НАҚҚОШЛИК МАКТАБЛАРИ
Хива, Қўқон, Бухоро хонликлари даврида халқ амалий санъати усталари шу шаҳарларга йиғила бошладилар. XIX аср архитектура ёдгорликларни кузатсак, улар бир хил услубда яратилганлигини кўрамиз. Чунки ўша вақтлари наққошлар иш ахтариб бошқа шаҳарларга борар эдилар ёки буюртма бўйича бошқа шаҳарларга бориб биноларни безатар эдилар. Кўпинча Фарғона ва Бухоро наққошлари Самарқандга, Қўқон, Марғилон усталари Тошкентга келиб кўпгина биноларни безар эдилар. Бу эса наққошлик мактабларининг янада ривожланишига ўзига хос композиғияларнинг яратилишига, ранглар мажмуасини янада бойитишда жуда катта роль ўйнади. Лекин бу нақшлар бирбирига ўхшасада ҳар бир шаҳар ва ҳар бир устанинг ўзига хос ранг мажмуаси, колорити, услуби, композиғияси жиҳатидан фарқ қилади. Агар биз XX аср орасида яратилган ишланган нақшларни кузатсак, ҳар бир район ва вилоятнинг ўзига хос наққошлик мактаблари яратилганлигини кўрамиз.
ФАРҒОНА НАҚҚОШЛИК МАКТАБИ
Фарғона нақши Хўжанд, Марғилон, Қўқон, Фарғона, Андижон, Наманган, Чуст, Қува, Олтиариқ ва Риштон шаҳарларида вужудга келган услублардан иборат. XIX аср ва XX аср бошларига мансуб бўлган нақшлар кўплаб осори атиқаларда сақланиб қолган. Қўқондаги Мадалихон даҳаси ва Даҳаи Шоҳон, Худоёрхон ўрдасидаги ва бошқа нақшлар ўзига хос кўринишга эга бўлсада, Фарғона нақшларида кўпроқ Бухоро, Хива нақшларининг таъсири бор. ҳаттоки рус наққошларининг услуби ҳам ундамунда учраб туради. Чунки ўша вақтларда уста наққошлар иш ахтариб бошқа шаҳарларга борар эдилар ёки буюртма бўйича бошқа шақарларга бориб, нақш билан биноларни безатар эдилар. Лекин Фарғона водийсида ўзига хос наққошлик мактаби ривож топган эди. Фарғона наққошлари гириҳ, ўсимликсимон (ислимий) ва гулли гириҳ нақшларини безакларда қўллаганлар. Композиғияларнинг симметрияли бўлиш принғипига амал қилганлар У бошқа наққошлик мактабларидан нақшларининг табиатга жуда яқинлиги, эркин ишланиши, рангларининг контрастлиги билан фарқланган. Булардан ташқари Фарғона нақшларида табиатдаги гул, барг, ғунча ва бошқалардан тўғридан-тўғри фойдаланилган. Чунончи, Фарғона нақшларига қарасак, писта гул, анор, атиргул, мажнунтол, бодом гул ва бошқаларни кўришимиз мумкин. Фарғона водийларидаги нақш композиғияларнинг табиатга жуда яқинлиги Тошкент, Хива ва Самарқанд нақшларидан ажралиб туради. Фарғонада наққошлар четлари чиройли қилиб, ичига ислимий шакл тушурилган қизил, яшил бўёқлар билан турунжни афзал кўради. Фарғона наққошлик мактабининг намояндаларидан бири Саидмаҳмуд Норқўзиевдир.
Саидмаҳмуд Норқўзиев наққошлик мактабини яратган устазода наққошлардан. Саидмаҳмуд Норқўзиев 1883 йили Қўқон шаҳрида наққош оиласида туғилди. Унинг отаси Норқўзи Нурматов ўша даврда Қўқон шаҳрида донг таратган уста наққошлардан эди. Саидмаҳмуд Норқўзиевнинг отаси жуда кўп шаҳарларга борар эди. Айниқса, Тошкентдаги Князь Н.Романовнинг саройини, А.Половғев уйини (ҳозирги халқ амалий санъати музейи) ва бошқа турар жой биноларини безашда қатнашиб халққа танилган. Саидмаҳмуд ёшлигидан нақш чизишга, расм солишга қизиқиб, бу санъат сирларини ўргана бошлади. У 7 ёшлигидан бошлаб хусусий мактабга борди У кўпинча отасининг нақш андозаларини тамоша қилиб, улардан нусхалар кўчирар эди. Кейинчалик у ҳар хил нақш композиғияларини ўзи ижод қилиб чиза бошлади. Борган сари унинг нақш альбоми ҳар хил композиғиялар билан тўлиб борди. Бир куни Қўқонда машҳур наққош Муҳаммад Соли, Саидмаҳмуднинг нақшларини кўриб ҳайратда қолади ва унга тасанно ўқийди. 1895 йилдан бошлаб уста наққош Муҳаммад Солиҳга шогирд бўлиб, кўпгина бойларнинг уйларини безашда қатнашди.
1899 йили Саидмаҳмуд отаси билан бирга Фарғона, Андижондаги бир қанча уйларни безадилар. Унинг тажрибаси ошиб, ўзи бемалол нақш композиғияларни мустақил чиза оладиган, хоҳлаган нақшини қийналмасдан чизадиган даражага эришди. У 30 ёшида отасидан фотиҳа олиб уста бўлди. Ўша кундан бошлаб у мустақил ишлашга муяссар бўлди. 1903 йилдан бошлаб шаҳарлардаги бойларнинг буюртмаларини, айниқса Андижон, Марғилон, Қўқон, Жалолобод, Ўш ва бошқа жойлардаги уйларни, мачитларни безаб шуҳрат қозонди. У аввал бойларнинг уйларини безаган бўлса, маданият уйлари ва саройларини, чойхона ва бошқа жойларни безади. 30 йилларда уста ўғиллари Саидмаҳмуд ва Саидумар наққошлик сирларини ўргандилар. Ўғли ва неваралари билан Фарғона водийсидаги 30 га яқин чойхонани безади. 1946 йили Алишер Навоий номидаги театр биносига турли вилоятлардан ганч ўймакорлар, наққошлар, ёғоч ўймакорлар, мисгарлар ва бошқалар таклиф қилинди. Шу усталар ичида уста Норқўзиев ҳам нақш безагига таклиф этилди. Унинг бошчилигида Фарғона зали безатилди ва кўпгина бошқа заллар учун нақш андазалар тайёрлаб берди.
Архитектор С.Полупанов духобага зардўзлик нақшини бажариш учун кўпгина андазалар таклиф қилди. Саидмаҳмуд Норқўзиевнинг кўпгина архитектура ёдгорликларини қайта тиклашда хизматлари катта. У 30—40 йилларда Қўқондаги Худоёрхон ўрдасини таъмир этишда қатнашди. Уста 1954 йили ўзиниг ажойиб нақш композиғиялари билан биринчи Бутун иттифоқ халқ амалий санъати усталари ижоди ва жумҳурият халқ амалий безак санъати кўргазмаларида қатнашди. 1959 йили Москвада очилган Ўзбекистон адабиёти ва санъати кўргазмасида ўзининг нақшли намоёни билан қатнашди.
«Уста Норқўзиев — талантли наққош, сидқидилдан ўз ишига берилган янгилик яратувчи рассомдир». У ўзбек халқининг миллий маданиятига катта ҳисса қўшди. Тажрибаларини ўз шогирдларига қолдирди. Унинг жуда кўп шогирдлари ҳозирда замонавий биноларни нақш билан безаб, Фарғона ўзбек миллий наққошлик анъанавий мактабини давом эттирмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |