САВОЛЛАР:
1. Ем-хашак тайёрлашда риоя қилиниши керак бўлган агротехник талаб-ларни санаб берннг.
2. Ўт уни тайёрлаш технологиясига қандай операциялар киради?
3. Сегмент-бармоқли қирқиш аппаратининг иш жараёии қандай кечди?
4. ССК-100А ўзиюрар озуқа йиғиш комбайни қандай кисмлардан ташкил топган?
5. Прессланган пичан тайёрлашда қандай машиналар қўлланилади?
2.10-Мавзу: "КАРТОШКА, САБЗАВОТ, МЕВА ЕТИШТИРИШНИ
ВА ҲОСИЛНИ ЙИҒИБ ОЛИШНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ"
Режа:
1. Картошка ҳосилини йиғиб олишни механизациялаш.
2. Сабзавот, полиз етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишда ишлатиладиган
машиналар.
3. Боғ ва токзорларида бажариладиган ишларни механнзациялаш.
Адабиётлар: 1, 6, 10, 12.
1. Картошка ҳосилини йиғиб олишни механизациялаш. Республикамиз халқининг фаровонлигини оширишда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи соҳаларнинг ўрни алоҳидадир. Бу соҳа аҳолини сифатли маҳсулот билан таъминлабгина қолмасдан саноатни хом ашё билан таъминлашда ҳам фаол иштирок этади.
Етилган картошкани механизация воситалари ёрдамида йиғиб олишида картошка палак ва тупроқдан яхши тозаланган бўлиши, кесилган ва эзилган картошка туганаклари 5% дан ошмаслиги керак. Одатда картошка палагини йиғиб олишда бункер билан жиҳозланган КИР-1,5 Б ёки УБД-3 русумли машиналар қўлланилади. Ўрилган палак майдаланиб бункерга йиғиб олинади. Картошканинг йиғиб олишда картошка ковлагичлар ёки комбайнлар ишлатилиши мумкин. Ковлагичлар билан ишлаганда тугунаклар жойлашган чуқурликда, тупроқ қатламини қирқиб олиб, силкитиш, зарб бериш, чўзиш ёки сиқиш билан кесакларни майдалайди, элайди, тугунакларни дала бетига ташлаб кетади. Тугунакларни қўлда териб олади. Комбайнлар билан ишлаганда картошкаларни палакдан ва тупроқдан ажратиб олиб, бункерга йиғади ва транспортёр воситасига тўкиб беради. Картошкани ковлашда КТН-2М, КСТ-1,4, УКВ-2, КТН-1А ва бошқа русумли картошка ковлагичлар ишлатилиши мумкин. Бу ковлагичлар МТЗ-80/82 тракторлари билан ярим тиркама ҳолатда агрегатланиб. қувват олиш валидан кардонли ва занжирли узатмалар орқали ҳаракат олиб ишлайди. Ўзиюрар картошка ковлагич-юклагич КСК-4-1 бир ўтишда тўрт қаторда картошка жойлашган қатламни кесиб асосий элеваторга узатади. Картошка элеваторлардан ўтиб, палакдан, кесаклардан тозаланади ва тўкувчи траспортёр орқали ёнида кетаётган траспортёр воситасига ўтказиб берилади.
Картошакани йиғиб олишда ҚКУ-2А, русумли комбайнлар ишлатилииш мумкин. Бу комбайн картошкани тупроқ ва палакдан ажратиб олиш билан бирга барабансимон траспортёр ёрдамида ажратиш столига етказиб беради. Бу стол тугунакларни тош, кесак ва ўсимликлардан тозалаш учун мўлжалланган. Столнинг икки томонида ишчи операторлар туриб ишлашлари учун майдончалар бор. Ажратилган картошка тугунаклари стол траспортер ёрдамида сиғими 700-800 кг бўлган бункерга узатилади. Ажратмалар эса бошқа траспортёр ёрдамида далага ташланади. Комбайн, юришни секинлаштиргич билан жиҳозланган МТЗ-80/82, ДТ-75, Т-74 тракторлари билан агрегатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |