2. Сабзавот экинлари ҳосилини йиғиб териб олиш ишларини механизациялашда НПСШ-12, ПОУ-2 платформалари ТН-12 траспортёр фойдаланади. Бу машиналар ёрдамида олдинма кетин етиладиган сабзовот ҳосилининг ялпи ёки саралаб териб олиш мумкин. НПСШ-12 ўрнатма плотформа бир неча стеллажлардан: иккита ён томонидаги, иккита ўрнатма ҳамда битта кетинги стеллаж, олдинги ва кетинги туп кўтаргичлар, фермадаи иборат. Атрофига сим тўр тортилган стеллажларда мевани яшикларда ёки яшикларсиз жойлаштириш мумкин. Туп кўтаргичлар ўсимлик ва мевани ғилдираклар билан шикастланишидан сақлайди. Платформанинг қамраш кенглиги 8,4 м, иш унуми 0,2-1,0 га/саот. Платформа Т-16М ўзи юрар шассига ўрнатилади, 6-12 теримчи хизмат қилади.
ПОУ-2 тиркама сабзавот йиғиштириш платформаси кўтарилиш имконига эга бўлган кузов, кўтариш механизми (гидроцилиндр), туп кўтаргич ва тирак қурилмасидан иборат бўлиб, мевани 2-3 м баландликка кўтариб бошқа идишга ағдариш имконига эгадир. Қамраш кенглиги 11 м бўлгаи платформа шаклида ҳам ишлаш мумкин. Иш унуми карам йиғишда 6,35 га/соат, помидор, бодринг теришда 0,2 га/соатни ташкил этади. Платформа 6 ёки 9 кН синфдаги тракторлар билан агрегатланиб, 8-14 киши хизмат қилади.
СКТ-2 ўзиюрар помидор териш комбайнидан помидорларнинг бир текис пишар навларини, асосан консервалаш учун экилган помидорни теришда фойдаланади. Бу комбайн помидорни тупи билан қирқиб олади, тупдан ҳосилни ажратиб саралаш траспортерига узатади. Шикастланмаган помидорлар қўлда терилади ва бункерга етказиб берилади. Бу комбайн икки хил технологик схемада ишлаши мумкин: помидорни саралаб ёки сараламасдан териб олиш. Сараланмасдан териб олинган помидорни транспорт воситасига йўналтиради ва уларга СПТ-15 саралаш пункитида ишлов берилади. Бу пукнт помидорларни ювишга, етилганлигига қараб саралашга ва шикастланганларини ажратишга мўлжаллангандир.
МСК-1 карам узиш комбайни карамни механизация ёрдамида ялпи узиб олишга мўлжалланган. Бунда карам бошлари товар ҳолига келтирилиб ёки бутунлайича узиб олиниб, бир йўла транспорт воситаларига ортилади. Комбайн иш унуми 0,18 га/соат бўлиб, 14 кН синфдаги тракторлар билан агрегатланади.
ЛГК-1,4 Грохотли пиёз кавлагич пиёзларни икки фазали усул билан ковлаб олишга мўлжалланган. Асосий ишчи органлари: кавлагич лемехи, иккита ғалвирли грохот, кесак эзгич, гирацион грохот, қайрилма транспортёр ва бўшатиш элеватори. Лемехлар тупроқ қатламини пиёз билан биргаликда кавлаб грохотга узатади. Бунда қатлам майдаланиб, тупроқ пастга, пиёз эса тупроқни юзасига уюм ҳосил қилган ҳолда ташлаб кетилади. Бу кавлагичлар 14 кН синфдаги тракторлар билан агрегатланади. Иш унуми 0,7га/соат.
ЛПС-6.0 пиёз тозалаш пункти пиёзларнииг баргини олиб ташлаш ва пиёзни ҳар хил аралашмалардан тозалаш учун мўлжалланган. Иш унуми 5 т/соат. СЛС-7 пиёз саралагичи пиёзнинг чаласини тозалаш ва уч фракцкияга ажратиш учун мўлжалланган.
ММТ-1 сабзи ковлаш машинаси. Сабзи илдизмеваларини кавлаб олиш, уларни палагидан тозалаш ва транспорт машиналарига ортиш учун мўлжалланган. Машина 14 кН синфдаги тракторлар билан агрегатланади.
ПСК-6,0 саралаш пункти сабзини тозалаш ва саралаш учун мўлжалланган. Саралаш пунктига 20 киши хизмат қилади: 12 киши ажратишда, 3 киши қоплашда, 2 киши таъминлаш бункерида, 3 киши машинанинг қолган қисмларига хизмат қилиш билан банд бўлади.
Полиз етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишда қатор машиналар ишлатилади. Уруғ экиш учун СБУ2-4А сеялкаси, қатор ораларига ишлов беришда КБН-5,4 култиватори, экиш учун эгат очиш ва палакни чеканка қилишда НБЧ-5,4 қуроли, суғориш учун эгат очишда ОКН-3,6 эгат очгичлар ишлатилади. Бу машиналар МТЗ-80/82, ЮМЗ-6АЛ тракторлари билан агрегатланади Ҳосилни саралаб йиғиб олишда ТШГ1-25 кенг қамровли транспортёр ва трактор прецепи каби транспорт воситаларини ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |