56
СОҒЛОМ ТУПРОҚ-БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ГАРОВИ
А.У.Ахмедов, Ж.М.Турдалиев, А.Б.Мирзамбетов, Н.Ҳ.Бурханова, Н.А.Қиличова
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти
Марказий Осиё ҳудуди қишлоқ хўжалиги мазмунан хилма-хил бўлиб, минтақа
мамлакатлари иқтисодиётини озиқ-овқат, озиқа ва техник экинларнинг ҳосилдорлигини
ошириш йўли билан ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга, бу борада регионда кенг
кўламли вазифани бажариш мумкин. Бироқ мазкур минтақада мавжуд ерларнинг катта
қисми амалда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун кам яроқли ёки аҳоли турар жойлари
ва инфратузилмалар билан банд ёхуд экотизимнинг соғлом фаолият кўрсатиши учун
зарурроқ бўлган бошқа мақсадларда фойдаланадики, ўрмонлар, яйловлар,
табиатни
ҳимояловчи бошқа объектлар шулар жумласидандир. Шу боис қишлоқ хўжалиги
махсулотларини ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш асосан экинлар ҳосилдорлигини
ошириш яъни бир майдон бирлигидан олинадиган маҳсулот миқдорини кўпайтиришга
боғлиқдир.
Ерларнинг, айниқса суғориладиган тупроқларнинг таназзули (деградацияси) ва
тупроқ унумдорлигининг пасайиши, минтақа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги
турғунлик ва ўсиш суръатларини тушиб кетишининг асосий сабабларидан биридир.
Тупроқ таназзули билан боғлиқ хатарларга одатда кўпинча эътиборсизлик билан
қаралади, жумладан шўрланиш ва эрозия оқибатида тупроқ, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши
каби омилларнинг баҳоланиши одатда фермерлар ва бошқа ер
эгалари иштирокисиз
амалга оширилади.
Тупроқ-ўсимлик-сув-ўғит яхлит тизими меъёрида фаолият кўрсатиши учун
тупроқнинг зарур ҳолатда ушлаб туриш, тупроқ биотасининг ўзини-ўзи тиклаш
қобилиятини яхшилаш, ерларнинг унумдорлик салоҳиятини барқарор суръатда сақлаб
қолиш ва ердан самарали ва мақсадли фойдаланиш, деградация жараёнларини
олдини
олиш асосий омиллардан ҳисобланади.
Тупроқ унумдорлиги унинг физик, кимёвий, гидрологик, биологик ва бошқа
хоссаларига мелиоратив-экологик ҳолатига, кўп жиҳатдан тупроқнинг биохилма-хиллиги
билан боғлиқ. Тупроқ организмлари органик моддани механик (майдалаш орқали) ва
кимёвий (минераллаштириш орқали) йўллар билан чиритади ҳамда уларни озуқа сифатида
фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтиради.
Тупроқ таназзули (деградация) нинг қишлоқ хўжалигига, экинлар ҳосилига катта
зарар келтириши ҳаммага маълум, бироқ бу жараённинг нақадар салбий оқибатлар
келтириб чиқаришини кўпчилик ҳам англайвермайди, соғлом, унумдор тупроқнинг
фойдалари сезилмай қолаверади, бироқ “Носоғлом тупроқ” қанчалик қимматга
тушиши
ўз-ўзидан равшан.
Амударё оқими бўйлаб аҳоли зич жойлашган вилоятлар, жумладан Фарғона
водийси ва қишлоқ хўжалигида интенсив суғориладиган-Бухоро, Хоразм вилоятлари ва
Қорақалпоғистон Республикаси ерлари жадал деградацияга учраган. Ўзбекистон ва бутун
Марказий Осиёда деградация жараёнларининг энг кўп тарқалган турлари бу
суғориладиган ерларда иккиламчи шўрланиш, лалми (суғорилмайдиган) ва тоғли
районларда эрозия жараёнлари, шунингдек турли сабабларга кўра ўсимликларни
йўқотилиши, саҳроланиш ёки яйлов ерларда ўсимликлар таркибининг (қопламининг)
салбий томонга ўзгариши (сийраклашиб кетиши) ҳамда ортиқча
намланиш, агроген ва
техноген ифлосланиш, зичлашиш ва бошқа ҳисобланади.
Расмий маълумотларга қараганда мамлакатимизда табиий (бирламчи) шўрланишга
чалинган қурғоқчил ҳудудлар, ҳаракатдаги қумлар ва чангли бўронлар тарқалган
майдонлар 31,4 млн. гектарни, суғориладиган шўрланган ерлар суғориладиган умумий ер
майдонларига нисбатан 52 % ни, шу жумладан ўртача ва кучли шўрланган ерлар майдони
18 % ни ташкил этади. Хусусан энг юқори даражада шўрланган суғориладиган ерлар
Қорақалпоғистон Республикасида 90-95% ни, Бухорода 96% ни ва Хоразм вилоятида 95-
100% ни ташкил этгани ҳолда, бу вилоятларда ҳосил камайишининг энг юқори
кўрсаткичлари кузатилади.
57
Ўзбекистондаги ерлар таназзулининг энг асосий (бош) ўзига хос хусусиятлари бу
эркин, мустаҳкамланмаган қумлар бўлиб, шамол эрозияси таьсирида Бухоро вилоятида
2,3 млн. гектар, Қорақалпоғистонда 4,5 млн. гектар ерларда бу қумларнинг ҳаракатланиши
кузатилади, турли салбий оқибатларни келтириб чиқаради,
инсонлар саломатлигига ва
турмуш тарзига, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига, йўлларга ва бошқа
инфратузилмаларга, сув ресурсларининг ифлосланишига катта таъсир кўрсатади.
Тупроқ эрозияси жараёни фермер хўжаликларида ўғитлар сарфининг ортишига,
ҳосилдорликни кескин камайишига олиб келади. Эрозия тупроқнинг табиий устки
унумдор қатламини йўққа чиқаради ва бу жараён органик моддаларнинг йўқолиши билан
кечади, шудгорлаш эса тупроқнинг остки унумсиз қатламини унинг устки унумдор
қатлами билан аралашиб кетишига олиб келади.
Орол денгизи кризисининг оқибатлари, шунингдек бошқа
антропоген омиллар,
мамлакатда ерларни саҳроланиш жараёнларини кучайишига, натижада тупроқлар
деградациясига ва унумдорлигини пасайишига олиб келган. Орол фожиаси оқибатида
майдони 5,5 млн. гектардан ортиқ “Оролқум” саҳроси пайдо бўлган. Оролқум ҳудудида
йилига 90 кунга яқин чангли-тузли бўронлар (буҳронлар) содир бўлади, бу даврда
атмосферага 100 млн. тоннадан ортиқ чанг ва заҳарли тузларни учиради.
Ҳозирда саҳроланиш жараёнида улкан қумли, лойли (тақирлар ва тақирсимон
ерлар) ва шўрҳокли текисликлари ва тоғолди ҳудудлари қамраб олинган. Жумладан
мамлакатимизни 40% га яқин суғориладиган ерларида органик моддалар ва тупроқ
микрофлорасининг 30-40% га камайиши оқибатида тупроқлар унумдорлиги ўртачадан
анча паст; 2) 800 минг гектарга яқин ерлар қониқарсиз жорий текисланиши ва суғориш
техникасининг сифатсиз ўтказилиши боис ирригация эрозиясидан жабр кўради; 3)
Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида 700 минг
гектардан ортиқ лалми
ерлар сув эрозиясига учраган; 4) чўл (саҳро) зонасида 15% дан
ортиқ суғориладиган майдонлар шамол эрозиясидан жабр кўради.
Хулоса қилиб айтганда, Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда содир бўладиган
деградация жараёнлари орасида ўзининг тарқалиш масштаби ва қишлоқ хўжалигига
етказадиган зарари бўйича шўрланиш ва эрозия жараёнлари етакчи ўринларни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: