Таълим йўналиши талабалар учун дарслик



Download 0,8 Mb.
bet1/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Булатов Саидахбор Собитович


Мансуров Неъматжон Ахмедович
МЕТАЛ ВА МЕТАЛМАС БУЮМЛАРГА БАДИИЙ ИШЛОВ БЕРИШ
Бакалавриатнинг
5140900 касбий (5211200 – Амалий санъат)
таълим йўналиши талабалар учун дарслик.

ТОШКЕНТ - 2007


ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРЧИЛИГИДА ХАЛҚ АМАЛИЙ БЕЗАК САНЪАТИ.

Ўзбекистон заминидаги тарих қатламларини қазишлар натижасида топилган ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, инсоннинг жисмга бадиий ишлов бериши усулида буюм яратиш фаолияти тош асридаёқ бошланган бўлиб, асрлар оша ҳозиргача узлуксиз давом этиб келмоқда.


Инсон онгли фаолиятининг ажралмас қисми бўлмиш бадиий тафаккур ва шунга мувофиқ бадиий-ижодий фаолият инсониятнинг тарихий тараққиёти жараёнида жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Бундай фаолият натижасида келиб чиқадиган эстетик-бадиий идрок қобилияти кишиларда оламни, ундаги мавжудотлар, нарсалар ва воқеа-ҳодисаларни, атроф-муҳитдаги шакллар ва рангларни турфа шакл-шамоилда қайтадан акс эттиришга ҳавас yйғотди. Шакл ва рангларнинг реал ҳамда стиллаштирилган тасвирларини яратиш шу тариқа келиб чиқди ва у ўз навбатида, одамларнинг кундалик турмушларидан ўрин ола бошлади. Натижада бадиий безакларнинг хилма-хил шакллари ва турлари пайдо бўлди. Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё халқларининг бизгача етиб келган санъат асарлари орасида нақшлар асосида яратилган бадиий асарлар алоҳида кўп сонни ташкил этади. Бошқа санъатларга нисбатан бундай нақшли безаклар кўплигининг ва такомил топганлигининг муайян тарихий сабаблари бор. Маълумки, Ислом мамлакатларида мавжудотлар тасвирини ишлаш кенг одат тусига кирмаган, зеро, мавжудотни ярата олиш фақатгина қодир Тангрига хосдир, инсонлар эса бундай ишни бажаришга ожиздирлар, инчунин, бордию бирор ишни юқори такомил даражасида ижро этиш имкони йўқлиги аввалдан маълум экан, бундай ишга киришмоқликнинг ўзи ақлдан эмасдур.
Бошқача айтганда, ҳеч бир тасвир унда ифодаланган мавжудот даражасига кутарила олмайди, шу боис тасвир сохта бўлади.
Тасвирий санъатга бу қадар чуқур, фалсафий ёндошиш натижасида шартл илиқ стиллаштириш, рамзийликка асосланган бадиий безак асарлари яратиш кучайган. Ушбу тарихий омил ўзбек миллий безак санъатининг гуркираб ривожланишига туртки бўлганки, ҳозирда жаҳонга машҳур меъморчилик ёдгорликларими улардаги ганчкорлик, кошинкорлик, наққошлик, ҳаттотлик, тоштарошлик ва бошқа турдаги санъатларнинг ажойиб даражада уйғунлашган мужассамлигидан иборатдир.
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Термиз, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги меъморчилик ва халқ амалий безак санъати ёдгорликлари ўтмиш авлодларимиз яратган баркамол, такрорланмас ва тарихан бебаҳо санъат асарларининг намуналари бупиб, халқимизнинг ва шу билан бирга жаҳон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маданий ташкил этади.
Халқ амалий безак санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий дидини кўплигидан келиб чиқадиган ўзига хос таълим шакллантиради, руҳиятини тарбиялайди. Шунинг учун ҳам ўзбек ҳалқ амалий санъати кишиларни бадиий, ахлоқий, умуминсоний тарбиялаб, уларнинг дунёқарашларини шакллантиришда ҳамда маданий даражасини юксалтиришда энг зарур манбалардан бири ҳисобланади.
Маълумки, мавжуд барча санъат турлари ўз ўқувчисига, тингловчисига ёки томошабинга ўтказадиган бадиий, ҳиссий, руҳий таъсири орқали билим беради ва тарбиялайди. Шу ўринда амалий безак санъати турларининг фазилатлари жуда амалий ҳам ўзига хос бўлиб, уларни бошқа ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Яъни, бундай санъат асарлари айни чоқда ҳам бадиий, ҳам амалий вазифаларни бажара олиши уларнинг халқ орасида кенг тарқалишига сабаб бўлган.
Яқин ўтмишда ўзбек амалий безак санъатининг энг ривожланган ганчкорлик, наққошлик, ёғоч, тош ва суяк ўймакорлиги, кандакорлик, пичоқчилик, заргарлик, каштачилик, зардузлик, гиламчилик, кигизчилик, саватчилик, бўйрачилик каби турларининг ўзига хос бажариш технологиялари, ҳақиқий миллий номлари, уларга хос атамалар, бу санъатларга хос мактаблар, услублар ҳамда шу соҳаларда ном қозонган усталарнинг хизматлари унута борилиб, йўқолиб кетиш хавфи остида қолган эди.
Бундай ҳолат ҳозирги кунда санъаткорлар, халқ усталари, муаллимлар ва санъат ҳаваскорлари олдига амалий безак санъатини сақлаб қолиш, уларни ҳар томоилама ўрганиш ва ривожлантириш, ёш авлодга санъат сир-асрорларини ўргатиш орқали ўринбосарлар тайёрлаш санъат асарларини кенг тарғиб қилиш орқали жамоатчиликнинг эстетик дидини, маданий даражасини янада юқори босқичга кўтарилишига эришиш вазифаларини қўяди.
Бу мақсадлар йўлида олиб бориладиган ишлар халқ усталари, санъаткорлар учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг бадиий таълим олишлари, санъатларни эгаллашларини ташкил этиш ва туғри илмий-методик йўналишда олиб бориш, санъаткор-педагоглар тайёрлашни йўлга қўйиш, тегишли илмий тадқиқотларни олиб боришдан иборат бўлиши керак.
Санъаткорларни тарғиб қилиш учоқлари сифатида мактаблар, клублар, маданият capoйлари, уйлари, пионерлар ва ўқувчилар саройларида ташкил этиладиган тўгараклар алоҳида аҳамиятга эга.
Мазкур китобда масаланинг шу жихатига батафсил эътибор каратилган. Муаллиф ўзининг кўп йиллик илмий-тадқиқот ишлари натижаларига асосланган ҳолда халқ амалий безак санъатининг келгуси ривожини таъминлаш йўллари ва усуллари ҳақида аниқ тавсиялар беради ва ўз хулосаларини баён этади.
Амалий безак санъатларини ўргатиш машғулотларида халк, усталари яратган асарларининг беқиёс маънавий қийматларини намойиш этиш орқали ёш авлодда эстетик дидни шакллантириш, уларга зарур билимлар ва ахлоқий тарбия, бериш, меҳнат, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, касб танлашга руҳий ва амалий тайёрлаш вазифалари эътиборда туради.
Ўзбек амалий безак санъати турларининг кўплигидан келиб чиқадиган ўзига хос таълим ва тарбия имкониятлари натижалар беради.
Биринчидан, якка киши ҳеч қачон амалий безак санъатининг ҳамма турларини тўлиқ ўзлаштира олмайди. Лекии, умумий даражада танишиш шахснинг юқори маданий даражага эришувида зарур шартдир. Бундан келиб чиқадики, ушбу санъатларни ўргатиш икки хил шаклда амалга оширилиши мумкин: умумий назарий маълумотларга эга бўлиш ёки бирор турини амалий жиҳатдан тўлиқ эгаллаш.
Иккинчидан, ҳар бир мураббий — уста ўзи чуқур эгаллаган санъат турини шогирдларига чуқур ўргатиш билан чекланиши мумкин.
Учинчидан, ҳар турли маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ушбу санъатларнинг у ёки бу тури бўйича машғулотлар ташкил этишда танлаш учун кенг имкониятлар мавжуд. Лекин ҳар қандай билим ва ҳунар ўргатишдан асосий мақсад келгуси амалий, зарур вазифаларни ҳал этишга қаратилиши лозим. Тўгарак машғулотларида ўқувчилар бажарадиган ҳар турли топшириқлар уларнинг ботаника, биология, тарих, адабиёт ва бошқа фан сохаларидаги билимларидан фойдаланишни тақозо этади, яъни бу машғулотларда предметлараро боғланишни ҳисобга олиш зарур.
Болаликда бўлган қизиқиш бора-бора бир умрлик касбга айланиш оналарининг учрашиши билан бизга, ёшликда бирорта санъат билан қизиқиб шуғулланган бўлиб, лекин кейинчалик бошқа касб эгаси бўлиб кетиш ҳоллари ҳам маълум. Бунда ҳар икки ҳолда ҳам санъат оламининг киши шаҳсининг такомиллаштиришдаги вазифаси етарлича бажарилган деб ҳисоблаш мумкин. Чунки, ҳар иккала ҳолда ҳам эстетик дид ва маъданий даражанинг зарур тараққиётига эришилади.
Халқ амалий безак санъати анъаналари тарихда авлоддан авлодга ўтиб келиши билан бирга тараққитнинг янги сифатига эга бўлмоқда, бу жараён, айниқса, ҳозирги қайта қуриш даврида янада юқори самараларга эришув имкониятига эга бўлиб бормоқда.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish