Таълим йўналиши талабалар учун дарслик


МАРҒИЛОН ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИК МАКТАБИ



Download 0,8 Mb.
bet26/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

МАРҒИЛОН ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИК МАКТАБИ
Марғилон ёғоч ўймакорлик мактаби ўзига хос миллий кўринишга эга бўлиб, ўймани чуқур заминли ясси қўллайдилар. Кейинги вақтда Марғилонлик усталар биноларни ёғоч ўймакорлиги билан безашда катта ишлар қилдилар.

ТОШ ВА СУЯК ЎИМАКОРЛИГИ




Тош ўймакорлиги халқ амалий безак санъатининг ноёб турларидан бири (Мармар кўзачалар). Бу санъат кишидан истеъдод ва интилишдан ташқари меҳнатсеварлик ва ғоятда зўр сабр-тоқат талаб қилади. Бу санъатни тоштарошлик ва сангтарошлик деб ҳам юритилади. Тош ўймакорлиги тошни ўйиб, йўниб, тирнаб нақш ёки бирор тасвир ишлаш касбидир. Тошни ўйиб ишлашнинг чизиқли ўйма, занжира ўйма, ясси ўйма, чуқур ўйма, панжарасимон ўйма ва ҳажмли ўйма турлари бор. Тош ўймакорлигида ишлатиладиган материаллар ўрни, мақсади ҳамда вазифасига қараб юмшоқ, ўртача қаттиқликдаги ва қаттиқ тошлар ишлатилади. Юмшоқ тошларга гипстош, талькохлорит, оҳактош ўртача қаттиқликдаги тошларга оникс, порфир, оҳакли мармар, мармар ва қаттиқ тошларга лазурит, амозон, агат, малахит, жадент, нефрит, яшма ва бошқалар киради. Бу тошлардан қозон, кўза, лаган, пиёла, ҳайкалча ва ҳайкаллар тайёрланади. (Нурота мармар усталари бажарган ўйма идиш-тавоқлар. XIXаср охири). Кўза, лаган, намоён ва бошқаларга тошни ўйиб ўсимликсимон, геометрик рамзий нақшлар ҳамда сюжетли - расмлар ўйиб ишланади. Тош ўймакорлиги жуда қадимдан ривожланиб келаётган халқ амалий санъати бўлиб, тошни ўйиб нақш ёки бирор тасвир ҳосил қилишдир. Жумҳуриятимиздаги водий ва тоғлар узоқ инсоният тараққиётидаги узоқ ўтмишда моддий маданиятнинг ўчоғи ҳисобланган. Ғояларга туширилган -расмлар (петроглифлар) қадимий ёдгорликлар тарихидан далолат бериб турибди. Ўйиб ишланган тасвирларни қоя тошларда ва сўқмоқ ҳамда дарё ён бағридаги тошларда кўриш мумкин. Тош асрида овчилар фақат ҳаёлларига келган шаклларни ўйиб чизиб ташламасдан балки, уларни жуда қизиқтирадиган воқеъликни акс эттирганлар. Улар аввал ов қилинадиган ҳайвонни кейин эса ов қилиш, айрим қабилалар ўртасида урушларни тасвирлаганлар. Бу тошларга ўйилган шакллар ҳар хил географик кенглик турлича тасвир этилган. Чунончи Оқ денгиз ҳамда Шимолий кўл районларида ўйилган тошларга разм солсак, у ерда ёзда сузаётган қайиқчалар ва оққушларнинг ови тасвирланган. Сибирда эса оққушлар ўрнига буғулар ва чанғи учаётган овчилар тасвирланган. Ўрта Осиё шароитида эса ёввойи эчки, бўқа ва бошқа ёввойи ҳайвонларнинг ови тасвирланган. Қизилқумда кўпинча туялар тасвирини кўриш мумкин. Наманган вилояти Чадак посёлкасида жуда кўп қизиқарли шакллар тасвирланган қоялар бор. Улардан бири олтита эчкининг шаклини мисол тариқасида олайлик. Бу тасвирда битта эчкининг тасвири жуда қунт билан ишланган, қолганлари шошилиб ишланган бўлиб уларни шакли геометрик шаклларни эслатади. Яна бир тошга 12 та эчкидан иборат эчкилар подасига камалакдан ўқ ёй отаётган овчи тасвирланган. Бу композиция эчки болаларининг овчидан қочиб кетиши, овчи итининг тасвирланиши табиийдир. Бу катта ва мураккаб композицияни ишлаш ўша давр ўймакор рассомининг юксак истеъдод эгаси бўлганлигидан далолат бериб турибди. Албатта, бу сурат ўрта тош асрига мансуб, ўқ ёй ўша асрда ихтиро қилинган. Қадимги авлодаждодларимизнинг қояларга ҳамда тошларга ишланган ишлари ўтмиш кишиларининг санъатини ўрганишда ноёб ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Инсон қадимдан турли тошлардан фойдаланиб келган. Улар вулқонларнинг отилиши ҳамда зилзилалар туфайли вужудга келган ўткир қиррали тошлардан меҳнат қуроли воситасида фойдаланганлар. Ўткир қиррали тошлардан гўшт майдалашда, ёғочни тилиш ва бошқаларда фойдаланилган.
Полеолит даврида тошдан кенг миқёсда фойдаланганлар. Улар қурилишда асосий материал бўлиб хизмат қилган. Одамлар тошни турли навларидан қурол ва асбоблар, уй-рўзғор буюмлари ва безак ашёлари сифатида фойдаланганлар. Қадимий Ўрта Осиёда одамлар қимматбаҳо тошлардан безак буюмлари тайёрлашган. Бу ерларда турли тошлардан ташғари ёғоч, ганч жуда кўп бўлган. Географик шароити тақозоси билан меъморчиликда безак сифатида тошлардан жуда кам фойдаланилган. Бундан ташқари ислом дини жонли мавжудотни тасвирлашни ман этганлиги ҳайкалтарошликни ривожланишига катта тўсиқ бўлган. Аммо йирик монументал биноларни безашда асосан мармар ва харсангтошдан фойдаланиб келганлар.
I—III асрларда Ўзбекистоннинг жанубида биноларни устунлари ҳамда пойдеворларни безашда харсангтош, мармартош ва оҳактошдан фойдаланганлар. Фаёзтепа, Айритом, Қоратепа каби харобалардан кўриниб турибдики, мармар ва харсангтошдан безаш ишларида кенг фойдаланилган. Тошни кесиш, унга бадиий ишлов бериш сирлари тўғрисида Шарқ мамлакатларида рисолалар ёзиб қолдирилган.
XV асрда Ўрта Осиёда айниқса тоштарошлик ривожланди ва такомиллашди. Масалан, Амир Темур, Аҳмад Яссавий мақбараси, Бибихоним мачити ва бошқалар жозибадор қилиб безатилди.
XIX—XX аср бошларида Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Хива, Қўқон, Тошкент ва бошқа жойларда харсанг ва мармардан безак сифатида кўп фойдаланилган (XV асрда қурилган Улуғбек мадрасасининг пештоғисига мармардан ўйиб ишланган безак ва кошинлар Калон минорасининг тепа ғисмидаги мармардан ўйилган мураккаб шарафа).
Ўша вақтда усталар учун оддий ҳайкал ишлаш шунчалик қийин эдики ундан кўра, мураккаб нақшлар ишлаш енгилроқ эди. Амир мақбарасидаги, Темир қабридаги тош ва мармар панжаралардан тош ўймакорлигининг ажойиб намуналарини кўриш мумкин. Айниқса, тош ва мармар ўймакорлик намуналари Хива архитектура ёдгорликларида кўп ишлатилган. Чунончи бу ерда пойустунларни тошдан ва мармардан ўйиб ишланган ажойиб намуналари кўп. Пойустун — аксарият, маҳаллий маъморчиликка хос архитектура детали бўлиб, устун ўрнатиладиган асос, таг курси. У ёғоч устунларни чиришдан сақлайди ҳамда уларнинг баландлигини таъминлайди. Пойустун мармарни, тошни ўйиб ишланган нақшлар ислимий, геометрик, чиройли ёзувлар, нақшнигоралар билан безатилган. Айниқса, Хивадаги Тошҳовлида кишига завғ бағишлайдиган пойустуннинг ажойиб намуналари бор. Бу зса тош ўймакорлик санъатининг юксак даражада раивожланганлигини намойиш этди. Нурота ва Қозғон қишлоғларида мармардан идишлар, яьни лаган, пиёла ва бошқалар тайёрлаш авж олди.
1947 йил Навоий театри биносини қуришга киришилди. Уни ажойиб мармар ўймакорлик намуналари билан безалди (А.Навоий номли театр биносининг олд қисмидаги мармардан ўйиб ишланган безаклар, А.Навоий номли театр биносининг мармардан ўйиб ишланган безак. Самарқандлик тоштараш уста Болта Жўраев, А.Навоий номли театр биносининг ички зинопоялари. Уни Самарқандлик сангтарош Болта Жўраев бажарган). Қўқон, Хива ва Самарқанд шаҳарларидан мармар ўймакор усталари ҳам таклиф этилган эди. Хивалик мармар ўймакор усталар С.Худойберганов, X.Рахимов, Б. Давлатов, А.Бекжонов, К.Полвонов, 3.Аблубов ва К.Рўзматовлар бор эди. Самарқандлик усталардан ака-ука Жалол ва Болта Жўраевлар театрни безашда қатнашдилар. Улар икки асосий мармар зиналарни, унинг тўсиқларини ва тагкурсиларини ажойиб ўйма ислимий ва геометрик нақшлар билан безадилар. Хива зали деворининг пастки қисми, яъни изораси 12 та ўйма мармар плита билан безатилди. Бу ўйма гулларни Хивалик А.Болтаев композициялари асосида ҳамшаҳарлари С.Худойберганов, X.Рахимов, А.Бекжонов ва бошқалар бажардилар. Театрда юқори дид билан бажарилган санъат асарлари ҳозиргача ўз қимматини йўқотмай кишиларни ҳайратга солмоқда. 1947 йили немисфашистлари устидан қозонилган ғалабамиз шарафига Тошкентнинг марказига курант қурилди. Курант ганч ўймакорлигини У.Ш.Муродов, мармар ишларини Самарқандлик ака-ука Жўраевлар бажардилар.
1960 йилдан бошлаб мармар билан биноларни безашга катта аҳамият берилди. Ҳамза номидаги театр, метростанциялар, музейининг Тошкентдаги филиали ва бошқаларни ажойиб ўйма мармар билан безатилди. Ҳозирда бу қадимий тош ўймакорлик анъаналари билан замонавий биноларни безашда давом эттирилмоқда. Ота-боболарни ишини ҳавас ва ихлос билан давом эттираётган тош ўймакорлик санъатининг қийинчиликларига бўй бермай ишлаётган қобилиятли тош ўймакор усталардан бири Қозғонлик Эркин Абдуллаевдир. Самарқанд вилоятидаги Қозғон қишлоғи машҳур тоштарош усталар маконидир. У ерда Ҳайтмурод Йўлдошев, Абдулла Ҳайитов, Бақо Комилов, Бобоназар Жабборов, каби усталар жуда кўп шогирдлар қолдирган. Бу ерда ҳар бир киши тош ўймакорлик касбига ихлос қўйган. Шунинг учун ҳам кўпчиликнинг номига уста сўзи қўшиб айтилади. Шундай усталардан бири, ота-боболари ишини ихлос ва ҳавас билан давом эттираётганлардан Эркин Абдуллаевдир. У тоштарошлик санъатининг энг қобилиятли усталаридан биридир. Унинг бобоси Ҳайитмурод Йўлдошев қишлоғдаги энг катта сангтарош уста ҳамда ажойиб шоирлардан бири бўлган. Бобоси Санчкан тахаллуси билан шеърлар ёзган. У ишлаган ўйма лаганларининг нақш нигоралари орасига ўзининг шеърларидан намуналар—айрим байтларни мармарда ёзиб қолдирган. Эркин Абдуллаевнинг отаси Абдулла Ҳайитов қишлоғда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи эди. У умрини тоштарошлик ҳунарига бахш этган машҳур усталардан бўлиб, ишлаганлаган, кўза ва бошқалар ўзининг оригиналлиги, жозибалилиги билан бошқалардан ажралиб турган. Эркин Абдуллаев отаси изидан юриб Қозғон қишлоғидаги Охунбобоев номидаги мактабда адабиёт фанидан дарс бериши билан бирга у ерда тоштарошлик тўгараги ташкил этган. Уста тўгаракда жуда кўп шогирдлар тайёрлади, улар ичида «Навоий мармар» корхонасининг етакчи ишчи ва инженерлари Ўзбекистон мукофотининг лауреати Т.Комилов, вилоят мукофоти лауреати М.Ражабов ва бошқалардир.
Мактаб устахонасида болалар ишлари кўргазмаси ташкил этилган. Шу кўргазмада устанинг кўпгина ишлари: Алишер Навоий ҳамда Ғофур Ғуломнинг қора мармардан ишлаган портрети ҳам бор. Бу портретларда улуғ сиймоларнинг поэтик ва руҳий олами акс эттирилган. Уларнинг қиёфаларидан тафаккур қудрати ёқилиб туради.
Умар Хайёмнинг фалсафий рубоийлари битилган ҳамда унинг асарлари асосида ажойиб миниатюралар лаганларда ишланган бўлиб, киши нигоҳини ўзига ром этади. Унинг ажойиб ишларидан бири «ёшлик нафосати» деб номланган асаридир. Бу асари қиз горельефи ишланган бўлиб, ёш қиз қалбининг ҳаётига ташналиги, ундаги илк муҳаббатнинг ишончи ва умиди ёниб туради. Унинг ёниб турган кўзлари аллақандай беғубор, маҳзун. Устанинг ижодини ўзига хос томонларидан бири шундаки, ҳар бир ишида авторнинг нусхасини ифодаловчи жиҳати бўлади.
1984 йилда халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида уста Абу Али Ибн Сино, Ал Хоразмий портретлари ҳамда нақшли лаганлар билан қатнашди. У бу кўргазмада бронза медали билан тақдирланди.
Хоқонлик уста Эркин Абдуллаевнинг асарлари Самарқанддаги Акмал Икромов номидаги музейда, Тошкентдаги Абулқосим мадрасасида ташкил этилган музейда, Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида, Нурота район халқ музейи кабиларда намойиш қилинган.
Уста Болта Жўраев Самарқанд мармар ўймакорлик усталаридан бири. Б. Жўраев 1898 йили ҳунарманд оилада дунёга келди. Отаси Уста Жўрадан меъморлик сирларини ўрганди. 1905 йилда отасининг вафотидан сўнг мармар ўймакор уста Раҳим Обидов қўлида шогирд бўлиб ишлади. Болта Жўраев Самарқанд ва Тошкентдаги биноларни безашда қатнашди. У Тошкент вокзали, куранти, Ўз.ФА Президиуми биноси, ҳозирги Баҳор концерт зали, Самарқанддаги Горький хиёбонида инғилоб қурбонлари ёдгорлиги ва бошқаларда қатнашди. Болта Жўраев Тошкентда кўп йиллар давомида ғишт терувчи уста бўлиб юрди.
1945—47 йиллари ўз акаси уста Жалол Жўраев билан Алишер Навоий номидаги театри мармар барельефи, зина, зина тўсиқлари ва таг курсиларини ҳамда Хива залининг деворлари пастки қисмининг изорасини 12 та ўйма, мармар плита билан бажарди. 1948 йилда шу ишлари учун унга Давлат мукофоти берилди. Болта Жўраев Тошкентдаги «Фахрий пахта» ва Самарқанддаги «ғалаба» монументини, Пенжикентдаги Рудаки музейини безашда ғатнашди.
1970 йили Самарқанддаги А.Икромов номли Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи давлат музейидаги Алишер Навоийнинг мармар барельефи Жўраевнинг кейинги йиллардаги йирик асаридир. У Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотланган. Кейинчалик Самарқанддаги қайта тиклаш ишлаб чиқариш устахонасида ишлади. А.Жўраев ўзининг кейинги ижодини шарқнинг нодир тарихий ёдгорликлари, Амир Темур мақбараси, Шердор, Улуғбек мадрасаларини тиклаш ва уларни сақлаб қолишга бағишлади. Ажойиб қўли гул уста Болта Жўраев ўзбек миллий меъморчилик санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун партия ва ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. 1947 йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан, 1971 йили Ўзбекистон Олий Советининг ва жумҳурият Маданият Министрлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо буюмлар билан тақдирланди. У ёшларга ўз ҳунарини сидқидилдан ўргатди. Унинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида 150 га яқин қўли гул шогирдлари меҳнат қучоғида жавлон уриб, ажойиб биноларни безаб келмоғдалар. Устанинг яратган асарлари ҳозирда элга хизмат қилмоқда.
Уста Абдураҳим Турдиев XIX асрнинг иккинчи ярмида Қозғон қишлоғида туғилди. У ёшлик чоғиданоқ меъморчиликка, хайкалтарошлик ҳамда мармар ўймакорликни ўрганди. Мустақил равишда кўпгина биноларни қурди ва безади.
1912 йилда Бухоро шаҳридан тўрт километр шимолда жойлашган сўнгги амирнинг шаҳар ташқарисидаги энг кўркам саройи Ситораи Моҳихосадаги мармар ишларни бажарди. У сарой биносига кираверишдаги шерлар ҳайкалини ясади (Ситораи Моҳихоса ҳовлисидаги мармардан ишланган шер).
1913 йили Шоҳимардондаги мармарли мачитни, Деҳқонободдаги мармар устунли мачитни ҳам Уста Абдураҳим Турдиев қурган. Уста Самарқандда ва Ургутда узоқ вақт ишлади.
Унинг мармардан ўйиб ишлаган нақшлари ўзининг табиийлиги, оригиналлиги ҳамда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг жуда кўп шогирдлари мармар ўймакорлигини ривожлантиришда катта ҳисса қўшмоқдалар.
Самарқандлик сангтарош, уста Жалол Жўраев 1892 йили туқилган. У ёшлик чоғиданоқ тош ўймакорлигига қизиқиб, машҳур меъмор Абдурайим Обидовдан тош ўймакорлик сир-асрорларини ўрганган.
Уста Самарқанд ва Тошкентдаги кўпгина биноларни безашда қатнашди. Ўз.ФА Президиуми биноси, яъни ҳозирги «Баҳор» концерт зали, Самарқанддаги Горький хиёбонида инқилоб қурбонлари ёдгорликлари ва кўпгина жамоат биноларини ажойиб ўйма мармар билан безатди. 1947 йили архитектор академик А.Шусев лойиҳаси асосида А.Навоий номидаги Давлат Академик катта опера ва балет театри биносини безашга жалб қилинди. У Хива залини ўйма шерлар билан безади. Булардан ташқари, унинг зина, зина тўсиқлари ҳамда тагкурсиларни ажойиб геометрик ва ўсимликсимон нақшлар билан ўйиб ишлаган мармар плиталари кишига кўтаринки руҳ бағишлайди. Театр биносини безашдаги катта хизматлари учун 1948 йили Жалол Жўраев Давлат мукофоти лауреати деган юксак унвонга сазовор бўлди. Шундан кейин ҳам уста ижоди такомиллашиб, янги босқичларга кўтарилиб борди. Ака-ука Жалол ва Болта Жўраевлар 1970 йилда А.Икромов номидаги Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи давлат музейидаги Алишер Навоийнинг мармар барельефини бажардилар. Жалол Жўраев Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотланган.
Самарқанддаги катта мармар ўймакор усталардан бири Уста Раҳим Обидовдир. Унинг авлодаждодлари XV асрдан бошлаб мармар ўймакорлиги билан шуғулланган. Тўртта ака-ука мармар ўймакорлик усталаридирлар. Инқилобга қадар уларнинг Самарқандда, Тошкентда ва Қўқонда жуда катта устахоналари бўлиб, у ерда жуда кўп буюртмалар бажарганлар. Жўра Обидов 1905 йилда вафот этди. Унинг икки боласи, амакиси уста Раҳим тарбиясига олинди. Амакиси уларга мармар ўймакорлик касбини ўргатди. Булар кейинчалик Давлат мукофоти лауреати деган унвонга сазовор бўлган Жалил ва Болта Жўраевлар эдилар. Улар Ўзбекистондаги кўпгина жамоат биноларини қуриш ва безашда қатнашиб халқ орасида эъзозланиб келинмоқдалар. 1924 йилда Раҳим Обидов вафотидан сўнг унинг жуда кўп шогирдлари ҳозир тош ўймакорлиги санъатини давом эттириб келмоқдалар.
Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish