Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

22,3 %
29,4 %
39,5 %
8,5 %
0,4 %
оч тусли бўз тупроқ
бўз-ўтлоқи тупроқ
ўтлоқи тупроқ
ўтлоқи саз тупроқ
ўтлоқи ботқоқ тупроқ


16 
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар - 
оч тусли бўз тупроқлар минтақасида ҳамда чўл 
зонасида сизот сувларнинг сатҳи 2-2,5 метр бўлган шароитда асосан аллювиал ётқизиқлар 
устида шаклланган бўлиб, механик таркибига кўра асосан ўрта ва оғир қумоқли, ҳайдалма 
қатламидаги гумус миқдори 0,80 % -1,24 % гача, ҳаракатчан фосфор миқдори 6,4-24,4 
мг/кг, калий 180-345 мг/кг атрофида тебраниб туради. Кўриниб турибдики, ҳудуд 
суғориладиган ўтлоқи тупроқлари гумус билан кам ва ўртача, ҳаракатчан фосфор билан 
жуда кам ва кам, калий билан эса асосан кам ва айрим айирмаларда юқори таъминланган 
бўлиб, тупроқ кесмаларини қуйи қатламлари томон гумус ва озиқа элементлар 
миқдорларини кескин камайиб бориши кузатилди. Бу тупроқлар гипслашмаган, асосан 
шўрланмаган бўлиб, баъзан кичик майдонларда ўртача шўрланган бўлсада, суғорма 
деҳқончиликда фойдаланилади. Қуруқ қолдиқ миқдори ўртача шўрланган тупроқларда 
0,725-1,150 % ни ташкил этади, шўрланиш типи сульфатлидир. 
Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлар-
геоморфологик жойлашувига кўра, 
Шаҳрихонсой ёйилмаларида кенг тарқалган. Бу тупроқларда сизот сувларининг сатҳи 1,5-
2,5 метр чуқурликда бўлган ирригацион-аллювиал режим шароитда шаклланган бўлиб, 
механик таркибига кўра ўрта ва енгил қумоқлидир. Агроирригацион қатлам остида тупроқ 
профили кескин қатламли, бўлиб, қумоқлар қум ва қумлоқ қатламлар билан алмашади.
Ўтлоқи саз тупроқларнинг ҳайдалма қатламидаги гумус миқдори 0,76 % -1,26 %, 
ҳаракатчан фосфор миқдори 8,5-15,6 мг/кг, калий 177-244 мг/кг атрофида тебраниб 
туради. Бу тупроқлар гипслашмаган, асосан кам ва ўртача шўрланган бўлиб, шўрланиш 
типи сулъфатлидир. 
Суғориладиган ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар - 
дарёларнинг I-II қайир усти 
террасаларида ер ости сувлари сатҳи 0,5-1,0 м бўлган шароитда тарқалган. Туманнинг 
Бобур номли массивида механик таркибига кўра, асосан ўрта қумоқли бўлиб, 
суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқларнинг ҳайдалма қатламидаги гумус миқдори 
ўртача 1,0-1,15 % ни, ҳаракатчан фосфор миқдори тупроқларни ҳайдов қатламида ўртача 
5,33-10,80 мг/кг, калий 180-230 мг/кг ташкил этиб, бу озиқа моддалари билан тупроқлар 
жуда кам, кам ва ўртача даражада таъминланганлиги аниқланди. Бу тупроқлар тарқалган 
айрим майдонларда кучли глейланиш профилни юқорисидан бошланади, асосан кам 
шўрланган бўлиб, шўрланиш типи сулъфатлидир. 
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ўрганилган барча тупроқ 
типларида у ёки бу даражада шўрланишга учраган ер майдонлари мавжуд. Туман 
суғориладиган тупроқларининг 41,8 % шўрланмаган, қолган 58,2 % турли даражада 
шўрланган бўлиб, шўрланган ерларининг катта қисми кучсиз шўрланган майдонларга 
тўғри келади. Бунинг сабаби кейинги йилларда ҳудуд тупроқ қопламларида ер ости 
сувларининг кескин кўтарилиши натижасидир. Ер ости сувлар сатҳини кўтарилишига эса 
заҳкашлар тизимини тозаланмаганлиги ва ер ости сувлари оқимини етарли даражада 
таъминланмаганлиги сабаб бўлмоқда. 
Тупроқларни агроишлаб чиқариш (кадастр) гуруҳларига – ёмон, ўртачадан паст, 
ўртача, яхши ва жуда яхши ерларга (классларга) ажратиш, энг аввало қишлоқ хўжалик 
ишлаб чиқаришини илмий асосланган тарзда юритиш, агротехник ва агромелиоратив 
тадбирларни тўғри танлаш ҳамда экинларни тупроқ унумдорлигига қараб жойлаштириш 
имконини беради. 
Юқорида таъкидланганидек ҳудуд тупроқлари оч тусли бўз тупроқлар 
минтақасининг аллювиал-пролювиал ётқизиқлардан ташкил топган Аравон-Шахрихонсой 
ёйилмаларида шаклланган, суғориладиган тупроқлар бўлиб, уларда олиб борилган дала, 
кимёвий таҳлил ва камерал тадқиқотлар натижалари асосида ўрганилагн тупроқлар 
унумдорлиги баҳоланди. 
Оч тусли бўз тупроқлар унумдорлиги ва потенциал имкониятларини ҳисобга олган 
ҳолда, сифати бўйича тўртта - ўртачадан паст, ўртача, яхши ва жуда яхши ерлар кадастр 
гуруҳларига бирлаштирилди: 


17 
Биринчи гуруҳ (III-IVсинф)-сифат жиҳатидан ўртачадан паст ерлар ҳисобланиб, 
бонитет балли 21-40 баллни ташкил қилади. Ҳудудда бундай бонитет балли 
суғориладиган тупроқларнинг умумий майдони 480,4 гектар; 
Иккинчи гуруҳ (V-VI синф)-сифат жиҳатидан ўртача ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 41-60 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 1984,1 гектарни ташкил этади. 
Учинчи гуруҳ (VII-VIII синф)-сифат жиҳатидан яхши ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 61-80 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 414,3 гектарни ташкил этади. 
Тўртинчи гуруҳ (IX-X синф)-сифат жиҳатидан жуда яхши ерлар ҳисобланиб, 
бонитет балли 81-100 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг 
умумий майдони 92,5 гектарни ташкил этади. 
Ҳудудда ўрганилган 2971,3 гектар оч тусли бўз тупроқлар ўртача 51 балл билан 
баҳоланди. 
Бўз-ўтлоқи тупроқлар сифати бўйича учта - ўртачадан паст, ўртача ва яхши кадастр 
гуруҳларига бирлаштирилди: 
Биринчи гуруҳ (III-IVсинф)-сифат жиҳатидан ўртачадан паст ерлар ҳисобланиб, 
бонитет балли 21-40 баллни ташкил қилади. Ҳудудда бундай бонитет балли 
суғориладиган тупроқларнинг умумий майдони 529,3 гектар; 
Иккинчи гуруҳ (V-VI синф)-сифат жиҳатидан ўртача ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 41-60 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 61,3 гектарни ташкил этади. 
Учинчи гуруҳ (VII-VIII синф)-сифат жиҳатидан яхши ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 61-80 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 2851,7 гектарни ташкил этади. 
Ҳудудда ўрганилган 3442,3 гектар бўз-ўтлоқи тупроқлар ўртача 67 балл билан 
баҳоланди. 
Ўтлоқи тупроқлар сифати бўйича иккита; ўртача ва яхши кадастр гуруҳларига 
бирлаштирилди: 
Биринчи гуруҳ (V-VI синф)-сифат жиҳатидан ўртача ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 41-60 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 121,5 гектарни ташкил этади. 
Иккинчи гуруҳ (VII-VIII синф)-сифат жиҳатидан яхши ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 61-80 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 4568,0 гектарни ташкил этади. 
Ҳудудда ўрганилган 4689,5 гектар ўтлоқи тупроқлар ўртача 71 балл билан 
баҳоланди. 
Ўтлоқи саз тупроқлар сифати бўйича битта - яхши ерлар кадастр гуруҳига 
бирлаштирилди: 
Биринчи гуруҳ (VII-VIII синф)-сифат жиҳатидан яхши ерлар ҳисобланиб, бонитет 
балли 61-80 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий 
майдони 1005,1 гектарни ташкил этади. 
Ҳудудда ўрганилган 1005,1гектар ўтлоқи сазтупроқлар ўртача 67 балл билан 
баҳоланди. 
Ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар сифати бўйича-яхши ерлар кадастр гуруҳига 
бирлаштирилди: 
Бу гуруҳ (VII-VIII синф)-сифат жиҳатидан яхши ерлар ҳисобланиб, бонитет балли 
61-80 баллни ташкил қилади. Бундай бонитет балли тупроқларининг умумий майдони 
68,3 гектарни ташкил этиб, 62 балл билан баҳоланди. 


18 
2-расм Ўрганилган ҳудуд суғориладиган тупроқларининг ўртача балл бонитети 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўрганилган туман суғориладиган 
тупроқлари кўп ҳолларда гумус билан кам, ҳаракатчан фосфор ва калий билан кам ва 
ўртача таъминланганлиги натижасида уларнинг экинлар учун мақбул нисбатлари 
бузилганлигини эътиборга олиб, органик ўғитларни ҳамда фосфорли, айниқса калийли 
минерал ўғитларни талаб даражасида қўллаш зарур. Бунда минерал ўғитларни қўллашни 
агрокимёвий картограммалар асосида, тупроқ шароитларини ва ўсимликлар талабини 
эътиборга олган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Бундан ташқари алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимларини жорий этиш, қишлоқ 
хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш орқали ер ресурсларидан самарали 
фойдаланиш, тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш имкониятлари 
яратилади.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish