ПИЧОҚЧИЛИК МАКТАБЛАРИ
Жумхуриятимизда йигирмага яқин пичоқчилик марказлари бўлиб, улар ясалиш усулига кўра Чуст (тус) пичоғи, пойтуғ пичоғи, қўқон пичоғи, қорасув пичоғи, шаҳрихон пичоғи кабиларга бўлинади.
ҚОРАСУВ ПИЧОҚЧИЛИК МАКТАБИ
Қорасув пичоғи ўзига хос бўлиб бошқа пичоқчилик мактабларидан фарқ қилади. Ёрма ҳамда суқма сопли, гулбандига гуллар солинган бўлади. У ўткир қилиб ясалиб, дастасига чилмихлар, кўзлар ўрнатиб чиройли хашамдор қилиб ясалади.
Қорасув пичоғи қадимдан ривожланиб келаётган ноёб санъат дурдоналаридан биридир (190,191-расмлар).
Асқар пичоқсоз — асли номи Асқар хўжа, Ойсар хўжа ўғли. (1878—1964 йй.) Андижон вилояти Қорасув қишлоғидаги атоқли пичоқсоз уста. У 1878 йилда Андижон вилоятининг Қорасув қишлоғида туғилган. У ёшлик чогиданоқ пичоқсозлик касбини пухта эгаллаб тез орада ўзининг ажойиб пичоқлари билан Фарғона водийсида шухрат ўткир тиғли бежирим пичоқлар узоқ-узоқларга тарқалди. Қорасувли пичоқсозлар ўша вақтлардаёқ қили, ханжар, шон ва пичоқ ясашда ном қозонган эдилар. Пичоқсоз Аскар ана шу Қорасув пичоқларининг йирик вакили бўлиб, ёшликда Тўхтасин пичоқсоз устадан ўрганган. У Қорасув ва Шаҳрихонда пичоқсозлик қилган. Айниқса, Улуғ Ватан уруши даврида ўзбек жангчиларига ҳам атаб пичоқ тайёрлаган. 1948 йили Қорасувда ташкил этилган «Қизил партизан» артелида у ўз ўғиллари Бокиржон ва уста Мамасаидлар билан бирга ишлади. Асқар пичоқсоз пичоқларни аъло нав пўлатдан юпқа, ихчам, нақшдор ҳамда ўткир қилиб ясаган. У пичоқ ясашнинг «қозоқча», «ҳисорча», «бухорча», «нақшбанд» усули билан пичоқлар ясади. Унинг ясаган пичоқларига доим талаб кучли эди. Асқар пичоқсоз ва ўғиллари билан ясаган пичоқлари Уш, Андижон, Жалолобод ва бошқа жойларда «Қорасув пичоғи» номи билан машхурдир. 1964 йили Асқар хўжа, Ойсар хўжаев 86 ёшида вафот этди. Лекин унинг жуда кўп шогирдлари «Қорасув пичоғи» номини тилдан тушурмай ҳозирги кунгача шухратини кўтариб келмокдалар. Айниқса, унинг катта ўғли Мамасаид ва ўртанча ўғли Бакир ота касбини улуғлаётган фарзандлар ўзбек пичоқлари шухратини Иттифоқимизга ва чет элларга таратдилар.
Қорасув пичоқчилик мактабининг намояндаларидан яна бири уста Бакиржон Асқаров бўлиб, унинг ота-бувалари ҳам пичоқсоз усталар бўлишган. Бакиржон Асқаров касбини санъат даражасига кўтариб чиқди, унинг пичоқлари узоқ-узоқларга ёйилган. У ўз устозидан ўрганган пичоқчилик сирларини ёшларга ўргатаяпти. У пичоқ тайёрлаш технологиясини, яъни тиғ учун киздирилаётган пўлат парчасини кайси рангга етказиб тоблашни болға билан тиғ ҳамда даста тайёрлаш, уни безаш, сайқал бериш, тиғга қорамтир тус бериш методларини сидқи-дилдан ўз шогирдларига ўргатди. Шундай шогирдларидан бири Акрамжондир. У устози қўлида 7 йил шогирд бўлиб бу касбини жуда чуқур эгаллаб олди. Ўзбекистон халқ усталарининг «Усто» уюшмасига аъзо бўлди. У жуда кўп пичоқлар ишлаб берди. Унинг пичоқлари сайёхларга бориб етаётганидан руҳланиб ижодига-ижод қўшилди. У ҳар йили 200 та пичоқ тайёрлаб бермокда. Устози Бакиржон ака билан Акрамжон Қорасув пичоқчилик мактабини ривожлантиришга янада катта хисса қўшишди. Уларнинг тайёрлаган пичоқлари узининг даста ва тиғ ўртасидаги мутаносиблиги, дастасининг садаф ҳамда рангли пластик материаллардан ясаб, ажойиб ўсимликсимон, геометрик нақшлар билан безатиб шухрат қозонмоқдалар. Фарғона водийсида уста Тўхтасин, Уста Халил, Асқар пичоқсоз, Бакиржон Асқаров пичоқсозлик бўйича шухрат топтан усталардай. Улар ўзлари яратган пичоқлари билан бутун дунёга танилганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |