1-мавзу. Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли. (2Соат)



Download 167 Kb.
bet1/10
Sana20.06.2022
Hajmi167 Kb.
#684776
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 mavzu krilll


1-МАВЗУ. ФАЛСАФАНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ, ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ. (2СОАТ)
Маъруза режаси:

                1. Фалсафа тушунчасининг келиб чиқиши. Фалсафанинг предмети ва асосий мазмуни.

                2. Дунёқарашнинг моҳияти. Дунёқарашнинг тузилиши. Дунёқарашнинг тарихий шакллари.

                3. Фалсафа ва фаннинг мутаносиблиги ва фарқи.

                4. Мустақиллик шароитида инсон тафаккури тарзини ўзгартиришда фалсафа фанининг аҳамияти.

«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши. Ҳар қандай номаълум сўз мазмунини унинг этимологиясидан, яъни у қачон, қандай ва нима учун юзага келганини аниқлашдан бошлаш ўринли бўлади. «Фалсафа» тушунчаси юнонча пҳилео – севаман ва сопҳиа – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. Фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири Пифагор милоддан аввалги ВИ асрда тайёр ҳолда (афсоналар, ривоятлар, анъаналар орқали) авлоддан авлодга ўтувчи билим билан инсон ўз ақлига таяниб, мушоҳада юритиш ва танқидий фикрлаш йўли орқали олиши мумкин бўлган билимни фарқлаш мақсадида ишлатган.
Шуни таъкидлаш лозимки, Пифагор ҳам, қадимги даврнинг бошқа файласуфлари ҳам дастлаб «фалсафа» тушунчасига унинг кейинчалик пайдо бўлган ва моҳият эътибори билан, фалсафани «барча фанлар подшоси» даражасига кўтарган маъносидан бошқачароқ маъно юклаганлар. Аммо илк файласуфлар ўзларини донишманд деб ҳисобламаганлар ва доноликка даъво ҳам қилмаганлар, зеро, ўша даврда кенг тарқалган тасаввурга кўра, ҳақиқий донишмандлик аждодлардан мерос қолган, асрдан асрга ўтиб келаётган афсоналар, дин ва ривоятларда мужассамлашган. Донишмандлар деб, асрлар синовидан, энг сўнгги ҳақиқат манбаи сифатидаги билимларга эга бўлган башоратгўйлар, коҳинлар ва оқсоқоллар эътироф этилган. Уларнинг сўзлари бирдан-бир тўғри деб қабул қилинган. Файласуф эса, қадимгилар фикрига кўра донишмандлик мухлиси бўлиши, эътиқод сифатида қабул қилинган тайёр ҳақиқатларга эмас, балки ўз ақлига таяниб, ижодий йўл билан, шунингдек бошқа файласуфлар томонидан олинган билимлар ва тажрибадан фойдаланган ҳолда мақсадга интилиши лозим бўлган.

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish