Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Тафсир илмига оид «ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ғавомизит танзил ва уюнил



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Тафсир илмига оид «ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ғавомизит танзил ва уюнил 
ақовил фи вужуҳит таъвил» («Қуръондаги берк ҳақиқатлар очкичи ва таъвил 
йўллари ҳақидаги ривоятлар кўрсаткичи») номли машҳур асар муаллифи ҳижрий 
467 йил Ражаб ойининг 27/1075 йил 18 март куни Хоразмнинг Замахшар 
қишлоғида таваллуд топган Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн 
Умар ал-Хоразмийдир. Маълумотларга қараганда, Имом аз-Замахшарий дастлаб 
мўътазилий эътиқодида бўлган. У ақидада мўътазилий, мазҳабда ҳанафий бўлган 
ҳам дейилади. Аллома тафсир, ҳадис, наҳв, луғат, адабиёт, география каби 
илмларда катта шуҳрат қозонган. Ушбу соҳаларга оид унинг 70 та асари борлиги 
ва 40 дан ортиқ асарининг жаҳон қўлёзма фондларида сақланаётгани янги 
тадқиқотларда таъкидланган. Юртимизда аллома ҳаёти ва ижоди ёритилган 
кўплаб тадқиқотлар мавжуд бўлиб, унинг «Муқаддамат ал-адаб» асарининг нашр 
этилиши бу йўлдаги тадқиқотларнинг амалий натижаларидан бири ҳисобланади. 
Алломанинг мазкур тафсиридаги мўътазилийлик эътиқодига оид 
қарашларни эътиборга олмаганда, у жуда қимматли асар саналади. Унда 
Қуръоннинг балоғат, фасоҳат томонларини жуда нозик услубда наҳв, сарф, 
луғат, шеър
52
илмларига таяниб, сўзларнинг бир нечта маъноларини келтириб 
ўтган. Аллома шу тариқа оят мазмунини зўр маҳорат билан очиб берган. Асар 
ўзидан кейинги кўплаб тафсир китобларига манба вазифасини ўтаган.
52
Айниқса, у шеърларни оятдаги сўзнинг маъносини очиб беришда кўп истифода этади. Масалан, Иброҳим 
сурасининг 16-оятидаги " رو نم
هئا
" яъни “орқасидан” сўзига “кейин”, “яқин орада” деб маъно беради ва 
шеърдан мисол келтиради: بيرق جرف هءارو نوكي هيف تيسمأ يذلا بركلا ىسع. Маъноси: “ўтказган ғамингдан кейин, 
балки сенга яқин орада хурсандчилик келар”. Қаранг: Абу-л-Қосим аз-Замахшарий. Ал-Кашшāф. – Байрут: 
Дор ал-кутуб ал-‘илмийа, 1995. Ж. II. – Б. 524.


152 
Аз-Замахшарий оятларни аввал грамматик жиҳатдан таҳлил этиб, сўнг 
етти турдаги қироатлардан фойдаланган ҳолда заиф қироатларни аниқлаган, 
ўқилишига кўра сўз маъносининг ўзгаришини кўрсатган. Тафсирда олимнинг 
ҳам ўз ижтиҳодини ишлатишини кўриш мумкин. У кўпроқ Ибн Аббос, Ибн 
Мас‘уд, Анас ибн Молик саҳобалар сўзлари ва уларнинг қироатларидан, 
Мужоҳид, Абул Олийалар каби тобеъинлар ривоятларидан истифода этган. 
Оятларни шарҳлаш асносида мавҳумликни кетказиш учун кўплаб саволлар 
бериб, кейин уларга ўзи жавоб берган. Шу тариқа унда савол-жавоб услуби 
бошқа тафсирларга нисбатан кўп қўлланилган. 
Демак, «ал-Кашшоф» Қуръон тафсирлари ичида араб тили 
имкониятларидан келиб чиқиб энг пухта шарҳланган, балоғат ва фасоҳат 
қоидалари маромига етказиб берилган, мукаммал асар ҳисобланади. «Тафсир 
ан-Насафи»да ҳам айтиб ўтилган жиҳатлар ўз аксини топган, лекин улар қисқа 
услубда берилгани билан ажралиб туради. Шунингдек, «ал-Кашшоф»да очиқ 
услубдаги савол-жавоблар қўлланилган, лекин «Тафсир ан-Насафий»да савол-
жавоб яширин берилади. 
Алоуддин ас-Самарқандий (ваф. 539/1145) ҳам «Шарҳ таъвилот ал-
Қуръон» («Қуръон таъвиллари шарҳи») китобини ёзган, Абу Ризо Муҳаммад 
ибн ‘Али ан-Насафий (ваф. 517/1123-24 й.) ва Абул Фазоил Муҳаммад ибн 
Муҳаммад ал-Ҳанафий Бурҳон ан-Насафий (ваф. 687/1288-89 й.)лар эса 
тафсир билан шуғулланган олимлардан ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўрта 
Осиёда «Тафсир Нўъмон» («Нўъмон тафсири»), «Тафсир тибён» («Баён этувчи 
тафсир»), «ал-’Итқон» («Моҳирлик»), Мавлоно Яъқуб Чархийнинг (тах. 1363-
1447) «Тафсир Мавлоно Чархи» каби асарлари ҳам машҳур бўлган. Мазкур 
тафсир китобларининг аксарияти ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида ва 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланмоқда. 
Муҳаммад ибн Абдуроҳман ибн Аҳмад Алоуддин Абу Абдуллоҳ аз-Зоҳид 
ал-Бухорий (ваф. 546/1151) Бухоролик муфассир олим. Унинг “Тафсирул 
Қуръон” номли китоби бўлганлиги айтилади. Баъзи ривоятларга кўра ушбу 
китоб минг жуздан кўпроқ бўлган экан. Бундан ташқари олимнинг 
“Маҳосинул ислом ва шароиул ислом” (“Ислом гўзалликлари ва ислом 
шариатлари”) китоби бир неча маротаба чоп этилган. 
Абул Фатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид ас-Усмандий ас-
Самарқандий (488-552/1095-1157) йирик фақиҳ ва мутакаллим олим. 
Устозлари қаторида Содруш шаҳид Ҳусомиддин Умар ибн Абдулазиз ибн 
Моза Бухорий, Шайхул Ислом Низомуддин Умар ибн Шайхул Ислом 
Бурҳониддин Али ал-Марғилоний каби машҳур олимларни санаб ўтиш 
мумкин. Асарлари орасида “ал-Амолий фит тафсир” (“Тафсир илмида имло 
қилинганлар”), “Лубобул калом” (“Калом илмининг жавҳари”) сингари ўндан 
зиёд китоблар санаб ўтилади. 
Абул Қутн Носируддин Муҳаммад ибн Юсуф ас-Самарқандий (ваф. 
556/1161) тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари олими. Самарқанд, Бағдод, Марв, 
Макка, Мадина шаҳарларида илм ўрганган. Олим ва имомлар ҳақида танқидий 
фикр билдиргани сабабли ҳисбга олинган ва шу ерда вафот этган. Унинг “ал-


153 
Аҳком фит тафсир” (“Тафсирдаги ҳукмлар”), “ал-Мултақот фил фиқҳ” 
(“Фиқҳда учрайдиган масалалар”), “Жомиул фатово” (“Фатволар тўплами”), 
“ал-Фиқҳун нофиъ” (“Фойдали фиқҳ”) сингари ўнта асари мавжуд. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish