Таълим йўналиши талабалар учун дарслик


Ёқут — лаъл, русча рубин. Заргарликда ишлатиладиган чақноқ тошлар турига киради. Янтарь



Download 0,8 Mb.
bet9/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

Ёқут — лаъл, русча рубин. Заргарликда ишлатиладиган чақноқ тошлар турига киради.
Янтарь — заъфар ёки жаъфар сеҳргар тош, табиатда ғорларда топилади. Бу тошни бўйинда осиб юрилса, жангда ғолиб чиқади, агарда чаён ёки илон чақиб олса ўша жойга шу тошни қўйса оғриқни ўша заҳоти тўхтатади ва тез тузатади. Заргарликда заргарлик буюмларини ишлашда фойдаланилади.
Марварид — русча — «жемчуг» думалоқ ноаниқ шаклли донача, тугунча. Марварид турланиб чиройли жилоланганидан зеб-зийнат буюми ҳисобланиб, унинг йирик хили дур деб аталади. Шарқда XIX асрда марварид фақат безак буюми бўлмасдан балки, унинг кишилар руҳиятига ва соғлиғига катта фойдаси бор деб юритганлар. Масалан, марварид инсон организмини мустаҳкамлайди, юракдаги тушкунлик ва изтиробни ҳайдайди, кўзнинг кўриш қобилиятини оширади, жинлардан сақлайди, оғиздан қўланса ҳидларни йўқотади. Ошқозон, жигардаги, сийдикдаги тошларни майдалайди, шамоллаганни йўқотади, бавосилни ва бошқа касалликларни тузатади.
Дур — Хитой тилидан олинган бўлиб, уни инжу деб юритилади. У чучук сувли денгизларда яшайдиган чиғаноқлардан топилган. Дур шарсимон ёки нотўғри шаклдан иборат бўлиб турли товланади. Унинг катталиги каптар тухумидек бўлганлари энг қимматбаҳо ҳисобланади. Дур заргарликда ишлатиладиган энг қимматбаҳо материал ҳисобланади.
ПИЧОҚЧИЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ
Пичоқчилик санъати деганда биз пичоқ ясаш касбини тушунамиз. Пичоқ боболаримиз учун қадимдан тирикчилик воситаси бўлиб, хизмат қилинган. Ҳозирги вақтда пичоқ ясаш санъати халқ амалий санъати қаторида эъзозланиб келинаётир. Нодир пичоқлар ясашда ўзбек пичоқсоз усталарининг олдига тушадиган уста кам топилади (188,189-расмлар). Пичоқ ясаш бошланғич палеолит давридаёқ маълум бўлган. Темир даврида ҳунармандчилик пайдо бўлган ва ривожланган. Мис ва бронзадан пичоқ ясаш бронза даврига келиб авж олган. Темирнинг кашф этилиши пичоқчилик санъати тараққиётида катта бурилиш бўлди. Гесиоднинг «Меҳнат ва кунлар», Гомернинг «Илиада» асарларида пичоқнинг хўжаликдаги роли ҳақида батафсил баён этилган. Ўрта Осиёда пичоқчиликнинг энг ривожланган жойи араб мамлакатлари бўлган, Испания ва Италияда эса тез ўсиб ривожланиб кетган.
XVI асрда Германия, Англия, Австрия, Францияларда пичоқчиликни касб сифатида таъқиқлаб, пичоқни ошхоналарда ишлатишган. XVII аср бошларида пичоқнинг очиб ёпиладиган, пакки, устара ва бошқа чунтакда сақланадиган паккилар юзага келди. Археологик толилмалардан маълумки, Ўрта Осиё территориясида миллион йил аввал 2 минг йилликка оид пичоқ намуналари топилган. Болалик тепа, Афросиёб, Варахша деворларига ишланган расмлардан маълум бўлдики, пичоқ уй-рўзғордан ташқари ғарбий қурол сифа­тида ишлатилган. VI—XII асрларда пичоқ ясаш ривожланиб уни безаш технологиялари ўзгарган.
XV—XVII асрларда ёнга осиб юриладиган пичоқларнинг турли хиллари пайдо бўлди. Буни Навоий, Бобир асарларида ишланган миниатюралардан кўриш мумкин.
Кейинчалик пичоқчиликнинг ўзига хос мактаблари пайдо бўлди. Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё қадимдан пичоқчилик марказлари булиб, улар ўзининг ишлаш технологияси, шакл, каттакичиклиги ва безаклари билан фарқ қилган.
Ўрта Осиёда қадимдан металлни қайта ишлаш, яъни ҳунармандчилик қуроллари ишлаб чиқариш учун шароит деярли мавжуд эди. Миснинг табиий запаслари, кумуш, қўрғошин, алюминий каби материаллар жуда кўп эди.
Ҳунармандлар қадимдан бир-бири билан бирикиб бир махаллада яшаганлар, шунинг учун махаллаларининг номи кўпчилик қайси ҳунар билан шуғулланса шу ном билан юргизилган. Масалан, заргарлик билан шуғулланса заргарлик (заргарон), мисгарлик билан шуғулланса мисгарлик (мисгарон) ва ҳоказо махаллалар деб юритилган. Бухорода «Суфикордгар» қишлоғининг номи ҳали ҳам сақланиб қолган. У ерда ҳозир ҳам пичоқсозлар авлоди яшайди. Ўрта Осиё территориясидаги вилоятларда бундай махаллалар кўп бўлган. Пичоқдан кесувчи асбоб тариқасида кунда фойдаланилса, қадимда Ўрта Осиёда эркакларнинг энг зарур иш қуроли безаги тариқасида фойдаланилган. Пичоқларни бадиий безаш ҳам катта роль ўйнаган. Шунинг учун ҳам Шарқ маданиятининг энг яхши анъаналарини қайта тиклаш ва ўзлаштириш натижасида Ўзбекистон жумхуриятидаги пичоқсозлар миллий пичоқни санъат даражасига кўтарганлар. Машхур венгер сайёхи А.Вамбери ўзининг ажойиб «Ўрта Осиё бўйлаб саёхат» асарида Қашқадарёнинг пичоқчилиги ҳақида бундай дейди: - «...бир хиллари сифат жихатидан ҳисорлиларникидан устун бўлмаса ҳам, аммо, бутунлай Ўрта Осиёга тарқалган бўлиб, хўжалар томонидан хатто Эрон, Арабистон, Ҳиндистонга олиб борилар ва ўз махаллий жойидан кўра, чет элларда пичоқлар 3—4 баравар қиммат сотилар эди». Улуғ Октябрь инқилобидан сўнг ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида бир қанча қарорлар қабул қилинди. Шулар қатори пичоқчиликни янада ривожлантириш учун Ўзбекистоннинг турли вилоятларида артеллар ва ҳунармандлар тайёрлайдиган ўқув юртлари очилди. 1932 йилда Чустда «Қизил куч» номли очилди. Бу ерда пичоқ.лар ишлаб чиқарила бошланди. 1949 йилдан бошлаб Артель район маиший хизмат кўрсатиш комбинати деб юритилди.
1970 йилда Ўз.ССЖ Министрлар Советининг қарорига биноан Чуст шаҳрида пичоқ ишлаб чиқариш заводи қурилди. Чуст пичоқларининг довруги бутун мамлакатга таралди. Чуст пичоқлари Бутун иттифоқ кўргазмаларидагина эмас, балки, Ҳиндистон, Сурия, Польша, Туркия, Бол­гария, Венгрия, Белгия, Швеция ва бошқа чет мамлакатлардаги кўргазмаларда муносиб ўринларни эгаллади. 1980 йили Нью-Делида очилган III Халқаро Осиё ярамаркасига 10 хил Чуст пичоғи юборилди. Улардан тўрттаси Ҳиндистондаги ССЖИ элчихонасининг доимий экспозициясига айланиб қолди.
1978 йилда Чуст шаҳрида умумий таълим-тарбия мактабларида юқори синф ўқувчилари учун ишлаб чиқариш комбинати ташкил этилди.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish