Ўқув материалини тушунтириш-педагог томонидан ўрганилаётган мавзунинг нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг мазмунини характерлайдиган тушунча, қонун ва қоидаларни уқтиришдир. Бу метод кўпроқ математика, физика, химия, она тили, рус тили ва шунга ўхшаш фанларни ўқитишда кўпроқ қўл келади. Педагогнинг маълум бир фаннинг у ёки бу мавзуга оид қонун, қоидаларни қанчалик асосли эканлигини фактлар, мисол ва далиллар келтириш, шунингдек масалалар, мисоллар ишлаш йўли билан исботлаб беради.
Бу жараёнга талабаларнинг актив иштирок этишларини таъминламай туриб, кўтилган мақсадга эришиб бўлмайди. Айниқса баён қилинаётган материалларини умумлаштириш ва хулосалар чиқаришда талабаларнинг ўз мулоҳазалари билан иштирок этишларини таъминлаш муҳим.
Маъруза методи. Бу метод ўқув материалини ҳажмини катталигини, мантиқий тузилиши, образлари исбот ва умумлаштиришнинг анчагина мураккаблиги билан фарқланади. Агар ҳикоя дарснинг бир қисминигина эгалласа, маъруза одатда уларни тўла қамраб олади. Маъруза давомида муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, мавзуга оид кўргазмали материалларни намойиш этиш, маъруза охирида умумий хулосалар чиқариш кабилар самарадорликни оширади. Маъруза методи кенг қамровли ахборотни талабаларга етказишда жуда ҳам қўл келади.
Суҳбат. Бу метод асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади. Суҳбатларнинг маълум мақсадга қаратилганлиги уларнинг характерини белгалайди. Суҳбат эвристик характерда, этик характерда, инструктив методик характерда бўлиши мумкин.
Суҳбат методи талабаларни фаол иштироки орқали ўтказилганлигидан мустақил фикрлаш, хулосалаш каби хислатларни талабаларда шакллантиради. Машғулотларни ташкил қили шва уни олиб бориш жараёнида педагог суҳбат методидан фойдаланилганда қуйидаги шартларга амал қилиши керак.
Ўқитишнинг кўргазмали методлари.
Ўқитиш жараёнида кўргазмалилик методидан фойдаланишнинг муҳимлиги ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, уларни кузатиб мушоҳада қилишга талабани ундаш, мантиқий ва назарий элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилиш ниҳоят, назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ўргата билишдадир.
Таълимда кўргазмалилик методи намойиш этиш, тасвирлаш ва экскурсия тариқасида олиб борилиши мумкин. (-расм)
Таълимда кыргазмалилик методининг турлари
Экскурсия
Тасвирлаш
Намойиш этиш
-расм. Таълимда кўргазмалилик методининг турлари
Таълимда намойиш этиш методидан фойдаланиш асосан материалларнинг характерига-мазмуни, шакли ҳам ҳажмига боғлиқдир. Намойишнинг ўзи ҳам турлича бўлиши мумкин: (- расм)
Намойиш этиш методи
Бош=а муста=ил таълим методлари билан олиб борилаётган дарсда намойиш этиладиган материаллардан фойдаланиш
Дарс ёки маш\улотларнинг асосий =исмида ырганилаётган мавзу мазмунини турли воситалар ёрдамида очиб бериш (намойиш этиш)
-расм. Намойиш этиш методи
Do'stlaringiz bilan baham: |