Таълим йўналиши талабалар учун дарслик


САМАРҚАНД ГАНЧКОРЛИК МАКТАБИ



Download 0,8 Mb.
bet23/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

САМАРҚАНД ГАНЧКОРЛИК МАКТАБИ
Самарқанд бутун дунёга машҳур энг қадимий шаҳарлардан бири. Ундаги ҳар бир нақш бебаҳо бир асар билан тенг. Бу ерда халқ амалий санъатининг барча турлари кенг тарқалган ва ривожланган. Шулар қатори ганч ўймакорлиги санъати ҳозирда ўзига хос услубларда ривожланиб ўсиб бормоқда. Самарқанд ганч ўймакорлигининг намояндаларидан Уста Анвар Қулиев, Уста Турсунбой Исмоилов, Шамсиддин Қофуров, Қули Жалилов ва бошқалардир.
Уста Анвар Қулиев Самарқандда туғилган. У 13—14 ёшида Самарқанд шаҳрида очилган (1940 йилда) қурилиш усталари тайёрлайдиган курснинг ганч ўймакорлиги бўлимида таълим олди. У ерда ганч ўймакорлигидан машҳур бухоролик уста Уста Ширин Муродов дарс берар эди. Анвар Қулиев ўша вақтлардан бошлаб Уста Ширинга шогирд тушди.
У ганч ўймакор бўлиш орзусида халқ амалий санъатини айниқса, ганчкорлик санъатини чуқур ўрганди. Анвар Қулиев геометрик, ўсимликсимон, гулли гириҳ ва бошқа нақш композицияларини тузиш сирларини ўрганди. Ганч ўймакорлигининг барча турларини амалда бажаришни мукаммал ўрганди. У ёш бўлсада, серғайрат бўлиб, нақш композицияларини осонлик билан чизар ва ўйиб гул солар эди.
Анвар Қулиев 17 ёшида ганч ўймакор уста бўлиб танилди. Улуғ Ватан уруши даврларида у амалий санъатнинг энг мураккаб тури ҳисобланган бу ҳунарни икирчикиригача чуқур эгаллаб, амалиётда ўз услуби ва йўналишини топиб олган эди.
1943 йили Тошкентдаги Муқимий номли жумхурият музикали драма ва комедия театри биносини безашга таклиф этилди. У ерда машҳур усталар билан ҳамкорликда ишлади. Мазкур бинони анъанавий ажойиб классик ганч ўймакорлиги билан безади. Бу санъат кошонаси Уста Анвар Қулиев истеъдодини улуғлашда катта босқич вазифасини ўтади. У усталар орасида янада танилиб ўз ижодини давом эттирди.
1946 йили Алишер Навоий номли ўзбек Давлат академик опера ва балет катта театри биносини қуришда ҳамма вилоятлардан усталар таклиф қилинди. Узбекистондаги энг кўзга кўринган усталар ичида Анвар Қулиев ҳам бор эди. У театрнинг ички ва ташқи қисмларини ганч ўймакорлиги билан безашда актив қатнашди.
1949 йилда Узбекистон ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан «ҳурмат белгиси» орденига сазовор бўлди. Унинг ҳозирда етиштирган қобилиятли шогирдлари турли ерлардаги қурилишларда маҳорат билан ишлаб келмоқда.
Уста Шамсиддин Ғофуров 1883 йили Самарқандда бинокор ва ганчкор оиласида туғилди. Отаси ганчкор, меъмор, ғишт терувчи, гилькор хуллас ҳамма томонлама етук уста бўлган. Отаси Шамсиддинни 14—15 ёшидан бошлаб ўзи билан олиб юриб кўп қурилишларда унга ганчкорлик сирларини ўргатди. 1909 йилда отаси вафот этди. Шамсиддинга анча қийин бўлди, қурилишда ганч ўймакорлиги, ғишт, териш, сувоқчилик ва бошқа ишларни мустақил бажаришга тўғри келди. Айниқса, у ганч ўймакорлиги санъатини пухта эгаллагани учун шу санъат орқали кўпчиликка танила борди. Шамсиддин Уста Саъдулла ва Уста Абдуқодир, Уста Жамолиддин сингари машҳур усталарнинг бой тажрибаларини ўрганди.
Уста Шамсиддин ¢офуров 1926 йили Шердор, Улуғбек, Тиллақори мадрасаларини, ШоҳиЗинда, Кўк гумбаз ва бошқа архитектура ёдгорликларини қайта тиклашда ўз ҳиссасини қўшди. Самарқанддаги Амур Темур мақбарасининг пештоқиси ичкарисидаги муқарнасларни қайта тиклаб ўз ҳунарини кўрсатди. 1923 йили Урганчдаги ётоқхонада қурилиш ишларини бажарди. 1937—1940 йилларда Шамсиддин Ғофуров Бутун иттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида Туркистон, Ўзбекистон павильонларининг ганч ўймакорлигида қатнашди. Архитектура ёдгорликларини қайта тиклаб юрган Шамсиддин Ғофуров икки павильонда ажойиб намунавий ва замонавий ганч ўймакорлик ишларини бажарди. Усталар унинг бой тажрибасини яна бир карра тан олдилар. У нақш композиция чизиш ва ўйишнинг илдизини яхши билар эди. 1939 йили Тошкентдаги А.Навоий номидаги адабиёт музейида ганч ўймакорлик ишларини бажарди. 1940 йил у Тошкент вилояти ижроия комитетини ганч ўйма билан безади. Бу бинода Шамсиддин Ғофуров асосий шарафа ва ганч ўймакорлик турларидан қирма усулида фризини, устунларнинг қоши ҳамда тагини уста Акром Улларов билан биргаликда бажарди. Қирма пардоз техникаси биринчи бўлиб асосий шарафага 1940 йили Тошкент вилояти ижроия комитети биносида қўлланди. Худди шу қирма техникаси турар жой биноларида ҳам қўлланган. Уста Шамсиддин Ғофуров қирманинг кўп ранглисини ҳамда унга чока пардоз беришни қўллаган. Унинг бу рангбаранг ёруғсоя ранглари намоёнга ажойиб кўриниш бағишлайди.
1940—41 йиллари Уста Шамсиддин Самарқанддаги қурилиш санъати усталари тайёрлайдиган курсда дарс берди ва ажойиб ўқув материаллари тайёрлади. Масалан, муқарнаслар, шарафалар, қурилишда ишлатиладиган ҳар хил деталларнинг макетини тайёрлади. 1942—43 йилларда Усмон Икромов ва Уста Ширин Муродов каби машҳур усталар билан Муқимий номидаги театрни гулганч билан безашда қатнашди. Уста кўпгина замонавий биноларни безагида қатнашди ва кўплаб шогирдлар тайёрлади. Устанинг ганчни ўйиб ишлаган нақш намуналари Тошкент ва Самарқанддаги музейларда сақланмоқда.
Уста Турсунбой Исмоилов 1878 йили Самарқанд ёнидаги Чурби қишлоғида туғилди. Унинг отаси оёқ кийим тикадиган уста эди. 1894 йили Турсунбой Самарқандга келиб Уста Саъдуллага шогирд бўлди. Уста Саъдулла ўша вақтда машҳур қурувчи бўлган. Турсунбой ўз устози билан 1929 йилгача кўпгина биноларга ўйма ганч бериб, бирга ишлайди. 1938 йили Ўзбекистон ганчкорлари, ёғоч ўймакорлар ва наққошлар Москвадаги Бутун иттифоқ халқ хўжалиги кўргазмасидаги Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва бошқа павильонларни безатишга чақиртирилади. У кўпгина ганч ўймакор усталар Акром Умаров, Уста Ширин Муродов, Қурбон Йўлдошев, Шамсиддин Ғофуров ва бошқалар билан ёнмаён ишлаб ажойиб ганч ўймакорлик намуналарини яратади. Улуғ Ватан уруши даврида 1943 йили Муқимий номли театр биносининг ганч ўймакорлик ишига таклиф этилади.
1945 йилнинг кузидан 1946 йилнинг кузигача Уста Турсунбой Исмоилов Тошкентдаги Навоий номли опера ва балет катта театрини ганч ўймакорлиги билан безашда қатнашади. Шундан сўнг у Самарқандга қайтиб келиб кўпгина архитектура ёдгорликларини қайта тиклашда қатнашади.
Уста Абдурасул Ибодов ганч ўймакор уста бўлиб, Академик уста Ширин Муродовнинг энг қобилиятли шогирдларидан ҳисобланади.
1946 йили устози Уста Ширин Муродов билан Тошкентдаги А. Навоий номли опера ва балет катта театрининг ганч ўймакорлиги билан безашда қатнашди.
У бригадаси билан кўпгина театр, кино, меҳмонхона, ошхона ва бошқа жойларни ажойиб ганч ўймакорлмкларини бажариб, жумҳуриятимизнинг турли ерларида ишламоқда.
Уста Азим 1953 йилда Самарқанд шаҳрида туғилди. У ганч ўймакорлиги ҳамда қурилиш ишларининг устаси эди. Уста Азим Уста Шамсиддиннинг тоғаси. Ўша вақтдаги кўзга кўринган ганч ўймакор усталардан бири бўлиб, мачитлар, ҳаммомлар, мадрасалар ва турар жойлар қурилиши ҳамда безагида қатнашарди. У Қорабой, Оқсоқол, Муборак, Шобарбатдор каби мачит ва кўпгина биноларни безашда қатнашди.
Уста Мирҳомид Юнусов 1890 йилда Самарқандда меъмор оиласида дунёга келди. Отаси Юнус Азизов уста меъмор эди. Мирх,омид эски мактабда етти йил таълим олиш билан бирга бўш вақтларида отасига ёрдам бериб юрди. У 1908 йили Жиззах мадрасаси ва 1909 йили Панджоб қишлоғидаги қаммолл қурилишида қатнашди. 1910 йил Самарқанддаги янги мадраса қурилишида иштирок этди. Ундаги кошинларни отаси Уста Юнус билан биргаликда (уйларида кошин тайёрлайдиган хумдонда) тайёрлади. Унинг отаси кўпгина биноларнинг қурилишига бошчилик қилган.
Уста Мирҳомид 1921—1922 йилларда Бухородаги минораи Калон ва бошқа биноларни қайта тиклашда қатнашди. У кўпгина шогирдлар етиштирди. Ўз Олий Совети фахрий ёрлиқлари ва медаллари билан тақдирланган.
Исматилла Неъматов 1927 йили Самарқандда туғилган. У ёшлигидан биноларни ганч ўймакорлиги билан безашда қатнашарди. Исматилла Неъматов 1942—1948 йилларда Уста Ширин бошчилигида Алишер Навоий номли Академик опера ва балет катта театрини ганч ўймакорлик билан безашда қатнашган. У Рассомлар союзининг аъзоси.
Уста Омонулла XIX асрнинг ўрталарида Самарқандда дунёга келди. Омонулла ганчкор ва ғишт терувчи уста бўлиб бу ҳунарни устози уста Жалилдан ўрганган. У кўпгина бинолар — ҳаммом, мачит, мадраса, турар жой биноларига ғишт теришда ва ганч ўймакорлиги билан безашда иштирок этди. XIX аср охирида архитектура ёдгорликларини қайта тиклашда қатнашди.
1895 йили Самарқанд Регистонидаги Шердор мадрасасини қайта тиклашда қатнашди. Уста Омонулла ганч ўймакорлик безакларини кўпинча Самарқандлик Уста Абдурашид билан бирга безарди.
Уста Юнус Азизов Самарқандда 1860 йил дунёга келди. 12 ёшида мактабда ўқиб юрган кезлари бўш вақтларида ганч ўймакорлиги билан шуғулланди. У меъмор Абдуқодирга шогирд тушиб, мачит, ҳаммом, мадраса ва кўпгина уйларни қуришда қатнашди. У меъмор бўлсада, ганч ўймакорлик санъатини яхши билар эди.
Улуғ Октярь инқилобидан кейин Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарларидаги биноларни қайта тиклаш ва ганч ўймакорлик безакларини бажаришда қатнашди. Чунончи Самарқанддаги Тиллақори мадрасасини қайта тиклашда қатнашади. Уста Юнус Азизов биноларни қуришда ва ганч ўймакорлиги билан безашда қатнашади. 1924 йил вафот этган.
Уста Абдурашид Жалилов Самарқандда 1880 йил қурувчи оиласида туғилди. Унинг бобоси Уста Абдуназар ўша вақтда машҳур қурувчи бўлган. Самарқанд, Урганч ва Бухородаги кўпгина биноларни қад кўтаришида иштирок этган. Уста Абдуназар ўғли Абдужалилнинг учта ўғли бўлиб, улар Абдурашид, Абдунаби ва Қули отаси Абдужалил билан Бухородаги кўпгина биноларнинг қурилишида ва уларни безагида қатнашдилар. 1900 йил Уста Абдужалил вафот этди. Отасининг вафотидан кейин Абдурашид амакиси Абдумаликнинг қўлида икки йил биноларни қуриш ва безашда қатнашди.
Уста Абдурашид Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдаги кўпгина биноларни қайта тиклаш ва безашда қатнашди. Уста Абдурашид Жалилов 1945—1946 йилларда Тошкентдаги Навоий номли опера ва балет катта театрини безашда қатнашди.
Иброҳим Шермухамедов Самарқандда туҚилди. У ёшлигидан ганч ўймакорлиги билан қизиқиб уста Ширин Муродовнинг энг қобилиятли шогирдларидан эди. 1946 йилда А.Навоий номли опера ва балет катта театрини қуриш ва безашда Уста Ширин Муродов, Акром Умаров, Шамсиддин Ғофуров, Қули Жалилов, Усмон Икромов, М.Усмонов, А. Қулиев ва кўпгина усталар билан биргаликда қатнашди. У ерда Уста Иброҳим ажойиб ганч ўймакорлик намуналарини яратди. 1947 йилда Муқимий номли театрнинг кўриш залини безашда қатнашди. У А.Навоий номли Самарқанд университетининг зина панжаларини ва мажлислар залини безади ва кўпгина таъмирлаш ишларида қатнашди. Чунончи, ШоқиЗинда, Тиллақори, Шердор, Улуғбек мадрасаларини ва бошқа архитектура ёдгорликларини таъмирлашда актив қатнашди. У Самарқанд ганчкорлик санъатининг етакчи вакилларидан бири, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Фахрий аъзоси. У бир қанча истеъдодли ганч ўймакор усталар тайёрлаб, ҳозир жумҳуриятимизнинг турли чеккаларини ганч ўймакорлиги билан биноларни безаб келмоқда.
Қули Жалилов (1890—1960) йили Самарқандда қурувчи оиласида туғилади. Отаси Абдужалил ўша вақтда энг кўзга кўринган усталардан бўлган. Отасининг вафотидан сўнг акаси: Абдурашид билан Бухородаги амакиси Абдумалик олдига борадилар. Амакиси замонасинин танилган усталаридан бири эди. Улар тоғас бошчилигида кўпгина мадраса, мачит ва тура жойларни ганч ўймакорлиги билан безайдилар 15 йил Уста Абдумалик қўлида ишлайдила): Қули Жалилов Бухородаги Амир мадрасасин қуришда қатнашади. Уста Қули Самарқандда мактаб, институт ва х,а хил бинолар қуради ва уларни безайди. Уста Қут Жалилов Самарқанддаги қурувчи усталар тайёрлайдиган курсда инструктор бўлиб ишлайд у кўпгина уста шогирдлар тайёрлайди. Макта шифохона ва Самарқанд ёдгорликларини мас лан, Самарқанддаги Улуғбек, Шердор мадрас лари, Шаҳрисабздаги кўпгина архитектура ёдгорликлари ва бинолари, 1943—44 йилларда Гўри Амир мақбарасини қайта тиклашда қатнашад 1946—47 йилларда Уста Ўули Жалилов Ўзбекистон вилоятларидан келган кўпгина усталар билан Тошкентдаги А. Навоий номли опера ва балет катта театрини ганч ўймакорлиги билан безашда қатнашади. Уста Қули бор маҳоратини бериб Самарқанд залини безайди. У ажойиб ганч ўймакорлик намунасини яратгани учун Давлат мукофоти лауреати унвонини олишга сазовор бўлади. 1947 йили Муқимий номли театрнинг кўриш залини ганч ўймакорлик билан безайди. Кейинчалик умрининг охиригача 1960 йилгача Самарқандда архитектура ёдгорликларини қайта тиклашда қатнашади. Шу йили Самарқандда вафот этади.

ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИГА ОИД КЎРГАЗМА МАТЕРИАЛЛАР




Ёғоч ўймакорлиги ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган бир тури. Бунда бирор нақш ёки тасвир тахта ёки ёғоч буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб, ишланади. Бадиий санъатнинг бу тури деярли барча халғларда бўлиб, қадимги Шарқда антиқ дунё мамлакатлари архитектурасида кенг ишлатилган. Асрлар давомида Европа ва Осиё мамлакатларида ёғоч ўймакорлигининг ривожланиб ўзига хос бадиий услублари келиб чиққан. Шу сингари Ўрта Осиёда ҳам ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланиб кишиларнинг уй-рўзғор буюмларида ва архитектурасида жуда кенг қўлланилган. Бу ўймакорлик қадимий архитектуранинг эшик, дарвоза, устунлар, ҳар хил тўсин, стол, хонтахта, қутича, рамка, қаламдон ва бошқа буюмларни безашда ишлатилиб келинган (Жума масжиди ўйма устунлар. X ва XII асрларда бажарилган, Дарвоза ва ёғоч ўймакорлар). Археолог олимларимизнинг изланишларидан Ўрта Осиёда горельефли, яъни жуда бўртиқ (1 мм.дан 20 мм.гача) рельефлар билан ҳар хил нарсаларни ёғочдан ўйиб ишланганлиги маълум бўлди. Халқ яратган асарлар ўзининг нафосати, мураккаблиги, табиийлиги билан киши ағлини лол қолдиради. Афсуски, ёғочдан ишланган ажойиб ёғоч ўймакорлигига ҳар қанча сифатли ишлов берилишига қарамай асрлар ўтиши билан улар намга дош бераолмай деярли кўпчилиги чириб, йўқ бўлиб кетган. Буларни археологик қазилмаларда топилган ва топилаётган намуналар исботлаб бермоғда.
V—VI асрларда ёғоч ўймакорлиги намуналари Сурхондарё воҳасидаги Юмалоқ тепа тубидан топилган. Олимларимизнинг аниқлашича бундан 1—1,5 минг йил муқаддам мазкур жойда нақш ўймакорлиги санъати бўлиб, у жуда яхши ривожланганлиги исботланган. Бундай ноёб топилмалар Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги археологик қазилмалардан топилмоқда.
VII асрнинг охиригача маҳаллий ўзбек халқи ичида ёғоч ўймакорлик жуда тез суръатлар билан ривожланган эди.
«...араблар Ўрта Осиёни забт этгунларига қадар маҳаллий халқ маъбудалари топилган. Ҳар бир хонадоннинг жамоада тутган ўрни ва бойлигига қараб ўз маъбудаси (худоси) бўлган. Одатда бу маъбуда эшик тепасига қўйилган. Хонадон соҳиби мавриди билан ёғочдан ўйилган янги маъбудани харид қилиб, алмаштириб турган. Бундай жараён ёғоч ўймакорлиги санъати қадимий бўлганлигидан далолат беради. Араблар истилоси оқибатида тасвирий санъатнинг кўп турлари қатори ёғоч ҳайкаллар ишлаш ҳам буткул барҳам топди. Бироқ ислом дини бу санъатни таг-туги билан йўқота олмади. ёғоч тарошловчи уста наққошлар ўз санъатини ёғочда довдарахтларнинг аксини ифодалаш, оддий чизиқлардан мураккаб геометрик шакллар ясашда намойиш этдилар. Усталарнинг санъати отадан-болага, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтаверди».
IX—X асрларда Ўрта Осиёда, шунингдек жумҳуриятимиз территориясида маданият ўса бошлайди. IX асрда Самарқанд мустағил давлат бўлиб қолди. Халқ маданиятида янги бурилиш бўлади. Шу асрларда буюк олимлар, файласуфлар, ёзувчилар етишиб чиқдилар. Ўлар Абу Али ибн Сино, Рўдаки, Фирдавсий, Беруний ва бошқалардир. Ажойиб архитектура ёдгорликлари яратилди. Масалан, жаҳонга машҳур Исмоил Сомоний мақбарасидир. Маданиятнинг ривожланиши ёғоч ўймакорлигининг янада ривожланишига олиб келди. ёғоч ўймакорлиги билан эшиклар, бинолар, устун, равоқ ҳар хил хонтахталар безатилди. Ўймакор усталар ўзи яратган санъат асарларида тимсол ва дуо-афсунлар, тасбиҳ ва таносибларнинг нақадар кўплигини кўриш мумкин. Ҳар бир ўйма нақш заминида қандайдир рамзий маъно яширинган бўлади. Улар бу мураккаб нақшлар орқали воқеъликдаги энг гўзал тилакларни акс эттириб келганлар.
XI—XII асрларда халқ амалий санъати янада гуркираб ривожланди. Мураккаб нақш тури бўлган геометрик нақш, яъни гириҳ нақши безакда етакчи ўринни эгаллади. Архитектура уй-рўзғор буюмлари янада бадиий, нафис қилиб безатилди. Гириҳ нақши янада ривожланди. Масалан, XII асрга оид ёғоч ўймакорлиги намунаси Самарқанддаги ШоҳиЗинда деворининг орасидан топилган бўлиб, у ўзининг бадиий нафис ва табиий ишланганлиги билан кишини лол қолдиради.
XIII асрда Чингизхон босқинчилиги туфайли маданий ҳаёт издан чиқди.
У 1219—1221 йилларда муғул ҳукмдорлиги остида Ўрта Осиёдаги Бухоро, Самарқанд, Ўрганч, Балх, Мавр шаҳарлари остин-устун қилиб ташланди.
XIV асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё Темур бошчилигида бириктирилди. Темур ва темурийлар даврида санъатнинг барча турлари ғатори халқ амалий санъати жуда тез суръатлар билан ривожланди. Айниқса, ёғоч ўймакорлиги ҳам юқори чўққига кўтарилди. Амир Темур Ўрта Осиё маданияти ва санъатини ривожлантиришда катта ҳисса қўшди.
«Амир Темур ўз пойтахти (Самарқанд)нинг қурилиш ва ободонлиги учун ҳаракат қилиш билан бир қаторда Хуросон (Афғонистон), Эрон, Мовароуннаҳр сингари ўлкалардан энг машҳур ҳунармандларни, санъаткорларни пойтахтга тўплади, нафис тасвирий санъатнинг наққошлик, меъморчилик, архитектура, ҳаттотлик каби санъат турларини ривожлантиришда улардан унумли фойдаланди.
XIV—XV асрларда Самарқандда тўпланган маҳаллий ва хорижий санъаткорлар, ҳунармандлар ва муҳандислар жомеъ мачитлари, мадрасалар, хонақонлар, саройлар ҳамда бошқа улкан иншоотлар қурилишида фаол қатнашганлар, улар ҳозирги кунларда биз кўриб, кўзимиз ва дилимиз қувонаётган гўзал ва нафис тарихий-маданий обидалар, асори атиқаларнинг бунёд этилишида ўзларининг бутун билим, ҳунар, санъат ва маҳоратларини сарф этганлар».
XIV аср ўрталарида Шайх Сайфуддин Бохарзийнинг даҳмасига ишланган ёғоч ўймакорлиги нақши топилди. Санъатнинг устки қисмида ўрнатилган ёғоч тахтасидаги ўймалар шундай ўйилганки, ўйма нақшнинг нафислиги, унинг мураккаблиги, табиийлиги, динамиклиги, жуда сифатли ўйилганлиги кишини ҳайратга солади. Ўймани бажарган устанинг нақадар нозик дидли кучли назариётчи ҳамда амалиётчи етук уста эканлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди. Ундаги нақшларнинг эркин, нозик ҳаракати инсон руҳини кўтаради.
XIV—XV асрларда ёғоч ўймакорлиги тез кўламда ривожланди. Хаттоки тирик мавжудотлар ўйиб тасвирланган ишларни ҳам кўриш мумкин эди. Самарқанддаги Рухобод мақбарасининг эшигида ўйма нақш бажарилган бўлиб, балиғнинг стиллаштирган тасвирини кўриш мумкин.
Темурийлар империяси инқирозга учради.
XVI—XVIII асрлардаги ўзаро ички урушлар маданиятимиз шу қатори халқ амалий санъатининг ривожланишига салбий таъсир этди.
XVII—XIX асрларда тирик жонзодларнинг тасвири, яъни қуш, балиқ, илон ва бошқалар ёғоч ўймакорлигида жуда кам тасвирланган.
XVIII асрнинг охири XIX аср бошларида, Бухоро, Хива, Қўқон хонликларида етук адабиёт намояндалари қатори халқ амалий санъати усталари ҳам етишиб чиқди. Бу хонадонларда кулолчилик, мисгарлик, ганчкорлик, сиркорлик қатори ёғоч ўймакорлиги ҳам гуркираб ривожланди.
XIX ва XX асрларда ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, наққошлик ва санъатнинг бошқа турлари ривожланиб ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос ёғоч ўймакорлиги пайдо бўлди. Қўғондаги Худоёрхон саройи, Тошкентдаги князь Н.К.Романовларнинг саройи ва А.А.Половцев уйи, Қувадаги Зайниддинбойнинг уйи, Марғилондаги Саидаҳмадхўжа мадрасаси, Бухородаги Ситораи Моҳихоса ва бошқаларда ажойиб ёғоч ўймакорлиги намуналари яратилди. Бу эса ўзбек ёғоч ўймакорлиги санъатининг бебаҳо асаридир.
Совет ҳокимияти барпо этилиши билан халқ амалий санъатининг бошқа турлари сингари ёғоч ўймакорлиги ҳалл ривожлана бошлади. ёғоч ўймакор усталар ҳар хил буюмлар, хонтахта, эшик ва бошқа нарсаларни безашга жалб қилинди. Ўймакорлик ишлари механизациялаштирилди. Тошкент ва Фрунзе шаҳарларида ҳунармандчилик ўқув ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этилди.
Ўқув ишлаб чиқариш комбинатида жуда кўпчилик таҳсил олиб, уста бўлиб етишиб чиқдилар.
Ўзбек халқ амалий безак санъати усталари қатори ёғоч ўймакор усталар Бутун иттифоқ Халқ Хўжалиги Ютуқлари кўргазмасида бир неча павильонни, Тошкентдаги Муғиллий, Навоий, Ҳамза театрларини, Навоий музейини, Марказий музейини, кўпгина жамоат ташкилотларининг биноларини, ресторан, магазин, клуб ва бошқа жойларни ёғоч ўймакорлигининг ажойиб намуналари билан безадилар.
Ўзбек халғининг энг кўзга ташланган усталаридан Олимжон Қосимжонов (1878—1952), Сулаймон Хўжаев (1866—1946), Мақсуд Қосимов ва бошқалар ажойиб намуналарни яратдилар. Ўлар ўзига хос ёғоч ўймакорлиги мактаблари яратиб ажойиб шогирдлар етиштирдилар.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish