15
сифатини баҳолаш услублари ташкил этади. Тайёргарлик, дала, камерал ва картографик
ишлар “Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ
карталарини
тузиш
бўйича
йўриқнома”
[1],
лаборатория-аналитик
ишлари
Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ томонидан ишлаб чиқилган ва умумқабул қилинган
услубиётлар асосида олиб борилди.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси.
Асака тумани ҳудудидаги
суғориладиган тупроқлар Шаҳрихонсой ёйилмасининг ўрта ва қуйи қисмидаги
пролювиал-алювиал ётқизиқлар устида шаклланган [3]. Ўрганилган ҳудуд тупроқлари,
турли геоморфологик, литологик, гидрогеологик ва иқлим шароитларини ўзаро таъсирида
тупроқ ҳосил бўлиш жараёнларининг турли йўналишларда кечганлиги кўринади.
Тадқиқот олиб борилган ҳудудда суғориладиган оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи, ўтлоқи-
саз ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар тарқалган (1-расм).
1-расм. Тадқиқот олиб борилган суғориладиган тупроқларнинг майдони, % ҳисобида
Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар -
эскидан ва янгидан суғориладиган
гуруҳларга бўлинади. Улар конус ёйилмалари ва адирларга туташган. Эскидан
суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда агроирригацион қатлам 0,5-1,0 м қалинликда,
механик таркиби ўрта қумоқли бўлиб, айрим ҳолларда 1-2 м дан шағаллар тўшалган.
Янгидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар адирларда, айрим жойларда 0,3-0,5м дан
кангломерантлар парчалари ёки учламчи лойларда тўшалган бўлади.
Ҳайдов қатламидаги гумус миқдори 0,84 % -1,13 % гача, ҳаракатчан фосфор
миқдори 7,4-17,2 мг/кг, калий 120-275 мг/кг атрофида тебраниб туради. Кўриниб
турибдики, ҳудуд суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари гумус билан кам ва ўртача,
ҳаракатчан фосфор билан жуда кам ва кам калий билан эса кам ва ўртача таъминланган
бўлиб, тупроқ кесмаларини қуйи қатламлари томон гумус ва озиқа элементлар
миқдорларини кескин камайиб бориши кузатилди.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар -
адир орти чўкмалари ва дарёларнинг қайир
усти иккинчи террасаларида, сизот сувларнинг сатҳи 2-3,0 метр бўлган шароитда асосан
аллювиал ётқизиқлар устида шаклланган бўлиб, генезисига кўра бўз тупроқлардан ўтлоқи
тупроқларга ўтувчи ҳисобланади. Механик таркибига кўра асосан енгил ва ўрта қумоқли
тупроқ профилини қуйи қатламларида енгил қумоқли ҳамда қумлоқли бўлиб,
суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори ўртача
1,13-1,38 %, ҳаракатчан фосфор миқдори ўртача 6,4-16,4 мг/кг ни, алмашинувчи калий
миқдори эса ўртача 180-290 мг/кг ни ташкил этгани ҳолда, кам ва ўртача таъминланган
тупроқлар гуруҳларига киритилади. Ўрганилган бу тупроқлар гипслашмаган, асосан кам
ва ўртача шўрланган бўлиб, шўрланиш типи сулъфатлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: