Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Таълим жараёнида шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш



Download 0,52 Mb.
bet16/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
didaktika

Таълим жараёнида шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш.
Ҳар бир талаба ўзига яраша қизиқишлари ва шу билан бир қаторда миқдори мавжуд. Ҳар бир òàëàáàнинг ўзига хос бўлган ютуқлари ва шу билан бир қаторда камчиликлари ҳам бор. Агар педагоглар ўқув жараёнида ана шу индивидуал хусусиятларни ҳисобга олмасалар ҳар қанча унумли методлардан фойдаланмасинлар ўқув жараёнида яхши натижаларга эриша олмайдилар. Чунки таълимнинг асосий вазифаларидан бири талабани умумий ривожини таъминлаш. Лекин талабанинг ҳақиқий ривожи фақат унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин. Талабаларнинг реал ўқув имкониятларини, уларнинг ривожланиш жиҳатларини ўрганиш ҳозирги вақтда шунчаки хоҳиш эмас, балки мажбурий талабдир. Бусиз ўқув жараёнини муқобиллаштириш, уни бойитиш ақлга сиғмайди. Албатта шахсий хусусиятлар жуда хилма-хил ва уларни ўрганиш маълум вақт талаб этади. Кузатиш жараёнида талабанинг кучли ва ожиз томонларини, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, ҳаёлига мос бўлган хусусиятларини билиб олиш мумкин. Талаба шахсининг муаммолари ва қийинчиликларини таҳлил қилиш ҳамда шу муаммоларнинг сабабларини аниқлаш кейинги педагогик чора-тадбирларни режалаштиришда жуда катта аҳамиятга эга. Айниқса ўзлаштириши бир оз пастроқ бўлган талабалар билан якка ҳолда ишлаш жараёнида педагог ўзи учун талабанинг янги қирраларини кашф этиши эътиборли. Кейинги даврларда “дифференциаллашган таълим” деган тушунчани кенг тарқалишининг асосий сабаби ҳам шахсий хусусиятлари, қобилияти, қизиқишлари, иқтидори кабиларни ҳисобга олган ҳолда талабаларни гуруҳларга ажратишни ва шу гуруҳлар учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқишга қаратилган. Гуруҳлар учун тузилган дастурлар, қўлланиладиган методлар талабаларнинг шахсий хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда танланади. Дидактика бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва бу таълимнинг самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.
Таълимда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш.
Ўрганилаётган билимлар, хосил қилинаётган малака ва кўникмалар талабаларни хаддан зиёд толиқтириб қўймаслиги лозим. Бошқача қилиб айтганда, ўқув жараёни талабаларнинг соғлиги, психик ҳолатига салбий таъсир этишини олдини олиш лозим. Бунинг учун ҳар бир ёш хусусиятларини чуқурроқ ўрганиб имкониятлар даражасини белгилаб олиш керак. Таълимнинг мазмуни шахсларнинг куч-қувватига мос бўлишига эришиш лозим. Таълимни ҳаддан зиёд “енгиллаштириш”, “осонлаштириш” ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай таълим ривожлантирувчи бўла олмайди. Демак ҳар бир ёш даврида òàëàáàларнинг имкониятларини ўрганиш ва имкониятларга мос равишда таълимни ташкил этиш, ўрганиладиган билимлар ҳажмини белгилашда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳим бўлиб бу йўналишда ҳам тегишли илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда таълим тизимини янгилаш, мукаммаллаштириш борасида бир талай ишлар олиб борилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълим тизимини яратиш, ўқув тарбия жараёнининг ҳамма босқичларини мукаммаллаштириш, ҳар томонлама етук баркамол авлодни етиштириш учун шарт-шароит яратиш масалалари кўриб чиқилган. Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг асосий тамойиллари (принциплари) белгиланган. Булар таълимнинг устиворлиги, таълимнинг ижтимоийлашуви, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш кабилардир. Кўриб турганимиздек узлуксиз таълимни ривожлантириш тамойиллари дидактик тамойиллар билан ҳамоханг бўлиб, ана шу дидактик тамойилларни янада мукаммаллашувига туртки бўлиб хизмат қилмокда.
Демак, бугунги кун талабларини ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда педагогика ва унинг ажралмас қисми ҳисобланмиш дидактика ўқув жараёнини қонуниятларини янада чуқурроқ ўрганиши ҳамда таълим самарадорлигини ошириш устида илмий-тадқиқот ишларини кенг миқёсда олиб бориши мақсадга мувофиқ.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish