14
6.
Руководство к проведению химических и агрофизических анализов почв при
мониторинге земель / Под. ред. А.Ж.Баирова, М.М.Ташкузиева, и др. - Ташкент:
«ГосНИИПА», 2004. - 260 с.
7.
Турсунов Х.Х. Воҳа тупроқларини ҳосил бўлиш назарияси / Ўқув-услубий
мажмуа. - Тошкент: ЎзМУ, 2015. - 132 б.
ШАРҚИЙ ФАРҒОНА СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ ХОССАЛАРИ ВА
УНУМДОРЛИГИ
Абдурахмонов Н.Ю., Мансуров Ш.С.
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти
Мазкур мақолада шарқий Фарғона ҳудудларидан бири сифатида Асака тумани
суғориладиган тупроқларида узоқ йиллар давомида олиб борилган деҳқончилик
натижасида уларнинг хосса ва хусусиятларида содир бўлган ўзгаришлар ёритилган бўлиб,
бунда ҳудуд суғориладиган тупроқларининг турли геоморфологик, литологик,
гидрогеологик, антропоген ва иқлим шароитларини ўзаро таъсирида механик таркиби,
шўрланиш даражаси, гумус ва озиқа элементлар миқдорини ўзгариши бўйича янги
маълумотлар келтирилган.
Республикамиз бозор иқтисодиёти йўлидан бораётган ҳозирги даврида давлат
аҳамиятига эга бўлган аграр қонунлар мажмуаси давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга
оширишда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда, озиқ-
овқатлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришга хизмат қилади. Ушбу
қонунларнинг муҳим хусусиятлари шундан иборатки, улар давлатнинг кониституцияда
белгиланган ҳамда мамлакат аҳолиси талабларидан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал
қилишга кўпрок курашади ва давр талаби бўлган бозор муносабатларини янги юқори
поғонага кўтаради. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги юксалиш давридаги
агроэкологик қонунлар мажмуаси тупроқ унумдорлигини ошришга, иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил олишга
ва сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам Республикамиз суғориладиган тупроқларини комплекс ўрганиш,
уларнинг ҳозирги ҳолати ва унумдорлигини аниқлаш, аниқланган салбий ҳолатларни
олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш бугунги
куннинг энг долзарб масалари қаторидан ўрин олади.
Шарқий Фарғона суғориладиган тупроқлари-текислик ва тоғ олди ҳудудларида
жойлашган бўлиб, бу тупроқлар деҳқончиликда ўзига хос агротехник ва агромелиоратив
тадбирларни талаб қилади. Чунки тоғ олди районлари суғориладиган ерлари сув
эрозиясига, текислик гуруҳларида эса шўрланишга қарши кураш чоралари олиб борилади.
Бундай шароитларда ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, тупроқ
унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш билан боғлиқ муаммоларни илмий тадқиқотлар
асосида ечиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу йўналишдаги тупроқ тадқиқотларимизнинг бир қисми Шарқий Фарғона
ҳудудларидан бири бўлган Асака туманидаги фермер хўжаликлари суғориладиган
тупроқларида ўтказилиб, мавжуд суғориладиган тупроқларнинг ҳозирги ҳолати
ўрганилди, хосса-хусусиятлари аниқланди [2].
Do'stlaringiz bilan baham: