АХБОРОТ ХАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 125 йиллигига бағишланган “Янги ўзбек адабиётининг шаклланиши ва такомилида Абдулҳамид Чўлпон ижодининг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий ОНЛАЙН анжуман ўтказилади. Конференция “Ўзбек адабиётшунослиги” кафедрасининг А-ОТ-2021-57 рақамли “Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси манбаларининг электрон платформасини яратиш” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Адабиётшунос олимлар билан бир қаторда шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар анжуманда иштирок этишга таклиф қилинади.
Анжуманнинг қуйидаги шўъбалари бўйича маъруза тезислари эълон қилиш режалаштирилган:
1-шўъба. ХХ аср бошлари тарихий-маданий шароити ва Чўлпон ижодиёти.
2-шўъба. Чўлпон ижодий изланишлари ва янги ўзбек адабиётининг бадиий такомили.
3-шўъба. Чўлпоннинг таржимонлик фаолияти ва асарларининг ўзга тилларга таржима қилиш муаммолари.
4-шўъба. Чўлпон ижодининг Ўзбекистонда ва хорижда ўрганилиши.
5-шўъба. Чўлпон ижоди ва миллий фольклор.
Анжуманни ўтказиш вақти: 2022 йил 15 март
Анжуманда иштирок этиш шакли: ZOOM дастури орқали (тезис муаллифлари ва бошқа иштирокчиларга ZOOM ҳаволаси ташлаб берилади)
Анжуман материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, лавозими, илмий даражаси ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади;
тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 3-5 тўлиқ бет ҳажмда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади;
қайси тилда ёзилишидан қатъий назар тезисларга ўзбек тилида аннотация, таянч иборалар (калит сўзлар) матн бошида илова қилинади;
матндаги кўчирма охирида иқтибос олинган адабиётнинг рўйхатдаги тартиб рақами саҳифа номери квадрат қавс ичида берилади, масалан [3, 55];
фойдаланилган адабиётлар рўйхати тезис охирида берилади;
тезис электрон шаклда юборилади;
тезисларнинг мазмунига, маълумотлар муаллиф(лар)га тегишли эканига ва келтирилган манбаларнинг тўғрилигига муаллиф(лар) масъул.
анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тили.
анжуман материаллари электрон тўплам ҳолида чоп қилинади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган материалларни таҳририят анжуман дастурига ва тўпламга киритмаслик ҳуқуқига эга. Анжуманда иштирок этиш БЕПУЛ.
Тезислар 2022 йил 12 мартгача қабул қилинади.
Манзил: 170100, Андижон шаҳар, Университет кўчаси 129-уй
Телефон: +99891 618 05 72, +99891 614 11 68. Факс: (374) 223-88-30.
Тезислар қуйидаги телеграмм рақамларига жўнатилиши мумкин:
Зокиржон Мамажонов: (+99891 618 05 72), Дилдора Абдуллаева: (+998905447028)
Соҳиба Исломова: (+998945641278), Аҳаджон Маҳаммадиев: (+998937818493)
Телеграм манзил: t.me/chulponconferens
Do'stlaringiz bilan baham: |