Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Умуман олганда, ҳанафий мазҳаби намояндалари ҳисобланган



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Умуман олганда, ҳанафий мазҳаби намояндалари ҳисобланган 
аждодларимизнинг ақидавий қарашлари, ижтиҳод ва фатволари 
Қуръонга 
асослангани 
учун 
ҳам 
юртимизда 
яшаб 
ўтган 
алломаларнинг кўпчилиги тафсир билан шуғулланганлар деган 
хулосани бериш мумкин. 
Туркияда яшаб ижод этган машҳур олим Абу-с-Са‘уд Муҳаммад ибн 
Муҳаммад ибн Мустафо ал-‘Амодий (ваф. 982/1574-5 й.) асли шофиий 
мазҳабида бўлишига қарамай, ҳанафий мазҳабини қўллаб-қувватлаган. У узоқ 
йиллар мобайнида қозилик ва муфтийлик лавозимларида ишлаган ва «Иршод 
ал-‘ақл ас-салим ило мазойа ал-Китоб ал-карим» («Соғлом ақлни мўътабар 
Китоб нурларига йўналтириш») номли китоб ёзган. Асар нафақат шофиий, 
балки ҳанафий олимлари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотган. 
Тафсир китобларидан «Таъвилат ал-Қуръон»нинг «Тафсир ал-Мотуридий», 
«ал-Кашшоф»нинг «Тафсир аз-Замахшарий», «Баҳрул улум»нинг «Тафсир ас-
Самарқандий» ва «Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил»нинг «Тафсир ан-
Насафий» каби тилга осон бўлган иккинчи номларининг борлиги ушбу 
асарларнинг кўп ишлатилгани ва уларга бўлган катта эътиборни кўрсатади. 
Юртимизда ҳозирга қадар тафсир ёзиш анъанаси давом этиб келмоқда. Бу 
анъана ХХ асрдан бошлаб Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржима ва 
тафсирларида ўз аксини топмоқда. Темурийларгача араб, кейин форс, сўнгра 
туркий ва унинг бир қисми бўлган ўзбек тилининг расмий доираларда кенг 
тарқалиши шунга мувофиқ тилларда асарлар битилишини тақозо этди. 
Истиқлол йилларида Ш.Бобохоновнинг Амма пораси таржимаси
Муҳаммаджон Ҳиндистоний, Олтинхонтўра, Алоуддин Мансур, М.Усмонов, 
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Абдулазиз Мансурнинг нашрлари чоп 
этилди. 
Саволлар: 
1. Мовароуннаҳр ҳудудига қайси ерларкиради? 
2. Мовароуннаҳрда тафсир илми қай тариқа ривожланган? 
3. Дастлабки муфассирлар сифатида кимларни кўрсатиш мумкин? 
4. Тафсирлар келтирилган қандай Саҳиҳ тўпламлари мавжуд? 
5. Мотуридий тафсирининг хусусияти нимада? 
6. Самарқандий тафсирининг хусусияти нимада? 
7. Насафий тафсирни қандай услубда ёзган? 
8. Ўрта асрларда яшаган муфассирлар кимлар? 
9. Ўзбекистонда тафсиршунослик анъанаси қандай давом этмоқда? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish