ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ МАКТАБЛАРИ
Ёғоч ўймакорлигининг ўзига хос турли услуб ва усуллари бор.
Масалан, Хива ёғоч ўймакорлиги ўймасининг монументаллиги, ёғоч табиий рангининг сақлаб қолиши билан бошқалардан фарқланади.
Бухоро ёғоч ўймакорлиги эса ўйма нақшнинг жозибадорлиги, жимжима нақшларни олтин, кумуш суви билан безатилиши, нақш заминида ранглардан фойдаланиши билан ажралиб туради.
Марғилон ёғоч ўймакорлиги чуқур заминли ясси ўймани қўллаб келганлар.
Қўқон ўймакорлиги эса калта бўртмали, ясси ўйма ишлатганлар. Тошкентда эса нақш билан қопланган ясси бўртмали, заминсиз чизма ёғоч ўймакорлиги кенг тарқалган. ёғоч ўймакорлиги мактаблари тахминан 40—50 йиллардан кейин пайдо бўлган. Жумҳуриятимизда Қўқон, Хива, Самарқанд, Тошкент мактаблари мавжуд.
Тошкент ёғоч ўймакорлик мактаби. Бу мактабга мансуб усталар ўйма нақшларни 1—2 қават қилиб ўядилар, кейинги вақтларда эса 3 қаватли ўймалар бажаришга ўтмоқдалар. Композиция жиҳатидан ўртача чуқурликда ўйиб, ўсимликсимон, геометрик, гулли гириҳ, ҳаттоки рамзий нақшлар бажарадилар. Пардознинг ҳамма турларини қўллайдилар. Улар кўпинча ёнғоқ, чинор, бук ёғочларини ишлатадилар. Тошкент усталари рельеф юзасига озгина ранг бериб, рельефни ўзи локланади. Тошкент ёғоч ўймакорлиги мактаби намояндаларидан бири Сулаймон Хўжаев, у фақат паргори нақшни ишлаган. Унинг шогирди Мақсуд Қосимов биринчи бўлиб паргорий нақшни текис юзеси ислимий нақш ўймага киритган. Мақсуд Қосимовнинг шогирдларидан бири О.Файзуллаез мактабнинг ривожига катта ҳисса қўшиб жуда кўп шогирдлар етиштирмоқда.
Сулаймон Хўжаев 1866 йили Тошкентдаги нақш солувчилар ва дурадгорлар яшайдиган Сузук ота маҳалласидаги дурадгор оиласида дунёга келди. Унинг отаси Насруллохўжа панжара ва дурадгорликни ота-бобосидан мерос қилиб олган эди. Сулаймон ёшлигиданоқ ёғоч ўймакорлигига қизиқар, нозик санъат сирларини ўрганишга ҳаракат қилар эди. У диний мактабда ўқиб юрган кезларида отасига ёрдам берарди. Кейинчалик у 17 ёшида уста Искандар Мирзаёқубов устахонасида ишлади.
У 1891 йилда, ўша даврда ёғоч ўймакорлиги паргори усталаридан бири Тошпўлат Аюбхўжаевга шогирд тушиб ёғоч ўймакорлигининг сирасрорларини ўрганди. Паргори бу ёғоч ўймакорлигини бир тури бўлиб, ўйманинг чуқурлиги 1—1,5 мм.дан ошмайди. Бу нақшларни «ўймакор паргори» ёки «ўйма паргор» билан, яъни қиркуль билан чизилган нақшни ўйиб ишлаш дейилади.
Сулаймон устозини ҳурмат қилар, қийинчиликларни сабрчидам ҳамда ўта меҳнатсеварлиги билан енгиб, ҳақиқий уста бўлишга астойдил ҳаракат қиларди. Кекса устоз Тошпўлат Аюбхўжаев вафот этгач, унинг санъатини давом эттирди. Устоздан эсдалик бўлиб қолган ҳамма асбоблар ёрдамида Сулаймон ўзи мустақил жуда кўп дурадгорлик ишлари деразалар, эшиклар, дарпардалар ясади.
Сулаймон Хўжаев аста-секин ҳар хил буюртмалар олиб бажара бошлади. У кўпинча дурадгорлик ишлари билан шуғулланар, яъни эшик, ром, хонтахта ва бошқалар ясарди. Унинг ижодий ишини ривож топишида рафиқаси Шарофат Отахўжаева ёрдам берди. Шарофат Отахўжаева ўзи ҳам ёғоч ўймакорлигига қизиқар эди, чунки унинг отаси ҳам ёғоч ўймакор уста бўлган эди. Ўша вақтларда, яъни XIX асрнинг бошларида олти, саккиз, қиррали хонтахталар майда буюмлар ишлаб чиқаришга эҳтиёж жуда катта эди. Уста ясаган ишларини моҳирлик билан бежирим қилиб безар эди (Сулаймон Хўжаев бажарган нақш а.б). В.г.
С.Хўжаев тожик, форс, турк ва араб тилларини яхши билар жуда кўп китоблар мутолаа қилар эди. У саёҳат қилишни ёқтирар эди. Уста 1909 йили Туркияга ва Арабистонга борди. Маккани зиёрат қилиш билан бирга чет эллардаги халқларни ҳаёти ва санъати билан танишишга ҳаракат қилди.
1913 йили Тошкентдаги рус дурадгорлари билан танишди ва улар маслаҳати билан ўзининг нақшланган курсичаси ва қуш қафаси билан Санкт-Петербургдаги Бутун Россия касблари кўргазмасида қатнашди. Ана шу қилган ажойиб ишлари учун «За полезнью труды» бронза медали ва диплом билан тақдирланди.
У ўз шогирдлари билан ажойиб ўймакорлик ишларини бажарди. Уста Сулаймон Хўжаев ўз ҳунари сир-срорларини келаси авлодга ўргатишда меҳнатини аямади. У Тошкентнинг ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ўймакорлик санъати бўйича инструктор ўқитувчи бўлиб ишлади, 1935 йили Тошкент шаҳар халқ маорифи бўлими ҳузуридаги тўгаракларга раҳбарлик қилди. Шу билан бир афтда уста Тошкентдаги тўқимачилик комбинатининг Ўзбек халқ нақшлари асосида гул солинадиган фабрикада маслаҳатчи рассом бўлиб ишлади. Сулаймон Хўжаев ўзи рамка, қутичалар, столлар, этажеркалар, шкафлар ва бошқа нарсаларни ўзи ясарди. Кўпинча ёнғоқ ва чинор ёғочларидан фойдаланарди, чунки бу ёғочлар қаттиқ ва пардоз берганда ажойиб кўринишга эга бўлади. Юза ўймада ёруғлик контрасти катта роль ўйнайди. Паргори нақш композицияси анча мураккаб бўлиб, устадан кўп меҳнат ҳамда сабр-тоқатни талаб қилади.
Уста керакли юзага қоғоз қийиб устидан қалам, циркуль, чизғич ёрдамида нақш композиция чизар ва шу чизиқ бўйича қўяр эди. У нақшни ўйишда ўйма қаламдан фойдаланар эди. Устада 30—35 та ёғоч ўймакорлигининг асосий асбоби бўлиб, улар кичик ёки йирик нақшларга қараб ҳар хил ўлчамда бўлади.
Паргорида асосан 5 хил асбоб ишлатилади, улар нақш композицияларини ўйиб чиқиш учун «нова искана» (ярим айлана шаклдаги тиғли асбоб) «балиқ сирт», (тиғи ёй шаклидаги асбоб) ва «тўғри искана» (кескичи тўғри тиғли асбоб) асбобларда уриб чиқилади. ёғоч юзидаги қоғозни кўчириб ташланади. Кейин эса «замин қалам» асбобида замин ўйиб чиқилади ва текисланади. Нақш заминини «гурзи» (тиғи майда тишли бўлган асбоб) билан уриб чиқилади, яъни уни чакичлаш дейилади. Чакичланган нақш ўзига хос текис кўринишга эга бўлади. Чакичлашда гурзининг тиғини ўймага тик ушлаб уриб чиқилади.
Уста нақш композициясини бир кунда чизиб ташлар эди. Катта бўлмаган ўйма буюм фонини олишга 2—3 кун кеткизар эди. Уйма унча чуқур бўлмасада у ёруғ сояда яхши аниғ кўринар эди. Айниғса гурзи билан нақш заминини чакичлаб лок берилганда ўзига хос кўриниш беради. Уста нақш андазаларини буюртмачиларга ёки шогирдларига эсдалик учун бериб юборар эди. Ана шундай ажойиб ва жуда кўп нақш андазалари санъат музейида сақланмоқда. Бу андазаларни 1947 йили уста музейга тақдим этган эди. Уста Сулаймон Хўжаев «лаух» (китоб қўйиб ўқийдиган таглик) ишлаш пири эди. Лаухни жуда кўп турларини ясади. Лаухни ясаш санъатини ўша пайтда устанинг ўзи яхши билар эди. Устанинг ёғоч ўймакорлик тури «паргори» услубида шогирди Мақсуд Қосимов ижодий ишлаб ривожлантирди. У ислимий нақшни ўйиб ишлади. «Паргори» ёғоч ўймакорлик услубида ҳозир ҳеч ким ишламай бу услуб ривожланмай қолди. Сулаймон Хўжаев буюмга қоғозни елимлаб кейин нақш композиция чизиб ўйса, Қўқонлик усталар нақшни тўғридан-тўғри ёғочни юзасига чизиб қўяверар эди.
Уста Сулаймон Хўжаев ўзбек халқ безак санъатининг жуда кўп кўргазмаларида қатнашди. 1923 йилда Россия қишлоқ хўжалиги ҳунармандчилик кўргазмасида 1927 йилда халқлари санъати кўргазмасида 1 даражали диплом билан тақдирланди.
1930 йилда ўзининг 5 йиллигига бағишланган кўргазмада қатнашди, 1937 йилда Парижда бўлиб ўтган санъат ва техника кўргазмасида қатнашиб юксак баҳо олди. Хўжаев шогирдларидан Муҳаммадвали Асқаров (1909—49), Мақсуд Қосимов паргори нақшини ижодий ривожлантирдилар ҳамда ўзига хос ёғоч ўймакорлиги мактабларини яратдилар.
Ўзбекистон халқ усталари ичида биринчи бўлиб, уста Сулаймон Хўжаевга (1932 йили) Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди.
1947 йили 81 ёшида паргор устаси вафот этди. Яхши санъаткорнинг иккинчи умри бошланди. Унинг юзлаб яратган асарлари Москвадаги Шарқ мезейида, Ўзбекистоннинг тасвирий санъат музейида ва халқ амалий санъати музейида халққа хизмат қилмоқда. Совет маданиятида унинг яратган асарлари жуда катта бебаҳо хазина бўлиб қўшилди.
Мақсуд Қосимов 1905 йилда Тошкент шаҳрида камбағал ҳунарманд оиласида дунёга келди. У ўн ёшида мактабга бориб беш йил таълим олди. Мақсуднинг тоғаси Мирсоат Исамуҳаммедов дурадгор эди. Ўша кезларда тоғасига ёрдам бериб юриб дурадгорлик касбини ўрганиб олади. 16 ёшида Мақсуд дурадгор бўлиб ишлай бошлади. 1933—1934 йилларда Қосимов ҳозирги Ўзбекистон Фанлар академиясининг тарих музейида (аввалги халқ хўжалиги музейида) дурадгор бўлиб ишлаб юрганда ўймакорлар, наққошлар, меъморлар билан танишди. Бу танишиши унинг ҳаётдаги ижодий йўлини аниқлаб берди.
Тарих музейи миллий меъморлик анъаналарига юзаки ёндашди. Чунки ўша вақтда ўтмиш меросидан танқидий фойдаланиш керак деган нотўғри тушунча кўтарилган эди. Шунга қарамай бу бинога ҳар ердан халқ амалий санъати усталари таклиф этилди. Улар Тошкентлик кулол уста М.Раҳимов, Т. Миралиевлар, Ўратепалик ўймакор наққош уста Аширов, Ғофурхўжаев Тошкентлик наққош Ёғубжон Рауфов, Қўқонлик уста Абдураззоқ Абдураҳмонов, Тошкентлик наққош Абдувакил Исаев ва бошқалар эди.
Музейнинг дарвозаси ёғоч ўймакор наққошлар билан ижодий ҳамкорликда бажарилди. Чап табақасининг нақш композициясини Ёқубжон Рауфов чизмалари асосида Ўратепалик ёғоч ўймакор Амир Ғофурхўжаев бажарди. Ўнг табақасини Тошкентлик наққош Абдувакил Исаев нақш чизмалари асосида Қўқонлик ёғоч ўймакор уста Абдураззоқ Абдураҳмонов бажарди. Мақсуд ака шу ёғоч ўймакор уста Абдураззоқ Абдураҳмоновга ёрдамлашди. Меҳрибон уста Мақсудга дастлабки ёғоч ўймакорлиги ҳунарини ўргатди. Мақсуд ёғоч ўймакорлиги билан бирга панжара санъатини ҳам чуқур ўрганиб борди. XIX асрда архитектура биноларида панжара жуда кўп қўлланилар эди. Мақсуд қадимий панжаралар билан танишди ва уларни ясаш сир-асрорларини ўрганди. Албатта бу жуда оғир иш эди. Ўймакор тарихий панжараларни ўрганар экан, ўзи ҳам ажойиб панжаралар яратди. Унинг ажойиб ишларидан намуналар ҳозирда Ўзбекистон тасвирий санъат музейида сақланмоқда.
1935 йилда Тошкентда ҳунармандчилик ўқув ишлаб чиқариш комбинати очилди. Шу вақтда ёш устанинг қобилияти ҳамда унинг шу ҳунарга бўлган қизиқишини сезган музей ходимлари Мақсуд Қосимовни ҳунармандчилик ўқувишлаб чиқариш комбинатига ўзбек халқ амалий бадиий санъатини ўрганишга юбордилар. Тиришқоқ, ҳаракатчан ва ҳунарга ташна Мақсуд ёғочга, тош, металл ва ганчга гул ўйишни икки йилда ўрганди.
1902 йилда Туркистон генерал губернаторлигининг дипломатик чиновникларидан бири Н.А.Половцевнинг буюртмаси билан қурилган бинода ўқув комбинати жойлашган эди. Бу бинога ҳозирги ўзбек халқ амалий санъати музейи жойлашган. Бу бинода жуда баланд ажойиб устунларнинг нақш ганч ўймакорлиги, ёғоч ўймакорлиги ҳамда кошинкорлик намуналарини кўриш мумкин. Ундаги нақшларнинг узвийлиги, ранг-баранглиги, композицион мукаммаллиги ажойиб бир боғи эрамни эслатади. Ҳар бир нақшнинг элементида жон, гўзаллик, хуллас, бир санъат мужассамдир. Кишилар бу нақшларни ҳар қанча кўрсалар ҳам ҳеч зерикмайдилар. Аксинча, улар кишиларни яна кўришга даъват этади. Қосимов нақш нигораларини кўриб янада завқланиб улардан нақш нусхалар олар, уларни таҳрир қилар эди. Ҳар бир нусха олган нақшлардан ижодий фойдаланиб ўнлаб нақш композициялар тузар, ундаги сир-асрорларни ўрганар эди. Ҳа, бино залларидаги безаклар худди ёш уста билан тарих ва санъат ҳақида гаплашаётгандай туюларди. Қосимовнинг руҳини кўтариб янада янги-янги ажойиб композициялар ижод қилишга илҳомлантирар эди. Бу ўқув комбинатига Ўзбекистондаги халқ амалий санъати усталари ганчкорлар, ёғоч ўймакор усталар, мисгарлар, читгарлар, кулоллар ва бошқа кўплаб усталар таклиф қилинган эди. Шулар ичида наққош Олимжон Қосимжонов ҳам бор эди. Қосимов ўқувчиларга нақш композиция ишлашни, бўёқ билан ишлашни, ёғочга гул солиш ва бошқа сир-асрорларини ўргатди. Қосимовнинг бу ишида наққош Ёқубжон Рауфов катта роль ўйнади.
Тошкентлик Сулаймон Хўжаев ёғоч ўймакорлик санъати сирларини ўргатди. Уста унга ёғоч ўймакорлигининг «паргори» усулини столча, қутича, лавҳа курси ва бошқалар ясашни ҳамда ўйиб пардоз беришни ўргатди. Яна улардан қандай фойдаланиш кераклигини, дарахтларни офтоб тушган томонини олишни, тиниқ, зич ва чиройли бўлишини ўргатди. Асбобларни қандай тайёрлаш, улардан фойдаланиш ҳамда сақлаш қоидаларини ўргатди. Қосимовга устози паргори услубда нақш ўйишни мукаммал ўргатган бўлсада, уни ижодий ўзлаштириб «ислимий» усулида нақш ўйишни ривожлантирди. Ислимий нақш бу ўсимликсимон нақш элементларидан тузилган бўлиб ўзига хос ўсувчанлик хусусиятига эга. Мақсуд Қосимовнинг «ислимий» нақш усулини танлашнинг сабаби уни Қўқонлик ёғоч ўймакор уста Абдураззоқ ижодидаги бир-бири билан силлиқ чирмашувчи бандлардан иборат ўйма гулларнинг жуда қизиқтирганлигидир.
М.Қосимов ўймакорлиги ёғоч юзасининг силлиқ ўйилиши, қирраларининг ўткир бурчаклилиги, ўйманинг чуқурлиги 1,5—2 мм ўйилиши билан ҳарактерлидир. Уста тайёрланган ёғоч буюмга нақш ўймоқчи бўлса аввало ёғоч юзини яхшилаб текислаб олади. Юзага мўлжаллаб нақш композицияси чизиб уни ахтаси тайёрланади. Ахта орқали ёғоч юзига туширилади ва шу нуқта-нуқталар ўчиб кетмаслиги учун устидан қаламда чизиб чиқади. Бу ишлатилган ахтани усталар доим сақлаб кейинги ишларида ижодий фойдаланганлар. Нақшнинг тархи махсус искана билан кесилади. Ўйилган сатҳ гурзи (чакич) билан чакичланади.
М.Қосимов ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, тош ўймакорлиги санъати сирларини ўрганиши билан бирга ўзи ҳам ижодий столчалар, панжаралар ва бошқа нарсалар ишлади.
Масалан, М.Қосимовнинг 1937 йили Ўз. Санъат музейига тақдим этган 2 та қутичалари ўзига хос бажарилган. Қутичалардаги ўймалар тоза, чиройли ва текис ўйилган. Нақш композициясини таҳлил қилсак, учта замонавий элементлар ўроқ ва болға, пахта, юлдуз, беш қиррали пахта ва бошқалар асосий ўринни эгаллаган. Бу нақшлар ўзига хос бадиийлик ва замонавийликни акс эттиради. Қутичани четлари бофта шаклининг такрорланишидан ҳосил бўлган нақшлардан ишланган. Тахтаси эса сирли бўёқ билан бўялган.
Қосимов ўқув комбинатида Тошкентлик моҳир панжарасоз уста Насриддин Зияқориевдан ёғоч панжарани ясашни ўрганди. ёғоч панжарани ясаш учун аввал рандаланган майда тахтачалар (терак ёки арғувон дарахтлар, ёғочлар) сўнгра ром тайёрланади, кейин эса чизма бўйича ҳозирланган тахтачалар шу ром ичига қалаб ёки йиғиб чиқилади. Албатта бундай панжаралар ясаш устадан кўп меҳнат, маҳорат ва аниқлик талаб килади. Панжара ясашда ҳеч қандай ширач, мих ишлатилмайди. Таёқчалар йиғиб чиқилгандан сўнг тўрт томонидан ёғоч ром билан мустаҳкамланади. М. Қосимовни шу техника асосида тайёрланган панжаралари эгри восвос, сувора ва бошқалар Ўзбекистон санъат музейида сақланмоқда.
Ўзбек халқ уларининг кўп асрлар давомида яратган анъанавий панжаралари мазмуни ва шаклига қараб ўзига хос номлар билан аталган. Чунончи «чор чашма», «сувора», «тоқи», «узма», «эгри восвос» ва бошқалар.
М.Қосимов дурадгорлик касбини тоғаси Мирсоат Исамуҳаммедовдан, ёғоч ўймакорлигини Қўқонлик ёғоч ўймакор уста Абдураҳмонов ва Тошкентлик ёғоч ўймакор уста Сулаймон Хўжаевдан ўрганди. Нақш чизишни Тошкентлик наққош Олимжон Қосимжоновдан ва Ўратепалик наққош Ёқубжон Рауфовдан, панжара ясашни Насриддин Зиёқориевдан, бошқа усталардан эса ганч, металл, тошга нақш ўйиб ишлашни ўрганди.
1937 йили ўқишни тугатгандан сўнг халқ усталари қатори Москвадаги Бутун иттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасининг Ўрта Осиё павильонларини безашда қатнашди. У оиласи билан Москвада уч йил яшаб, Қирғизистон павильонини безашда ёғоч ўймакорлиги бригадасига раҳбарлик қилди. Улар устун, эшик, герб ва бошқа нарсаларни ўйиб ишладилар, шифтларни нақш нигоралар билан безади. М.Қосимов Тожикистон ва Ўзбекистон павильонида ганч ўймакорлиги билан шуғулланди. У Қирғиз санъати билан яқиндан танишганлиги сабабли унинг ижодига ижобий таъсир этди. Уста нақш ўйиш ва чизишда Қирғиз элементларини ўзбек ўймакорлигида акс эттирди. Бу эса ўзига хос оргиналликни бахш этди.
У 1940 йили Фрунзе шаҳридаги ҳунармандчилик ўқув ишлаб чиқариш комбинатига ишга таклиф қилиниб нафис ўймакорлик санъатидан ёшларга дарс берди. Икки йил давомида ўн бешта ёғоч ўймакор уста тайёрлаб берди. Қирғиз миллий нақшларини яхши билар эди ва ўзининг нақш композицияларини чизишда Қирғиз нақш элементларидан яхши фойдаланди. Унинг Қирғиз амаллий нақш мотивлари асосида ажойиб сандиқчалар, қутичалар, рамка ва бошқа нарсалар ишланди. Архитектура ёдгорликларини қайта тиклашда ҳам ўз хизматини аямади. Чунончи, собиқ Половцев уйи, яъни ҳозирги халқ амалий санъати музейининг асосий биносини ўйма гулли эшик ва устунларини қайта тиклади.
Улуғ Ватан уруши йиллари Муқимий номли театр биносини (илгариги Тошсовет театри) қуриш ва безаш ишлари кетаётган эди. Бунга Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан усталар таклиф қилинди. Чунончи Уста Ширин Муродов, Юсуфали Мусаев, Абдулла Болтаев, Шамсиддин Ғофуров, Усмон Икромов, Мақсуд Қосимов ва бошқалар таклиф этилган эди. Архитекторлар Д.Хасанов ва С.Тихонов шу театрнинг авторлари эди.
М.Қосимов Тошкентлик ганч ўймакор ва наққошлар бригадасига бошчилик қилди. Рассомлар А.Николаев (уста Мўмин) ва Р.Акбальян - расмлар эскизини туздилар. М.Қосимов ва унинг укаси ганчкор Хожи Қосимов ҳамда шогирди Шоназар Ғуломов билан бирга уч равоқли пештоқнинг ичкарисида учта эшик ва унинг тепасидаги панжараларни ясашди. М.Қосимов эшикларга анъанавий ҳолда ўша даврга мос нақшлар ишлади. Учта эшик ҳам бир-бири билан боғланган бўлиб, бир бутун кўринишга эга бўлди.
«...ишланган эшикларнинг икки табақали конструкцияси бир хил, ҳар бир табақа учта йирик диладаи иборат. Дила кенг ёғоч» ҳар бир дила юзаси орнаментли чорси панно билан қопланган. Панно ўртасида давра турунж бўлиб, атрофини банд, барг ва гуллар тўқимасидан иборат симметрик орнамент ўраб туради, табақалар ўртасидаги дила орнаментида ўсимликсимон ва геометрик мотивлар моҳирлик билан бирлаштирилган. Дилада орнаментнинг тўрт хил вариантини учратсакда, улар бир принқип асосида тузилган: марказий гулгин, давра турунж ва унинг атрофида тор ҳошия занжира, холос. Иккала эшикдаги ўн иккита дилада турлича занжира ишлатилган. Дила ва ҳошиялар турлича бўлишига қарамай, ҳар бир эшик бир бутун композицияга айланган. Эшиклар бир-биридан асосан ҳошия орнаментлари билан фарқ қилади. Бир ҳошия барг ва банди печаксимон «ислимий як рафтор» дан иборат бўлса, иккинчиси банд ва барглар тўқимасидан ташкил топган, чўзиқроқ турунжлардан иборат мураккаб «чор ислимий» орнаментдир. Қосимов эшикларни ясашда ўзбек халқ ўймакорлиги орнаментларининг турли кўринишларини бирлаштириб ишлаган. Уста асосан саёзроқ (3—4 мм), майда бўртмали, тик кесилган ва замини чакичланган ўйма усулдан фойдаланди. Эшикларнинг пастки диласига йирикроқ орнамент ва ҳошияларга «ислимий як рафтор» ишлатилган бўлиб, бўртма юзаси эса қўшимча пардозланган. Ингичка, нозик чоклар текис юзали ўймани яна ҳам кўркамлаштирган. Муғимий номли театр эшиклари Ўзбекистоннинг ҳозирги монументал декоратив санъатининг ажойиб асарларидан биридир».
1943—46 йилларда М.Қосимов Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри қурилишида ҳам қатнашиб, у асосан ганчкорлик (қолипкорлик) ишларига раҳбарлик қилди.
1946 йили у ўғли Аҳмад билан театр томоша зали учун тайёрланган креслоларга оддий ўйма гул ишлади. Унда «себарг», яъни уч баргдан иборат ўсимликсимон нақш ишлади. М.Қосимов Уз.худпромсоюзда ишлаб юрган пайтларида ажойиб ўйма қутича, рамка, курси, карниз ва панжараларга ажойиб нақш композицияларини тўқий олар эди.
Уста пахта чаноғи, гуллар, ғунчалар ва бошқа ўсимликсимон нақш элементларини кўп ғўллаганини кўриш мумкин.
М.Қосимов 1944 йилда Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг аъзоси бўлди. Унинг курси, қутича, панжара ва бошқа ишлари Ўз. Давлат ва халқ амалий санъати музейларида сақланяпти. 1953 йилда устанинг саккиз ва олти қиррали толлари жуда чиройли чиққан. Уларни умумий формаси Қўқон ва Тошкент усталарининг ишларидан фарқ қилади. Айниқса, бу столларга руллаган кўзача ислимий жуда жозибадор, таъсирчан чиққан. Умуман нақш композициядаги цимметрия, аниқлик, мувозанатлик хусусиятлари ўзбек миллий нақшларида кўрсата олган. 1953 йилда М.Қосимов Бутун иттифоқ қишлоқ калик кўргазмасидаги Ўзбекистон павильони чун бадиий мебелларни безашда қатнашди. 1959 йилда Москвада ўтказилган ўзбек санъати ва адабиёти декадасига уста саккиз қиррали курсиси билан қатнашиб медаль билан мукофотланди. М.Қосимов умрининг охиригача П.П.Беньков номидаги бадиий санъат билим юртида ўқитувчи бўлиб ишлади. У кўпгина ёғоч ўймакор усталар (О.Файзуллаев, Ў.Қосимов, Ў.Рихсиев, А.Шокиров ва бошқалар) тайёрлади.
Мақсуд Қосимов ўзбек халқ амалий безак санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун бир неча марта Ўзбекистон Олий Советининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.
Устанинг асарлари Самарқанд, Тошкент, Москва ва Ленинград музейларида доимий экспонатга айланиб қолган.
Ортиқ Файзуллаев. Ўзбек халқ амалий безак санъатини ривожлантириб келаётган Тошкент мактабида қатор халқ усталари ижод этмоқда. Булар орасида айниқса, наққош Анвар Илҳомов, Комилжон Каримов, ганчкор Маҳмуд Усмонов, Умар Тоҳиров, Зиёвуддин Юсупов, ҳаёт Абдуллаев, Асрор Мўхторов, Рассомлар союзининг аъзоси (1973), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1963), ўймакор Ортиқ Файзуллаев ҳам бор.
У 1933 йил 1 майда Тошкентда туғилган. ёшлигидан шеърга, мусиқага ва халқ амалий санъатига қизиқар эди.
1952 йили Тошкентдаги П.П.Беньков бадиий билим юртининг халқ амалий санъати бўлимига кириб аъло баҳолар билан тугатди. 1963 йили ижоди билан бир қаторда Тошкент шаҳар партия комитети қошидаги Марксизмленинизм университетини битирди.
1969 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг – расм, чизмачилик бўлимини битирди. У билим олиш билан бир қаторда ўз ижодий иши билан халққа танила бошлади.
Ўймакор рассом Тошкентда қурилаётган энг йирик маъмурий биноларнинг деярли барчасида ўз ижоди билан қатнашган десак хато қилмаймиз. У жумҳуриятимизнинг адабиёт ва санъат музейини, В.И.Ленин Марказий музейининг Тошкент филиалини «Мовий гумбазлар» чойхонасини, Тошкентдаги санъат саройини, «Ўзбекистон» теплоходининг кафесини, Кисловодскийдаги «Ўзбекистон» санаториясини, Паркент шаҳридаги Чотқол қўриқхонасининг табиат музейини, Қарши шаҳридаги, Тошкент меҳмонхонасини, Ўзбекистон меҳмонхонасини ва бошқа жойларни безашда актив қатнашди.
Эл таҳсинига сазовор асарлар яратган, маҳоратли уста Ортиқ Файзуллаев П.Беньков номли жумҳурият билим юртида ўқитувчилик қилиб юрган вақтида ўз санъатининг сирларини ёшларга сидқидилдан ўргатди. Устанинг таълимини олган Эргаш Алиев, Абдувосиқ Сайдалиев, Раҳим Маликов, Ботир Ғаниев, Мирза Насмиддинов каби кўплаб усталар ҳозирнинг ўзидаёқ кўҳна санъатнинг гўзал намуналарини яратмоқдалар.
Ортиқ Файзуллаевнинг ижоди 50 йилларнинг иккинчи ярмида П. Беньков номидаги бадиий мактабни битириш арафасида бошланди. 1957 йили у Ўзбекистон ёшлари фестивали муносабати билан очилган кўргазмада курси, қутича ва бошқа асарлар билан қатнашиб, кўпчилик диққатини ўзига тортди. Аиа шу анжуманга тақдим этилган «Жаҳонга тинчлик» панноси учун «Фестиваль лауреати» ўйма лаган. Ёғоч ўймакор уста Азларов А. 1984 йил бажарган унвонини олди. Паннонинг юқори қисмида Ўзбекистон герби, унинг орденлари акс эттирилган. Ўртасига юлдуз, фестиваль эмблемаси ва тинчлик рамзи бўлган кабутарнинг акси тушурилган. Булар турли рангдаги ёғочларга ишланган бўлиб, улар биргаликда умумий образ яратди, фикрни яққол ифодалашга ёрдам беради. Бу асар VI Жаҳон ёшлари фестивали кўргазмасида ҳам катта муваффақият қозонди.
Панжара санъати ўймакорликнинг мураккаб турларидан ҳисобланади. Михсиз, елимсиз ишланган панжара ижодкордан ғоят катта истеъдод, чидам ва матонат талаб қилди. Панжарадаги деталларнинг ҳар бирида юксак даражадаги математик аниқлик лозим.
50 йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда бу санъатни биладиган камёб истеъдодлардан бири Мақсуд Қосимов эди. Ортиқ Файзуллаев ўқиб юрган кезларида шу санъатни қунт билан ўрганиб, ўзининг диплом ишини шу соҳага бағишлади. Халқ ўймакорлик санъати анъаналари руҳида яратилган панжарали кўчма парда (ширма) кўпчиликнинг таҳсинига сазовор бўлди. Ортиқ Файзуллаев панжара санъатида ижод қилишни ўқишни тугатгандан сўнг ҳам давом эттирди. Устозидан йўл-йўриқлар олиб бу соҳада ўз билими ва маҳоратини янада оширди. Уста 1959 йилда тенгдошлари Аъзам Шокиров, Ҳамидулла Рихсиев билан ижодий ҳамкорликда устози М.Қосимов раҳбарлигида ғоят мураккаб беш пардали панжара яратиб, Москвада бўлиб ўтган Ўзбекистон санъати ва адабиёти декадасида муваффақиятли қатнашди.
Парда девор (ширма) кўчма парда, хонани бўлиш, айириш учун ишлатиладиган махсус йиғма тўсиқ. Парда деворни ёғочдан (панжарали ёки бўёқ нақшли) суякдан бошқа материаллардан ясалади. Мамлакатимиздаги Ёқутистон автоном жумҳуриятида Шарқ давлатларидан Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда суякдан ишланан ажойиб намуналари бор. Ўзбекистонда ёғочдан панжара усулида ва ёғочга нақшни бўяб ишлаш усулида бажарилган парда деворлар яхши ривожланган. У қадимданишлатилиб келинаётган хона жиҳози бўлиб, кишиларнинг кийиниши учун тўсиқ вазифасини ўтаган. Парда деворнинг иккинчи тури дераза ширмасидир. У кўпинча ёғоч панжарали бўлади. У бир ва ундан ортиқ, кўпинча 5 ва 3 табақали бўлади. Ўзбекистонда парда девор усталари Насриддин Зиёқориев, Ортиқ Файзуллаев, Абдувосиқ Сайдалиев, Ботир Ғаниев ва бошқалардир. Ширманинг ажойиб намуналари ўзбек халқ амалий бадиий санъати, тасвирий санъат каби музейларда сақланмоқда. Ортиқ Файзуллаев панжара санъатининг энг етук усталаридан бири. Унинг кўпгина панжаралари иттифоқимиздаги турли музейларнинг доимий экспонатига айланган. Санъаткор яратган асарлар бадиий етуклиги, мазмунан теранлиги, ишлаш техникасининг юксаклиги билан ажралиб туради. Масалан, уста 1962 йилда яратган уч табақали панжарали пардага разм солайлик. Кўчма парда ёки парда деворнинг ҳар бир табақаси тўрт бўлакка ажратилган бўлиб, буларнинг уч бўлагида панжара ишлатилган.
Парданинг пастки қисмидаги панжара тўртбурчакнинг мураккаб қайтарилиши ҳисобига қурилган бўлиб, гўзал табиат, гулзорни эслатади. Парданинг юқори қисми ўзига хос кўринишга эга. Ундаги кўриниш, бепоён осмонда чарақлаб турган юлдузларни намойиш этгандай бўлади. Панжара учун оғиш ёғоч ҳамда чеккаси учун бир мунча жигар ранг ёғоч танланган. Бу парданинг кўримлилигини, эмоционал таъсирини оширади.
Ортиқ Файзуллаев ўймакорлик санъатининг хилма-хил жанрларини мукаммал эгаллаган. Ёғочга гул солиш ва нақш ишлаш устанинг севимли машғулоти. Унинг бу соҳада яратган кўпгина ишлари ҳозирги кунда кўпгина янги биноларни безаб турибди. Бу жиҳатдан, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Мовий гумбаз», Ўзбекистон Вазирликлар кенгаши боғидаги ишлари диққатга сазовор. О.Файзуллаев ўз ижодида ёғоч ўймакорлигининг узоқ асрлик бой анъаналаридан кенг фойдаланди. Лекин уларни айнан қайтармай, замонамиз руҳига монанд янги жило ва безаклар билан бойитди. Ўзбекистон Вазирликлар кенгаши боғидаги ёғоч ўймакорлиги ишлари, бир қарашда анъанавий ислимий ишларни эслатади. Шу билан бирга ундаги деталларнинг нисбатлари, чизиқлар ўйноқилиги, уларнинг ҳаракати оралиғига нақш учун танланган чуқурлик, йирик деталлар ритмикасининг муносиблиги асарга алоҳида жозиба бахш этган. Ижодкорнинг анъанавий нақш ўймакорлигига янгича реалистик деталларни киритишга интилиши унинг «халқ усталари» ва айниқса, «анор» нақш композициясида яққол кўзга ташланади. «Анор» композициясида тасвирланган эр шохи ва ундаги мева, қушлар тасвири томондан реал кўринишни ифодаласа, икинчи томондан, тасвирдаги шартлилик, афсовийликка интилиш бутун композицияга алоҳида ҳусн ва жозиба бағишлайди.
Ортиқ Файзуллаевнинг нозик диди, қалби, чидам ва матонати туфайли майдонга келган санъат дурдоналари маданият кошоналари, истироҳат масканларининг ҳуснига ҳусн қўшмоқда, қадимий халқ санъати бизнинг давримизда обрў ва эътибор қозониши мумкинлигини исботламоқда.
Санъаткор яратган нафис ва такрорланмас асарлар фақатгина мамлакатимиз ва жумҳурият музейларидагина эмас, балки Япония, Германия, Польша, Туркия, Финляндия каби чет эллардаги халқаро кўргазмаларда ҳам намойиш қилинган. Ўймакор Ўзбекистон, Бутун иттифоқ жаҳон китоб кўргазмаларини бадиий безашда қатнашди. О.Файзуллаев ҳозиргача ҳаммаси бўлиб 80 дан ортиқ кўргазмаларда иштирок этганлиги унинг тинмай изланаётганлигидан далолат бериб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |