Таълим йўналиши талабалар учун дарслик


ЎЗБЕКИСТОНДА ГАНЧ ЎЙМАКОРЛИГИ САНЪАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ



Download 0,8 Mb.
bet19/26
Sana21.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#568697
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
Metall kesib ishlash kesuvchi asbob va stanoklar A S Iskandarov

ЎЗБЕКИСТОНДА ГАНЧ ЎЙМАКОРЛИГИ САНЪАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Ўзбекистонда осори-отиқаларни сақлаш муассасалари Самкомстарис, Туркколлстарис, Средазкомстарис, Узкомстарис едгорликларни ҳисобга олиш, ўрганиш таъмирлаш бўйича катта ишларни бошлаб юборди. Кўпгина архитектура ёдгорликларини, меъмор, санъатшунос олимлар ва усталар қайта тиклаш, таъмирлаш ишларини бошлаб юбордилар. Архитектура ёдгорликларини тиклашда ганч ўймакор усталар ўз кучқувватларини аямадилар.


1918 йили Туркистон жумҳуриятида «ҳунармандлар бўлими» ташкил этилди. Бу бўлимнинг мақсади ҳунармадчилик бўйича изланишлар олиб бориш, иқтисодий статистик маълумотларни қайта ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга тарқатиш, мактаблар ташкил қилиш, ўқув устахоналарини ташкил этиш, музейлар, ҳунармандлар бирлашмаси (артели) ташкил этиш, қўлда ишланган ишларга маблағ ажратиш ва бошқалар.
1918—1920 йилларда ҳунармандлар комитети Тошкентда ўлкашунослик ҳунармандлар ташкилоти, ўқув намунавий устахоналар ва ҳунармандлик ишлари бўйича музей ташкил этди. Ўқув намунавий устахонасида халқ амалий санъати турлари дурадгорлик, гилам тўқиш, газлама тўқиш, кулолчилик, чарм ишлаш, наққошлик, ганчкорлик ва ҳоказолар бўйича инструктор тайёрлаш керак эди. Музейни ташкил қилишдан мақсад энг яхши ҳунармандчилик ишларини сотиб олиб йиғиш ва сақлаш эди. 1918 йилда Самарқандда 25 апрель 1919 йил Бутуниттифоқ бадиий мактаби ташкил этилди. 25 апрель 1919 йил Бутуниттифоқ Марказий Ижроия қумитаси «ҳунармандчилик ишлаб чиқаришини ривожлантиришга доир тегишли чоралар кўриш» ҳақида декрет қабул қилди. Бу декретда ҳунармандчилик буюмларини бемалол ясаб сотишга рухсат этилади. Москвада 1923 йилда Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалик кўргазмасининг Туркистон павильонида ганч ўймакорлар, наққошлар, ёғоч ўймакор усталар ажойиб ишлари билан қатнашиб кўпчиликка манзур бўлдилар.
1925 йили «Ўзпромсоюз» ташкил этилди. Унинг мақсади ташкил этилган ҳунармандчилик артелларига раҳбарлик қилиш ва янги артеллар очиш эди. 1930 йилда Самарқандда ҳунармандчилик ишлаб чиқариш техникуми очилиб у ерда халқ амалий санъати турлари бўйича кўпгина ганч ўймакор усталар, наққошлар, кулоллар ва бошқа усталар етишиб чиқди. Ўзбекистон ҳунармандлари ўз ишлари билан 1925 йилда Парижда кейин Лейпғигда, 1927 йилда жаҳон бўйича, 1937 йилда Парижда «Санъат ва техника қозирги кунда» деган кўргазмаларда иккита «Гран при», иккита кумуш медаль ва битта олтин медаль билан мукофотландилар. Бу Совет ҳукуматининг ўша вақтда халқ амалий санъатига бўлган катта ғамхўрлиги эди. 1939 йилда Нью-Йоркда «Мир будушего» кўргазмаларига ҳам Ўзбекистон халқ амалий санъати усталари қатнашиб диплом олдилар. Ганчкор усталар архитектура ёдгорликларини; мураккаб муқарнасларни, нозик ганч ўйма ишларини қайта тикладилар. Улар Минораи Калон (XII аср), Магоки Аттор мачитини, (XII аср), XVII асрда қурилган Шердор, XVII асрда қурилган Абдулазизхон мадрасасини ва шунга ўхшаш архитектура ёдгорликларига қайта ҳаёт бахшида этдилар. Бу мураккаб ишларда жумҳуриятимиздаги ганчкор усталар ўз кучи, қуввати ва билимини аямади. Ўлар бухоролик ганч ўймакорлар — Уста Ширин Муродов, Шоир Ибодов, Абдураҳим Ҳаётов, Самарқандлик Рашид Жалилов, Шамсиддин Қофуров, Абдурашид Жалилов, Акром Умаров, Мирҳомид Юнусов, Абдурайим Шермуҳамедов, Тошкентлик Арслонқул Назаров, Тошпўлат Арслонқулов, Маҳмуд Усмонов, Ўсмон Икромов, Хивалик Одамбой Ёқубов, Одамбой Бобожонов, Абдулла Болтаев, Рўзимат Машарипов, Наманганлик Уста Мадалихон Хусанов, Уста Акбаров; Қўқонликлардан — Уста Саидахмад Маҳмудов, Муҳаммаджон Қосимов ва бошқа кўпгина камтарин ганч ўймакорлар ўз куч ва ғайратларини аямадилар.
1938 йили Москвадаги халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонларини Бухородан, Тошкентдан, Фарғонадан, Хивадан ганч ўймакорлар, ёғоч ўймакорлар ва наққошлар қурдилар ва безадилар. У ерда биринчи бўлиб ганч қандил намойиш қилинди. Бу ажойиб ганч ўймакорлиги совет халқини жуда ҳайратга солди. ҳақиқатдан ганч ўймакорлик санъати Ўзбекистонда ўзига хос миллий анъанага эга. Кишиларни ганч ўймакорлик санъатига бўлган ҳурмати янада ошди.
1939 йили самарқандлик ва бухоролик усталар Тошкент шаҳар Навоий кўчасидаги «Музкомедия» театри биносини ганч ўймакорлиги билан безадилар. Бу бинони безашда Уста Ширин Муродов, уста Шамсиддин Қофуров, уста Абдурақим Ҳаётов ва бошқалар қатнашдилар. Усталар бинонинг ички ва ташқи қисмларини намоён, панжаралар, устунлар ва бошқа жойларини ажойиб ганч ўймакорлиги билан безадилар.
Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси биносининг ганч ўймакорлик ишларини Тошкентлик Тошпўлат Арслонқулов безади. Европача усулда устунларнинг юқори қисмини, намоёнлар, рута, занжира, шарафалар билам безади. Улуғ Ватан уруши вақтида ҳам Ўзбекистонда ҳунармандчилик ишлаб чиқариш корхоналари ишларини давом эттираверди. ҳукумат шундай оғир кунларда ҳам халқ ҳунармандчилигига катта эътибор бериб кўпгина қарорлар чиқарди. Ўқув комбинатида усталар тайёрлаш давом эттирилди, Ўша даврдаги энг оғир кунларда Бешёғоч майдонида Муқимий номли театр қурилди. Бу бинони қурилишига Марғилонлик уста меъмор Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фахрий аъзоси Юсуф Али Мусаев бошчилик қилди (12-расм). Театр биносини безашда бухоролик Уста Ширин Муродов, самарқандлик Қули Жалилов, тошкентлик Маҳмуд Усмонов, Усмон Икромов, Шамсиддин Ғофуров, архитектор Обид Зайнутдинов ва А.А. Сидировлар, рассом Р. А. Акбальян ва бошқалар қатнашдилар.
Тошкентда 1947 йилда ғалабага бағишлаб меъмор А.Мухамедшин бошчилигида Курант биноси қурилди. Бу қурилишни безашда Уста Ширин Муродов қатнашди. У нақш композицияларини юқори бадиийлик билан ўйиб бажарди. Ганч ўймакорлик ишлари бутун бино архитектурасига жуда мос танланган. Курант биносининг шарафа, устунлари, панжаралари ўйма ганч билан безалди. Шарафанинг «Муқарнас» ва «Ироқи» турлари бажарилди. ҳар бир панжарага алоҳида композиғия чизилиб атрофларига мослаб занжира ҳошия берилди. Ўзбекистон меъморчилигига катта хазина бўлиб қўшилган Ўзбекистон Давлат опера ва балет катта театри 1947 йили академик архитектор Алексей Шусевнинг лойиҳаси ва раҳбарлиги остида қуриб битказилди. Жаҳонга танилган архитектор — Корбезьенни етиштирган Франция Алексей Шусевнинг номини ҳам яхши билади. Чунки у 1897 йилда Париж академиясининг мусаввирлик соҳаси бўйича талабаси бўлган 1933 йилда Тошкентда қуриладиган театр биносининг энг яхши лойиҳаси учун Бутун иттифоқ конкурси эълон қилинган, бу конкурсда Алексей Викторович Шусев тавсия этган лойиҳа энг яхши деб топилди. 1940 йилда театр биносининг қурилиш ишлари бошланиб 7 йилда битказилди. А В. Шусев 1894 йиллардаеқ қадимий Шарқ меъморчилиги билан таниш эди. У Ўрта Осие бўйлаб ўтказилган археологик экспедиғияларда қатнашди, Темур даврида қурилган едгорликларни синчиклаб ўрганди. Ўша пайтда у Шарк, қуешининг тиҚи остида товланиб кўзга ташланадиган архитектурани қуради Театр биноси архитектурага, ана шу едгорликларга бўлган муҳаббати, билими жуда ҳам қўл келди. Улуғ ўзбек мутафаккир шоири Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги юбилейининг тантаналари шу тадбирга қўшилиб кетди. Худди ўша куни театрга мутаффаккирнинг номи берилди. Театр биносини замонавий эстетик талабларга асосланиб ўзбек миллий анъаналарини сақлаган ҳолда халқ ҳунармандусталари бунед этдилар. Театрнинг безак ишларига барча шаҳарлардан усталар, наққошлар, рассомлар, ганчкорлар, тоштарошлар ва бошқалар келишди. Безак ишларида Академик Шусев эскизи бўйича театрнинг фасади, (ташқи кўриниши) эшикдан киравериш жойи (фоеси) ва томоша қилиш зали (меҳмонхонаси)ни Т. Арслонқулов бажарди Театр биносининг 3қаватида 6 та ен зал (меҳмонхона)лари бор эди. Шусев Ўзбекистон вилоятларидаги ганчкор усталарни бир жойга йиғиб, улар олдига икки муҳим масалани қўйди. Биринчиси ҳар бир вилоятнинг ўзига хос миллий услуби асосида безаш, иккинчиси — безалган хона театрнинг архитектура бадиий образига мос тушиши кераклиги ҳақидаги масалани қўйди. Бу Хива, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Тошкент залларидир. Булардан, Хива ва Термиз заллари қадимда ишлатиладиган ганчкорлик услубида безатилган. Бухоро, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд заллари эса замонавий халқ анъанасига мос бўлган ганч ўймакорлиги билан безатилган
Хива зали — (архитектор С.Н.Полупанов) Хива залидаги орнамент нақш андазаларини давлат мукофоти лауреати Абдулла Болтаев чизган. Ганч ўймакорлик ишларини хивалик усталар — С. Худойберганов, К.Полвонов, Б.Бобожонов, Рўзимат Машарипов ва унинг шогирдлари С.Қаландаров, Ш.Иброҳимов, С.Қодиров, Авазов каби усталар миллий бадиий безашда қатнашдилар. Улар безаган ўйма ишлар киши қалбига ором ва қувонч бағишлайди.
Хива зали қадимда ишлатиладиган ганчкорлик услубида безатилган. Хива залидаги безаклар медальйн шаклида қилиб ўйилиб, худди Хивадаги мойолик (кошин)га ўхшаб кетади. Бу ўйма унча чуқур бўлмай жуда майда ўйилган, худди ёғочдан ўйилганга ўхшайди. Нақш композициясининг тузилиши спиралсимон, ўзига хослиги билан ажралиб туради. Умумий нақш композиғиялари шаклдор медальонларни такрорланишидан ҳосил бўлган узоқдан ажойиб намоён кўринишига эга.
Термиз зали — (меъмор А.Зайнутдинов.) Бу залнинг нақш композиғияларини Уста Ширин Муродов Термиз стилига мўлжаллаб чизган. Ўйма ишларини Уста Ширин Муродов, Қ.Неъматов ва бошқалар бажарганлар. Термиз зали қадимий ганчкорлик услубида безатилган бўлиб, XII аср Термиз саройидаги ганч ўймакорлигини эслатади. Театрга кирган одам Ўрта аср безаш стилини шу театрда учрашини хаёлига ҳам келтирмайди.
Термиз залида замонавий услубдаги ҳеч нарсани кўрмаймиз. Ўйилган нақш замини умум юзанинг 10—30% ни ташкил этади чуқурлиги 10—20 мм. Уйилган нақшлар қорамтир тусда соя бериб, ўйилмаган юзани аниқ контраст қилиб кўрсатиб турибди. ҳошия ва изорага ишланган нақшлар фони 10—20% ни ташкил этиб, нақш компо. Қиялари бирбиридан фарқ қилади. Намоён чети озгина бўш қолдирилиб атрофига рутаиланган. Рута фони намоёндаги фонга нисбатан кам ўйилган. Бу намоёнга қараганда рута оқишлар бўлиб намоён композициясининг кўркини янада очган.
Фарғона залм —(меъмор Б.Н.Засипкин). Ганч ўймакорлиги ва нақш композицияларини Қўқонлик Саидмаҳмуд Норқўзиев бажарган. Ўймаларига Жалил Марасулов ва кўпгина Фарғона усталари қатнашишган. Фарғона залининг шити қобурғали қилиб ганч ўймакорлиги композициялари билан безатилган. Бу Фарғона водийидаги анъанавий бадиий услубни эслата, Шарафа бироз қўполроқ қилиб стиллаштир юборилган. Шарафани юқори қисмига геометр нақшлар панжарага ўхшатиб ишланган. На композициялари чока пардозда бажарилган.
Самарқанд зали—(меъмор С.Н.Полупанс Ганч ўймакорлиги ишлари композициялар давлат мукофоти лауреати Қули Жалилов ва бажарган. Бу зал шарафа композицияларини, геометрик орнаментларни, намоён, занжира композицияларининг ажойиб намунлари ишланган. Шифтга геометрик нақш гир ўйилиб ораларига ўйма ислими нақш бажарилган. Шифт атрофларига юлдузсимон ҳовузлар ва ўртасига мураккаб геометрик нақшлар ўйилган. Деворнинг юқори қисмига ироқи шарафа бажарилган. Кенг тўртбурчак шаклидаги гиламга, яъни Самарқанддаги сўзанага ўхшаб кетади. Намоён атрофида бўш жойлар қолдирилиб баъзиларга рута ўйилган. Бу бўшлиқлар композиғияни янада бадиийлаштириб хонанинг кўркамлигига яна кўрк бағишлайди. Қандиллар саккиз қиррали қилиб ўйилган.
Бухоро зали — Бу залнинг нақш композиғияларини ва ўймаларини Уста Ширин Муродов бажарган. У бухороча миллий ва замонавий услубни қўллаган. Унинг ойна заминли ганч ўймакорлиги хонани янада кенг қилиб кўрсатади. Унда ажойиб ва мураккаб шарафалар, қандиллар, намоёнлар киши диққатини ўзига тортади. Кекса
Уста Ширин Муродов бухороликларга хос «табақа пардоз» деб аталадиган мураккаб услубни бизгача етказиб келиб Бухоро залида ойнаи жаҳон қурди. У ажойиб қандил ишлаб уйнинг шифтига қуббали қилиб муқарнас ишлади. Шифт ўртасига ўша давргача ҳеч ким сталактит ишлатмаган эди. Мураккаб муқарнаслар хона ҳажмига мос тушган. ҳажмли оппоқ геометрик шакллар кишига қандайдир эркинлик ҳис туйҚусини беради. Дераза кўзгу заминли намоёнга тушаётган ёруғлик хонага янада кенг, ёруғ ва ўзига хос жозиба бахш этади.
Тошкент зали (меҳмонхонаси)— Тошкент залига Тошпўлат Арслонқулов композиция чизди. Гулдаста, шарафа, намоён, руталар юқори рельефли қилиб бажарилди. Тошпўлат Арслонқулов ўйма нақш солиш техникаси, «муқарнас», «мажнунтол», «чока пардоз», «занжира», «шоҳбарг» каби услубларни амалда қўллаб, тараққий эттириш билан бирга «чор бурчак», «қувача ислими», «палак ислими», «пахта чаноғи ислими» каби композиғияларни безади. Тошпўлат Арслонқулов залда замонавий ганч ўймакорлигини бажариб, унинг ҳар бир композиғияси тантанавий динамик қилиб ишланган. Пардознинг ранг-баранглиги бошқа вилоят нақшларидан фарқ қилади. Уймалар аниқ, кўркам яхши кўринишга эга. Уста ислими нақшдан кўп фойдаланган.
Санъат турлари асрлар, йиллар давомида бир текисда тараққий этмаганлигини кўриш мумкин. 50йилларда «ортиқча ҳашамга» қарши кураш бошланган. Бинокорликда халқ амалий санъати сиғишмайди, деган кишилар топилди. Улар бинога нима кўрк, ҳашам, эстетик завқ уйғотса шулар ортиқча деб топилди. Натижада бинолар ҳеч қандай безаксиз тўртбурчак қилиб қурила бошланди. Ганч ўймакор усталар ўз касбларини ташлаб бошқа соҳаларга ўтиб кетишди. Ўша кезларда Уста ганчкор Маҳмуд Усмонов ўз касбини ташламасдан Ленин ва Н. Островский номли ўқувчилар саройида ганч ўймакорлиги тўгарагини давом эттирди. 1953 йили Маҳмуд Усмонов илтимоси билан Тошкент шаҳридаги П.Бенков номли жумҳурият бадиий ўқув юрти қошида халқ амалий санъатининг бир неча бўлимлари, шу жумладан ганч ўймакорлиги бўлими ҳам очилди. Бу ўқув юртига Давлат мукофоти лауреатлари Уста Ширин Муродов, Уста Тошпўлат Арслонқулов ва Маҳмуд Усмоновлар ўймакорлик сирларини ёшларга ўргатдилар. 1957 йили Уста Маҳмуд Усмонов қирққа яқин шогирдлари билан Бухородаги Ситораи Моҳихоса саройидаги ганч ўймакорлик ишларини қайта тиклади. 1961 йили А.Навоий номидаги катта Академик опера ва балет театрининг ганч ўймакорлиги безаклари қайта тикланди.
1966 йили Тошкент зилзиласи оқибатида кўпгина уйлар вайрон бўлди, архитектура ёдгорликлари шикаст еди. Уларни қайта тиклашда ганч ўймакор уста Маҳмуд Усмонов ўз шогирдлари билан қатнашди. 1967 йили Ўзбекистон Министрлар Совети биносининг ганч ўймакорлигини М.Усмонов бажарди. Зал безаги учун уста икки хил нусха тайёрлади, улардан бири рахли, иккинчиси қўш қаватли гириҳлардан фойдаланди. У устунларга паргори ислими нақшни қўллаб ажойиб асар яратди. Бу бинони безатишда пах пардоздан фойдаланган.
1967—1968 йилларда ҳамза номидаги Давлат Академик драма театри биносининг ички қисми ганч ўймакорлиги билан безатилди. М. Усмонов бу бинода ганч ўймакорлик турлари қирмадан, чока ва табақа пардозларни қўллаган.
1968 йили Ўзбекистон Марказий комитети маъмурий биносининг ички қисмига ганч ўймакорлик безакларини М.Усмонов бажарди. Бу бинода у ганч ўймакорлигининг ажойиб намуналарини кўрсатди, айниқса «Халқлар дўстлиги» композиғияси намунали чиққан. Бу намоёнда қардош совет халқларининг дўстлиги бадиий ифодалар худди чаманзордаги боғларни шу қатори рамзий нақшни ўта моҳирона бажарган. Унда фақат нисбийлик ҳисобга олинмаган, лекин ўйманинг динамиклигига катта эътибор берилган. Бу бинода чока ва қисман пах пардоз қўлланилган. 1968 йили Ўзбекистон қишлоқ хўжалик министрлиги биноси ганч ўймакорлиги билан безатилди. Буни ҳам М.Усмонов бажарди. Бу ерда ўйма нақш 1,5 см чуқурликда ўйилиб чока пардоз берилган. Айниқса, ислими нақшларнинг нафислиги ва динамиклиги кишини ўзига мафтун этади.
1968 йили Алишер Навоий номли Адабиёт музейининг геометрик ва ўсимликсимон ганч ўймакорлиги композиғияларини бажарди. М. Усмонов бу бинони чока пардоз, айрим жойларини пах ва табақа пардоз қилиб безаган. Ганч ўймакорлик билан Марказий Комитети маъмурий биноси, Марказий универмаг, Бухоро концерт зали, Тошкент марказидаги янги қурилган Ленин ҳайкали трибунаси тагидаги заллар ва бинолар ганч ўймакорлиги билан безатилди.
1969—70 йилларда Самарқанддаги аэропорт, Регистон майдонидаги ресторан бинолари, Тошкент филиали ганч ўймакорлиги билан безатилди. 1980 йили Маҳмуд Усмонов ҳамза ҳакимзода Ниёзий номидаги Тошкент Санъатшунослик институти биносида ўйма ганч ишларини бажарди. Нақш композиғиялари чизмаларини 3.Боситхонов бажарган. У ерда Хива, Бухоро, Термиз ва Тошкент услублари мавжуд. Кейинги йилларда ганч ўймакорлигининг ноёб асарлари ва уларни яратган устазодалар ҳақида санъатшунос олимлар Ремпель Л.И., Ноткин И.И., Прига И., Морозова А.С., Зохидов П.Ш., 3.Боситхонов ва бошқалар рисолалари билан ганч ўймакорлик сирларини очиб, тадқиқот ишларини олиб бордилар ва олиб бормоқдалар.
Ўзбекистонда халқ амалий санъати турлари ривожланиб бормоқда. ҳозирги замонавий бинолар, уйлар ганч билан безатилмоқда. Шу пайтгача ганчкорлик санъати намуналарини халқ амалий санъати музейида бадиий кўргазма залларида, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш биноларида учратамиз. Чунончи темир йўл вокзали, аэропорт биноларида, меҳмонхоналарда, музейларда, чойхона, кафе, ресторанлар, театрлар фабрика ва завод, колхоз ва совхоз клублари ва идораларида, ўқувчилар уйи ва саройларида, мактабларда, цирк биноларида, ҳаттоки хонадонларда ҳам моҳир усталарнинг ганч ўймакорлик намуналарини кўрамиз. Ганч ўймакорлик санъати тез суръатлар билан тараққий этиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ёшларга бош-қош бўлиб келаётган Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти лауреати, Ҳамза номидаги Уз.Давлат мукофоти лауреати, энг кўзга кўринган уста Маҳмуд Усмонов ганч ўймакорлиги бўйича катта ишлар қилиб келяпти. Ў ганчкорлик санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, уни янги услублар билан бойитиб бормоқда, истеъдодли шогирдлар етиштириб чиқармоқда. Маҳмуд Усмоновнинг қобилиятли шогирдларининг ишлари фақатгина Ҳиндистон, Польша, Япония, Америка ва бошқа чет эл шаҳарларида ҳам намойиш этилмоқда.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish