81
қолган бу заҳарли моддалар ўсимлик илдизи орқали сурилиб, унинг меваларига
йиғилди, хашаклар орқали ҳайвонлар организмига ўтиб, уни заҳарлайди.
Кишилар таркибида меъёридан бир неча марта кўп заҳарли кимёвий моддалар
бўлган сув, озиқ-овақатли моддаларни истеъмол қилганлари учун ошқозон-
ичак, жигар, нафас олиш органлари, нерв системаси касалликлари, шамоллаш,
аллергия, анкологик каби касалликларга кўп дучор бўлишди. Овқат орқали
тушган кимёвий заҳарли моддалар организмни, иммунитет ҳосил қилиш
системасини бузади.
Тупроқнинг ифлосланишида
завод ва фабрикалардан, айниқса, кимё,
металлургия, иссиқлик электр стансияларидан атмосфера кўтарилган кул,
қурум, заҳарли газлар ва чанглар аста-секин ерга ўзи ёки ёғинлар орқали тушиб
тупроқни ифлослайди. Маълумотларга кўра 1 га тоза тупроқда 16-150 минг
бактерия мавжуд бўлса, 1 га ифлосланган тупроқда 1 млрд. гача микроб
борлиги аниқланган. Натижада тупроқ ифлосланиб, ҳар-хил юқумли
касалликларни,
жумладан Сибир язваси, вабо, ичбуруғ тифи, сил касаллигини
тарқтувчи манбага айланади.
Маълумотларга кўра, газ қувурларива кабеллар атрофидаги 100
метргача тупроқни заҳарласа, иссиқлик қувурлари 24 метргача бўлган
полосада
тупроқни
қуритиб,
сув
режимини
бузиб
тупроқдаги
микроорганизмларнинг ўлишига, ўсимликларни қуришига олиб келади.
Тупроқни ифлосланишида минерал ўғитлар, заҳарли химикатлар ҳам
иштирок этади. Бу заҳарли химикатлар тупроқда узоқ вақт сақланиб, ўз
хусусиятини ўзгартирмасдан тўпланиб қолади, оқибатда тупроқни заҳарлайди,
ундаги микроорганизмларга салбий таъсир этиб, уларни қирилиб кетишига
сабаб бўлади. Заҳарли кимёвий моддаларнинг қолдиқлари сув, озиқ-овқат
экинлари орқали инсонга ҳам ўтиб, унинг саломатлиги учун хавф туғдириши
мумкин.
Фан ва техника тараққий этган сари ҳозирги замонда ёғоч кимё
саноатининг хом ашё ресурсига айланиб қолди. Кимёвий йўл билан ёғочдан
қоғоз,
сунъий шойи ва жун, тутунсиз порох, селлюлоза, фотокиноплёнкалар,
82
нитролак, сунъий чарм, пластмассалар, этил ва метил спирти, уксус кислотаси,
глюкоза, ёнувчи газ, сунъий каучук ва бошқа жуда кўп маҳсулотлар олинмоқда.
1 м
3
ёғочни кимёвий йўл билан қайта ишлаганда куйидаги маҳсулотларни олиш
мумкин: 200 кг селлюлоза ёки 200 кг қоғоз, ёки 6000 м
3
селлофан ёки 5-6 л ёғоч
спирти, ёки 20 л сирка кислотаси ёки 70 л вино спирти, ёки 160 км сунъий тола.
Ўрмонлар кишилик ҳаётида озиқ-овқат манбаи ҳамдир. Чунки жуда кўп
дарахтлар сифатли мева (кедр, грек ва пекан ёнғоғи,
нон дарахти, какао
дарахти, ёввойи олма, олча, дўлана, бодом, писта ва бошқалар) беради. Сўнгги
пайтларда ўрмондан кимёвий йўл билан ёғочдан қанд моддаси ҳам ажратиб
олинмоқда. 1 т ёғочдан гидролизлаш йўли билан 550-650 кг гача қанд олиш
мумкин. Шунингдек, ёғочдан оқсил ва витаминларга бой бўлган ачитқилар ҳам
олинмоқда.
Ер шарининг аҳоли зич яшайдиган жойларида ўрмонларнинг 2/3 қисми
йўқ қилинди. Натижада 500 млн. га ердаги ўрмонлар майдони қисқариб, дашт
биёбонга айлантирилди.
1 га ўрмон 18 млн. м
3
ҳавони тозалаб туради.
Бинобарин, ўрмонли
ерлардага ҳаво шаҳар ҳавосидан 200 марта тозадир. Чунки 1 га ердаги арча
ўрмонлари катта бир шаҳар ҳавосини тозалб тура олади. Ўсимликларнинг
тупроқни ерозия ва дефлятсияга қарши барқарор-лигини оширишда бош омил
деб баҳо берилса муболаға бўлмаса керак.
1948 йилда БМТ қошидаги Табиатни муҳофаза қилиш бўйича
ишларни
бошқарувчи ва консултасия берувчи орган – Табиатни муҳофаза қилиш
Халқаро иттифоқи тузилди. Бунга 100 дан ортиқ мамлакатларнинг 450
давлатлар ва жамоат ташкилотлари бирлаштирилди. Табиатни муҳофаза қилиш
халқаро
иттифоқи
илмий
жамоатчиликка
мурожаат
қилиб
барча
мамлакатлардаги нодир ва йўқолиб бораётган хайвонларнинг ҳолатини ҳар
томонлама ўрганишда ёрдам бериш, уларни муҳофаза қилиш чораларини
топишга чақирди. Ноёб ва камайиб бораётган ҳамда йўқолиш хавфи остида
турган барча турларни ўрганиувчи диомий комиссия тузди. Бу
комиссия бир
неча йиллар (1949-1966) мобайнида нодир ва камайиб бораётган ҳамда
83
йўқолши хавфи остида турган барча турлар ҳақида материал тўплаб, махсус
“Қизил китоб” (
Do'stlaringiz bilan baham: