдаланилади (КРН-2,1).
Ротор-барабанли қирқиш аппарати айланадиган горизонтал ўқли барабан бўлиб, уларга винт чизиқ бўйлаб кенглиги 65мм ли болга типидаги 28 жуфт пичоқлар шарнирли маҳкамланган. Барабан катта тезликда айланиб, ўтлар массасини зарб билан кесиб майдалаб кетади. Бу типдаги қирқиш аппаратлари кўк ўсимликларни ўрадиган машиналарда (КИР-1,5) қўлланилади.
Хаскашлар. Пичанни уюмларга тўплаш учун мўжалланган: хаскашлар кўндаланг ва ғилдирак бармоқли бўлади. Кўндаланг хаскашларининг (ГН-14) иш органларига ёйсимон пуржинали симлар киради.
Ғилдирак бармоқли хаскашлар бир-бирига нисбатдан поғана тарзида ва ҳаракат йўналишга 45 градус бурчак остида жойлашгаи бармоқли ғилдираклардан иборат. Бу машинада (ГВУ-6,0) ўрилган ўтларни сидириб уюмлаш, ўрилган майдондаги сўлиган ўтларни титиш ва қатор уюмларини ағдаришга мўлжалланган.
Пичан йиғиш-пресслаш машиналари ПС-1,6 пресс-йиғгичи пичан ёки похол қатор уюмларини кўтариб олиб уларни 300X 500Х 800мм ўлчамли тўртбурчак шакли той қилиб пресслаш билан бир вақтда сим ёки каноп ип билан икки жойидан боғлашга мўлжалланган. Унинг асосий иш органлари: йиғиш аппарати, узатиш механизмидан иборат. Тойларнинг-оғирлиги 24...36 кг, 1 соатлик иш унуми- 15 т. Пичан йиғиш ПК-1,6Л машинаси қатор уюмлардан пичанни олиб юмалоқ шаклли уюмлар ҳосил қилишга мўлжалланган. Машина қия транспортёр, йиғувчи тўплагич, айланадиган тубли цилиндрик уюмлагич, 2та пневматик ғилдиракли таянчи ва рамадан ташкил топган. Иш органни трактор ҚОВидан ҳаракат олади. КСК-100А ўзи юрар озуқа йиғиш комбайни қатор уюмларини йиғишга ёки табиий ва экилган ўтларни ўришга, маккажўхори ёки бошқа селосбоп экинларни ўриш билан бир вақтда уларни майдалашга ва ёнида келаётган трапспортга ортишга мўлжалланган. У шасси, двигател, кабина, силос ўтказгич, майдаловчи барабан, шнек подборшчик, қирқувчи аппарат, мотовило, эзувчи мослама ва ҳоказолардан ташкил топган. Машина ўсимлик поясини 5...100мм узунликда майдалайди, ўт ўришда иш унуми 60т/соат, маккажўхори ўришда эса 120 т/ соат ва иш тезлиги 12км/соат га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |