3
СЎЗБОШИ
Ўзбекистон Республикаси ер ва унинг тупроқ ресурслари мавжуд ҳамма соҳаларнинг
таянчи, асосий ишлаб чиқариш воситасидир. Демак мамлакатимиз иқтисодиётининг, аграр
секторининг ривожланиши шунга боғлиқдир. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг
асосий воситаси бўлмиш ер-тупроқ қоплами, биоқатламнинг барқарорлиги ва унинг
экологик ҳолатини сақлаб туриш ҳам бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ
хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ-5742-сонли Фармони, 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5853-сонли Фармони, 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва
давлат кадастларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сонли «Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг
агрокимёвий таҳлил
тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг
унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида мамлакатда озиқ-овқат
хавфсизлигини янада мустахкамлаш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини ошириш,
қишлоқ хўжалик экинларининг юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга
чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган янги навларини
яратиш,
қишлоқ
хўжалигида
тупроқнинг
агрокимёвий
таҳлил
тизимини
такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш ва сақлаш ҳамда
ишлаб чиқаришга жорий этиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, соҳада янги
технологияларни қўллаш буйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш кўрсатиб
ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрда Давлатимизни
Инновацион технологиялар асосида ривожлантиришга бағишланган селектор йиғилиши
баённомаси ва мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда ушбу Республика миқёсида ўтказилаётган
анжуман
материаллари муайян даражада хизмат қилади.
“Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”
2020 йил 29 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш,
илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий-
инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш,истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб
боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билимга эга ва мустақил
фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация
қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида, шунингдек, 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ амалга
ошириладиган ишлар белгилаб берилган.
Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароити ўзига хос, яъни
экстеримал шароитлар ва
тупроқлари шўрланишга мойил бўлиб, об-хавоси эса кескин ўзгаривчан-континентал
ҳисобланади. Вилоятнинг умумий майдони 3380863 гектар бўлиб, шундан 219824
гектарини қишлоқ хўжалигида мавжуд экин ер майдонлари ташкил этади. Юқорида
келтирилган экинлар майдонлари турли хил даражада шўрланган бўлиб, кўрсатилган
майдонлардан мўл ва сифатли ҳосил олишда қиш мавсумида 2-3 маротаба шўр ювишни
талаб этади.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
лозимки,
Республикамиз
олимлари
тупроқ
унумдорлигини асраш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлар касалликларини олдини
олиш ва зараркунандалардан асрашнинг биологик усуллари, экинларининг юқори
ҳосилли, касалликларга бардош бўлган навларини яратиш борасида бошқа мамлакат
4
олимларидан илгарилаб бормоқда. Айни вақтда юртимиз илмфани арсеналида сувни
тежайдиган технологиялар, биологик ўғитлар, экинларни
жадал ривожлантириш
технологиялари ва кўплаб янги ишланмалар мавжуд бўлиб нафақат маҳаллий
тадбиркорларнинг, ҳаттоки хорижий давлатлар олимлари ва амалиётчиларининг
қизиқишини уйғотмоқда. Мазкур салоҳиятдан унумли фойдаланиш орқали мамлакат
қишлоқ хўжалигини бунданда юқори даражага олиб чиқишга барча имкониятлар мавжуд.
Бухоро давлат университетида ўқув жараёнини такомиллаштириш, давлат таълим
стандартлари, ўкув режаси ва дастурларни ишлаб чиқиш, фаннинг фундаментал
тадқиқотлар, илғор ютуқларни жорий этиш, илмий мактабларни шакллантириш бўйича
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Анжуман биосфера ва инсон ҳаётида
тупроқнинг ўрни,
хайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар биохилма- хиллигини
сақлашда тупроқнинг аҳамияти,қийин мелиорацияланадиган тупроқлар: генезиси,
таснифи, унумдорлиги, фойдаланиш, тупроқни муҳофаза қилиш ва оқилона
фойдаланишда тупроқ ҳимоя қилувчи техника ва технологиялар, Ўзбекистон тоғли, чўл ва
чала чўл ландшафтларининг қурғоқчил ерларини бошқаришни такомиллаштириш йўллари
ва чўлланиш, тупроқ ҳосил бўлиши ва тупроқлар деградацияси, бузилган ва ифлосланган
ерлар рекультивацияси, деградацияга учраган тупроқлар ҳосилдорлигини
ошириш
агробиотехнологиялари, рақамли тупроқ хариталари, тупроқ-географик маълумот
базалари, яйлов тупроқлари ва улар унумдорлигини оширувчи технологиялар, ерларни
муҳофаза қилиш ва самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари,
тупроқшунослик
фанининг тарихи, фалсафаси ва социологияси, тупроқшунослик ва
агрометеорология, тупроқ унумдорлигини оширишда ва сақлаш муаммоларида иқлим
ўзгариши, тупроқшунослик ва агрокимёда мутахассисларни тайёрлаш масалалари, табиий
ресурсларни интеграллашган барқарор бошқаришда фан-таълим-ишлаб чиқариш
интеграцияси масалаларига қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, табиий
ресурслар ичида ер ўзига хос хуқуқий мақомга эга бўлиб, ундан оқилона, илмий ва амалий
асосланган тарзда, тўғри фойдаланишни ташкил этиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларнинг тупроқ унумдорлигини оширишни ҳамда унумдор тупроғи бўлган ерлардан
алоҳида мухофазасини таъминлаш лозимлигини тақозо этади.
Бугунги ўтказилаётган конференцияда тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишда
агротехнологияларнинг ўрни муҳокама бежизга қилинмаяпти. Тупроқ
унумдорлигини
яхшилашда,
қишлоқ
хўжалиги
экинларининг
ҳосилдорлигини
оширишда
агротехнологияларнинг ўрни беқиёс. Конференцияда кўтарилган илмий муаммолар ва
уларнинг ечимлари Республикамиз, жумладан вилоятимизнинг қишлоқ хўжалигида
амалий фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ҳисоблайман.
Анжуман қатнашчиларига сиҳат-саломатлик, ижодий зафарлар, бахт ва омад
тилайман. Анжуман ишига муваффақият тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: