Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/82
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#591854
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82
Bog'liq
Biologiya-fanlarining-taraqqiyot-tendensiyalari-va-innovatsiyalari

Ҳар йили зараркунандалар дунё бўйлаб экосистемадаги ўсимлик ва ҳайвон 
таналарининг миллионлаб тонна қолдиқларин зарарлайди.
Қишлоқ хўжалигида гербитсидлар, дефолиантларни қўллаш натижасида 
озиқ 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқариш 
ортади. 
Аммо 
ДДТ 
(дихлордифенилтрихлоретан) ва бошқа хлор -ва фосфорорагник бирикмалар 
кўпчилик ҳайвонлар, ҳаттоки инсон соғлиги учун ҳам ҳавфлидир. Бу заҳарли 
моддалар биогеоценозларда узоқ вақт сақланиб қолади ва тўпланади
9

2000 йил Zurich изоҳига кўра тадқиқий дунёқарашдан келиб чиққан 
трансдиссиплинар жамият ва илм фан ўртасида (бир биридан фарқ қилувчи 
системалар) ги билимлар уйғунлигини; табий ўзгаришларга мосланиш 
жараёнларини уйғунликда ўрганиш билимларни интеграциясига олиб келади.
Тадқиқот намуналарига муафиқ - соғлик ёки ҳаёт билан таминлашнинг кўп 
ўлчовли ва мураккаб тамонларини ўзида акс эттирган яхшироқдир. 
9
Volume 2 Richard Robinson, Editor in Chief Macmillan reference USA, THOMSOM GALE 2002 P. 7 


56 
Жамиат ва илм фан орасидаги икки тарафлама табиий ўзгаришларга 
мослашиш жараёнини ўрганиш ни йўлга қўйиш, тадқиқот намуналарига 
муафиқ-соғлик ёки ҳаёт билан таминлашнинг кўп ўлчовли ва мураккаб 
тамонларини ўзида акс эттирган яхшироқдир, изланишлар натижасида 
жамиатда билим ва қадрятларнинг қошилишига олиб келинади (масалан 
қайсидир саволларга жавоб олинди). Ҳаёт ёки соғлик билан таминлашни 
ривожлантиришни ҳар тарафлама ўрганиб чиқиш ва тарғиб-ташвиқ қилиш 
усулига муофиқ трансдитсиплинарлар тақдим этилди
10
.
2006 йил Шведлар биоэтанол олишнинг янги технологиясини жорий 
қилди. ХХI асрда анъанавий энергия олиш технологияси янгича 
технологияларга алмаша бошлади. 
Td- жараёни фан ва жамият ўртасида икки томонлама ўрганишни 
исботлаб берди. 
Ҳудудий ривожланиш ва қишлоқ ҳудудларинининг ўзгариши учун 
соғлом ҳаёт билан таминлашга эътибор қаратила бошланди.
Анаанавий ишлаб чиқаришнинг келажаги ва ласдшафтларни 
ривожланиб боришини таминлаб бериш (тўқимачилик, завод ва фабрика 
ишлаши, сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш) ва шаҳарлар ўзгаришида соғлом 
ҳаётни таминлаб бериш. 
Сиёсий жараёнларни ижобий ўтишни таминлаш, Ядровий жойларни 
йўқотиш учун хулоса чиқариш ва радиактив йўқотишларни такомиллаштириш.
Фосфорли ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни тозаловчи моддалар ва саноат 
маҳсулотларини 
назорат 
қилиш. 
Ифлослантирувчи 
моддалардан 
фойдаланмасликни таминлаш, жамоат билан қонуний ишлаш. 
Ҳафли касалликларни ўрганишда қадимий тиббий маданиятларга 
мурожат қилиш ва ушбу тиббий маданиятларнинг илмий асосини қидириш 
(қадимий Майя қабиласи онкологик касалликлардан ўлмаган, улар ушбу 
касалликларга чалинмаган). Қадимий ҳалқ маданиятларида табият билан жуда 
10
Roland W. Scholz. Environmental problems, transdisciplinary research and managing sustainability transformations
– the case of the energy system. September 14, 2011. P.10-12, 20


57 
яқин уйғунликда ҳаёт кечиришган ва барча эҳтиёжларини табий маънбаалардан 
қондирган ёқилаётган энергиядан чиқадиган иссиқлик ва газларнинг 61 %и 
парник эфектини ҳосил қилади, транспортлардан чиқадиган улуши 20 % га 
тенг. Дунё энергиясининг 10-11 %игача чиқиндилар ва биомассадан олинади 
(FAO 2008), ушбу 10-11 % дан 2% и суюқ ёқилғига тўғри келади. Бразилия 
ишлаб чиқриши дунёда ишлатиладиган бензинни 10% га тўғри келади. Агар 
биз ҳамма биоэтанолни ўсимликлардан олсак, Биоэтанол дунё ёқилғисини 80 
%ини ташкил қилади. Швецияда 4,4 ТВт биоэтанол энергиясидан 2,5 ТВт 
фойдаланади ва ҳозирги кунда Бразилияга ярмини импорт қилади. Биоэтанол 
ишлаб чиқариш целюлозага асосланган бўлиб қаттиқ ўсимлик қолдиқлари ва 
баргларидан олинади. 
Инсонлар бугунги кунда кишлоқ хўжалик соҳасида заҳарли кимевий 
моддалардан фойдаланишдан ҳали ҳам воз кеча олмаябди. Зараркунандаларга 
қарши курашда биологик усуллардан фойдаланиш эндигина амалда 
қўлланилмоқда
11

Атом энергияси ва саноатнинг ривожланиши билан бирга радиоактив 
чиқиндиларнинг тўпланиши жиддий муаммо ҳисобланади. 
Йирик шаҳарларнинг пайдо бўлиши, урбанизация жараёнининг 
кучайиши, турар жойлар қурлиши, саноат корхоналарининг катта 
майдонларини эгаллаши табиий биогеоценозларнинг қисқаришига олиб 
келмоқда. 
Ўзбекистон заминида мавжуд бўлган бойликларда эга давлатлар жаҳон 
ҳаритасида кўп эмас. Бу бойликларнинг кучилиги ҳам ишга солинмаган. Бу эса 
бутун дунёга машҳур чет эл компонентлари ва банкларининг эътиборини жалб 
этиши аник. 
Ўзбекистон ер ости бойликлари билан фахрланади. Бу ерда машҳур 
Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Ҳозирга 
қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма захиралари ва мадан намоён 
11
Roland W. Scholz. Environmental problems, transdisciplinary research and managing sustainability transformations
– the case of the energy system. September 14, 2011. P. 25-26,28,48.


58 
бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100га якин минерал-хом ашё 
турларини ўз ичига олади. Шундан 60 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жалб 
этилган. 900 дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган 
заҳиралари 970 млр. АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳар йили Республика конларидан тахминан 5,5 млр. Долларлик 
миқдорда фойдали қазилмалар аниқмоқда ва улар энига 6,0-7,0 млр. Долларлик 
янги заҳиралар қўшиммоқда. Бир катор фойдали қазилмалар, чунончи, олтин, 
уран, мис, табиий газ, вольфрам, калий тузлари, фосфоритлар буйича 
Ўзбекистон тасдиқланган заҳиралар ва истиқболли рудалар жиҳатидан 
МДҲдагина эмас, балки бутун дунёда ҳам етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, 
олтин заҳиралари буйича республика дунёда 4-ўринда, уни қазиб олиш буйича 
4 ўринда, мис заҳиралари буйича 10-11 ўринда, уран заҳираси буйича 7-8-
ўринда туради. 
Зафаробод марказий руда бошқармаси ҳозирги кунда 170000 га майдонда 
уран олиш ишлари олиб бориб мазкур майдонларни турли даражада яроқсиз 
ҳолатига келтирмоқда. Иккинчи ажратилган майдонда иш олиб борилмоқда, 
унинг умумий майдони 16 000 га ни ташкил қилади. 
Ер ости тузлари миқдори 10-50 баробарга ошган, баъзи бир радиактив 
моддалар микдори табиий ҳолдан 10-20 баробар ошган. Навоий азот комбинати
узининг заҳарли чигитларини (570000м.) 50 га майдонга эга бўлган ҳавзаларига 
оқизмоқда. 
Унинг асосини полимерлар 25% родонитлар-10%, қаттиқ аралашмалар 
ташкил қилади. Тарикбида cеонит -50 мг/л, аммиак-150, сулъфат тузлари 15000, 
мис-2500мг/л ташкил қилади. 
Навоий электрохимия заводининг чиқиндиси 7 млн. 800000 м. кубни 
ташкил қилиб 125 га майдонни эгаллаб турибди. Таркиби ўта мураккаб органик 
бирикмалардан иборат. Атроф муҳитни тоза сақлаш мақсадида ва табиий ёқиғи 
ресурсларини тежаш борасида сўнгги йилларда водороддан фойдаланиш 
муаммоси юзага келди. Унинг афзаллиги шундаки, биринчидан запаси 
чекланмаган саноат миқесида ишлаб чиқариш тобора ошиб бормоқда. 


59 
Иккинчидан у универсал экилги ҳисобланиб электр ишлаб чиқаришда, 
автотранстпорт, авиация, денгиз транспортида суюқ, газ ҳолида ишлатиш 
мумкин. Кейинги пайтларда биоенергетикага ҳам катта эътибор берилмокда.
Биоенергетикада чорвачилик, паррандачилик, чучкачилик корхоналаридан 
чиқаётган гунг, ахлатхона микроорганизмлар, бактериялар, чувалчанглар 
ёрдамида чиритилиб табиий газ ва биогумус олинади. 
1 тонна курук булган гунгдан 400-6 м.куб биогаз ажратиб олиш мумкин. 
Ўзбекистонда ҳар йили 19 млн.тн. гунг вужудга келади. 1 тонна қуруқ 
барг, ўсимлик қолдиқлари 300-500 м. куб. биогаз беради. 50-100 кг биогумус 
ҳосил бўлади. 
Республикамизда табиий бойликларни қўриқлаш тежаб тергаш, унумли 
фойдаланиш исрофгарчиликка чек қўйиш, ҳамда чиқимсиз технологияга ўтиш 
консепcияси тўлиқлигича ишлаб чиқилганича йўқ. 
Табиатни муҳофаза қилиш бир неча минг йиллик тарихга эга. Лекин бу 
муаммога алоҳида этибор ХIХ асрнинг охири ва ХХ бошларида вужудга келди. 
1864 йили АҚШ да Ж.Маршнинг «Инсон ва табиат» китоби босилиб чиқди. 
Унда табиатни муҳофаза қилишнинг зарурлиги ҳақида дастлабки фикирлар 
берилди. 1910 йили Швейцарияда Европадаги биринчи табиатни муҳофаза 
қилиш жамияти тузилди. 1913 йили Бернда табиатни муҳофаза қилиш буйича 
биринчи Ҳалқро кенгаш чақирилди. 1948 йили табиатни муҳофаза қилиш 
ҳаракатлари ХХ асрнинг иккинчи яримида айниқса кучаяди. Ўзбекистонда 
табиатни илмий асосида муҳофаза қилиш амалда 1920 йилдан бошланган. 
ХХ аср бошларига келиб, ер куррасидаги сув ҳавзларида, атмосфера 
ҳавоси, тупроқлар, саноат, транспорт, маиший-коммунал, қишлоқ хўжалиги 
чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши жуда ҳам кучайиб 
кетди. Бўлар ўз навбатида саёрамиз биологик ресурсларининг ҳолатига ва 
айниқса кишилар саломатлигига зиён етказмоқда. Шу сабабли жаҳон 
мамлакатларида ҳам табиий муҳитни тоза сақлаш, уни муҳофаза қилиш 
масаласи кенг тус олмоқда. Атроф-муҳит регионал ифлосланишдан глобал 
масштабдаги ифлосланишига айланиб кетди ва географик муҳитда энергетика 


60 
балансининг, экологик шароитнинг ва моддалар алмашинувининг бузилиши 
учун хавф туғилди. Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб фан-техниканинг 
жадал ривожланиши инсониятнинг табиатга таъсири миқёси ва даражасининг 
кескин ортишига олиб келди. 
Табиий ресурсларнинг мислсиз ўзлаштирилиши, саноат ишлаб 
чиқаришнинг ортиши, транспорт воситалари сонининг кўпайиши атроф-
муҳитнинг кучли ифлосланиши муаммосини келтириб чиқаради. Ҳозирги 
кунда инсониятнинг эҳтиёжлари учун ер остида 120 миллиард т.дан ортиқ 
фойдали қазилмалар олинади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида йилига 
4000 км
3
дан ортиқ сув ишлатилади, ёниш жараёнига 15 млд.т кислород сарф 
бўлади. ЮНЕСКО (1995й) малумотларига кўра ҳар секундда атмосферага 200 
тоннадан ортиқ СО2 гази чиқарилмоқда ва 750 т унумдор тупроқ қатлами 
йўқотилмоқда; ҳар куни 47 минг га ўрмон бузилади, 346 мингга ерлар чўлга 
айланади; тахминан 100-300 тур ўсимлик йўқолмоқда. 
Табиатга таъсирнинг кучайиши аҳоли сонининг кескин ошиши билан ҳам 
бевосита боғланган. Ер юзида ХХ аср бошида 1 млрд 600 млн киши яшаган 
бўлса, 1960 йилда уларнинг сони 3 млрд га етган ва ХХI аср бўсағасида аҳоли 
сони 5,7 миллиард кишидан ортган. Экологик инқирознинг олдини олиш-
табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, атроф-муҳитни ифлосланишдан 
сақлаш ва демографик муаммоларни ҳал қилиш билан бевосита боғлиқдир. 
Профессор Ю.Шадиметовнинг таҳлилига кўра, республикамизнинг айрим 
жойларида табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатида, айниқса қишлоқ 
жойларитда 14 эшгача бўлган болаларда темир моддаси этишмайдиган 
камқонлик, сил касаллиги ва юқари нафас йўлларига микроблар ўтирадиган 
касалликлар тез-тез учраши кузатилади. Минерал ўғитлар деҳкончиликда кенг 
миқёсида ишлатилади. Бўларнинг ичида энг ҳавфлиси-аммикали селитра 
ҳисобланади. У кўпроқ сабзавот-полиз экинларига ишлатилиши оқибатида 
уларнинг таркибида нисбатан кўпроқ ушрайди. Мутахассисларнинг 
аниқлашича, нитратлар бактериялар ҳаёт фаолиятида ҳавфли ҳисобланган 
нитратларгача қайтарилиши мумкин. Нитратлар иккиламчи аминлар билан 


61 
реакцияга киришиб, нитрозаминларгача айланади. Жаҳон миқёсидаги 
олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики, нитрозаминлар рак 
пайдо қилувчи омил ҳисобланади. Республикада тузилиши мураккаб бўлган 
касаллик билан оғирган беморларнинг сони мунтазам равишда ошиб бормақда. 
Расмий малумотларга қараганда сўнги 10 йилда бу касаллик 17 пойизга 
кўпайган. 
Озон нитрати билан туйинган полиз маҳсулотлари озиқалик ва биологик 
қимматини камайттиради, уларни сақланиш муддатини қисқартиради. 
Мирзачўл қовунлари катта, чиройли, тош босар ва йирик қилиб етиштирилади, 
лекин базорларда 3-4 кун орасида айниб, чирийди, сув бўлиб оқиб кетади. 
Қовунда мумкин бўлган нитратнинг миқдори ҳар кг га 60 мг дан ортмаслиги 
лозим. 
Орол бўйида амалга оширилган ялпи тиббиет кўриги (3 млн. дан ортиқ 
аҳоли текширувдан ўтказилган) аҳолини кўпроғи қизилўнгач раки, қон ва қон 
пайдо қилувчи азолар, юрак қон томир тизими, тери, асаб, кам қонлик ва бошқа 
касалликлар билан оғиргани аниқланади. Бунга асосий сабаб Амударе сувининг 
ифлосланганлиги, сув таркибида турли пеститситлар, эриган минерал уғитлар, 
нефт маҳсулотлар ва органик бирикмаларнинг мавжудлигидир. 
Ҳозирда Оролбўйи оҳолисининг тоза ичимлик суви билан таминлаш 
борасида талай ишлар амалага оширилди. Нукус ва Урганич шаҳарлари томан 
катта диаметрли қувурлар ётқизилди ва улар орқали кўп миқдорда тоза 
ичимлик суви юборилмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш 
билан қишлоқ жойларида кўпгина касалликларнинг кескин камайишига 
эришиш мумкин. 
БМТ нинг маълумотига караганда, дунеда йилига 32 млрд.т. кўмир 2.6 
млрд.тн. нефть, 6 млрд.т. темир рудаси, 3.6 млн.т. хром рудаси, 7.3млн.т. мис 
рудаси, 3-4млн.т. қўрғошин рудаси, 159 млн.т. туз, 120 млн.т. фосфотлар, 
1.2млн.т. уран, симоб, молебдан, никел, кумуш, олтин, платина рудалари қазиб 
олинмокда. 


62 
Мутахассисларнинг берган маълумотларига кўра, агар қазилма бойлигидан 
ҳозирги суръатдан фойдаланилса, олтин 30-35 йилда, рух 36: сурма -70: калий-
40: уран-47: мис -66: симоб-70: кумир, нефть, газ, 150 йилда тугаб колиши 
мумкин. Шу сабабли кўпгина ривожланган мамлакатлар: Япония, Англия, 
Германия, Италия, Голландия, Белгия ва бошка мамлакатларда хом ашё, ер ости 
бойликлари етишмаслиги оқибатида иккиламчи чиқиндиларни қайта ишлаш ва 
бошқа 
мамлакатларнинг 
бойликларидан 
фойдаланилмоқдалар. 
Фан 
техниканинг ривожланиши, олимларни яна ҳам янги минерал конларни кашф 
қилишга мажбур қилмокда. Масалан, Япония олимларининг маълумотларига 
кўра, океан тагидаги металл конcентраcиялари ҳисобига дунё саноатини 
ҳозирги истеъмол даражаси мис билан 2000 йил, никел билан 70 000 йил 
марганеc билан 14 000 йил таъминлаш мумкин. Бу бойликлардан дуне саноати 
эҳтиёж учун 1% дан 20 % гача фойдаланилмокда. Бундан ташқари ер ости 
минераллари кўпчилик ҳолларда 1 эки 2 металл ҳисобга қазиб олиниб қолган
қисми атроф муҳитга ташлаб юборилади. 
Масалан, 100т. гранитдан 8 алюминий, 5т. рух, 0.5 т.титан, 80 кг. марганеc, 
30 кг. хром, 17 кг,никел, 14 кг. ванадий ажратиб олиш мумкин. 
Исрофгарчилик айниқса нефть, кўмир, калий тузи, қурилиш материаллари 
қора ва рангли металлар, тоғ химиявий хом ашёларни қазиб олишда кўплаб 
рўй бермоқда. Дунёда жуда кўп нефть конларидан нефтьнинг 50-60%и қазиб 
олиниб қолган қисими қолиб кетмокда. 
Шундай қилиб ҳозирги кунда ер шариниг литосферасидан ҳар йили 150 
млрд.т. руда қазиб олинади ва ундан керакли элементлар ажратиб олиниб 
қолган 95-98% атроф муҳитга ташланади. 
Қазилма бойликларни қидириб топиш, қайта ишлаш ва ташиш жараёнида 
ер юзаси структураси бузилади ҳосилдор майдонлар қисқаради, ўсимликлар 
нобуд бўлади, тўпроқ ерозияси тезлашади, оқибатда яроқсиз ерлар майдони 
ошади. 
Атмосферанинг ифлосланиши деганда -унинг таркибидаги табиий ҳолда 
мавжуд бўлган газлар мувозанатнинг табиий ва суний омиллар натижасида 


63 
вужудга келган ҳар хил газлар, қаттиқ заррачалар, чанглар, радиоактив чанглар, 
сув буғлари ва бошқалар таъсирида бузилишини ҳамда сифатининг ўзгаришини 
тушунамиз. 
Атмосферада шакли газсимон моддалардан ташқари, қаттилиги, кимёвий 
таркиби ва физик хоссасларига кўра бир-биридан фарқ қилувчи майда 
заррачалар -аерозолар (тутун, чанг, тўзон ва б.) мавжуд. Агрегат ҳолатига кўра 
атмосферани ифлословчи бирикмаларни груҳга бўлиш мумкин. Қаттиқ, суюқ, 
газсимон ва аралаш бирикмалар.
Атмосферанинг ифлосланиши туфайли қуёшнинг тўғри радиаcияси 15%,
ультрабинафша нурлари 30% га камаяди. Натижада баъзи зарарли 
бактерияларнинг кўпайиши учун шароит вужудга келади, ҳар хил касалликлар 
хусусан рахит касаллиги кўпаяди. 
Агар атмосфера олтингугурт оксиди кўп тупланиб қолса кишиларда 
бронхит, астма, ўпка яллигланиши, кўз касалликлари, жигар кон босимининг 
ошишига олиб келади. Чунки ҳаво таркибидаги олтингугурт оксиди сув билан 
кимёвий бирикиб кучсиз кислота ҳосил қилади ва кўзлардаги шиллик 
пардаларни куйдиради. 
Атмосфера ҳавоси таркибида олтингугурт миқдори 0,13 мг/м бўлганда 
аҳоли орасида сурункали астма касаллиги 13%, 0,38 мг/м бўлганда 18% ва 0,8 
мг/м бўлганда 26% ташкил этади.(ўртача 1 кеча кундузги меъёри 0,05 мг/м ). 
Углерод оксидининг (CО2) ҳавода кўпайиши натижасида киши организмида 
гемоглабин камаяди, юрак, кон томир тизимлари бузилади, склероз касаллиги 
кўпаяди, бош айланади, юрак тез ўриб уйқу бузилади, киши тажанг бўлиб 
қолади. Атмосфера водород сульфид газининг ортиб кетиши натижасида 
одамнинг боши оғрийди, қайд қилади, дармонсизланади ва ҳатто хид билиш 
қобилияти заифлашади, фтор бирикмалари таъсирида бурундан қон келади,
ошқозон ичак касалликлари вужудга келади, суяк емирилишига олиб келади.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish