Таълим принциплари мақоми. Ҳар бир принципнинг ўз ўрни бор. Уларнинг биронтасини бошқаси билан алмаштириш мумкин бўлмаганидек, бирини иккинчиси ўрнида қўллаш ҳам мумкин эмас. Шу билан бирга, таълим принципларидан бири иккинчиси учун ўлчов саналади. Масалан, илмийлик принципини таълимнинг турли бўғинларида – бошланғич, ўрта – махсус, олий ўкув юртлари ёки таълим муассасалариларда амалга ошириш учун тушунарлилик принципига риоя қилинади. Тушунарлилик принципи, бир томондан, ўқув-тарбия ишларини таълим даражаларига қараб аста-секин мураккаблаштириб ва қийинлаштириб боришни тақозо этса, иккинчи томондан, талабаларнинг ўз ички имкониятлари — фаоллик, онглилик каби қатор омилларни ҳисобга олишни талаб этади. Худди шундай, системалилик изчилликка, мустақиллик фаолликка, кўргазмалилик онглиликка олиб келади. Юқоридагиларга кўра таълим принциплари тизимини қуйидагича белгилашни маъқул, деб топдик:
илмийлик — тушунарлилик
системалилик — изчиллик
мустақиллик — фаоллик
кўргазмалилик — онглилик
ҳаёт билан — боғлиқлиги, алоқадорлиги — пухталик.
Таълим методлари.
Халқ таълими вазирлиги, педагогика илмий тадқиқот институти, методист педагогларнинг, хусусан педагогика фанининг долзарб вазифаларидан бири - таълим-тарбиядаги муаммоларни, маҳаллий ва миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, барча ўқув фанлари бўйича янги миллий дастурлар яратиш, таълимни поғоналаш, дарс жараёнини тоифалашдан иборатдир.
Шу муносабат билан яқин ўтмишдаги ўзбек укув муассасасилари ўқитиш тарихига бир назар ташлаш айни пайтда таълим методларини ўрганишни осонлаштиради. Шубҳасиз, мазкур таълим методикаси тарихига оид манба муайян даражада таълимнинг методик бўшлиқларини маънавий жиҳатдан тўлдиради, педагог тарбиячиларнинг педагогик мерос ва халқ педагогикасига бўлган катта эҳтиёж ва қизиқишларини қондиради.
Таълим беришда ўқитиш методлари асосий ўринни эгаллайди. Метод-юнонча атама бўлиб, усул, йўл деган маънони англатади, яъни мақсадга эришиш йўлини билдиради. Методлар (усуллар) ҳар қандай ахборотни (мақсадни) узатиш ва қабул қилиш характерига қараб қуйидаги синфларга ажратилади:
Сўз орқали ифодаланадиган метод.
Кўргазмали метод.
Амалий метод.
Таълим жараёнида талабаларни ўзлаштириш, фикрлаш жараёнини ташкил этиш бўйича эса қуйидаги методларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
Ўқитишнинг маъруза (суҳбат) методи.
Ўқитишнинг амалий ишлар методи.
Лаборатория ишлари методи.
Мустақил ишлар методи.
Репродукцив-эвристик метод.
Илмий-тадқиқот методи.
Ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи.
Ўқитишнинг индуктив ва дидуктив методи.
Ахборотни сўз орқали етказиш ва қабул қилишга қаратилган биринчи гуруҳ методларига: Ҳикоя, суҳбат, маъруза кабиларни киритиш мумкин.
Нутқ маданиятини ўстиришда ҳикоянинг ўқитиш ва фикрларни баён қилиш методи сифатидаги имкониятлари бошқа методларга нисбатан юқоридир. Ҳикоя қилиш - педагог томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид факт, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён этилади. Бу метод материалларни баён қилишди, образларга характеристика беришди, табиат ҳдисалари ва ижтимоий ҳаётдаги воқеаларни тасвирлашда қўл келади.
Ҳикоя қилиш давомида талабалар пассив тингловчи бўлиб қолишларига йўл қўймаслик керак. Талабаларнинг диққатини тасвирланаётган объектга қаратибгина қолмай балки худди шу объект ҳақида улар онгли ва актив фикр юритишларини ҳам таъминламоқ лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |