Тадбирлар номи


Ҳунармандчилик маҳсулотларининг турлари



Download 0,7 Mb.
bet15/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

2. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг турлари.
Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингандан кейин бутун ўлкада, жумладан, Фарғона вилоятининг ҳунармандчилик ишлаб чиқаришида ҳам кескин ўзгаришлар бўлмади. Лекин шуни айтиш керакки, ҳунармандчилик маҳсулотлари маҳаллий аҳоли турмушида ва хўжалигида муҳим аҳамиятга эга эди. Чунки аҳолининг истеъмол буюмларига бўлган талабини асосан ҳунармандлар томонидан тайёрланган турли-туман маҳсулотлар қондириб келган. Шунинг учун ҳам, XIX аср охири, XX аср бошларидаги ҳунармандчилик саноатида ҳам маълум силжишлар бўлган.
Вилоят шаҳарлари ичида Қўқон ҳунармандчилиги анча ривожланган эди. Қўқонлик ҳунармандлар Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида машҳур бўлганлар. Вилоятнинг деярли барча шаҳарларида мисгарлик, заргарлик, бадиий тўқимачилик, каштачилик, темирчилик ва бошқа ҳунармандчилик турлари ривож топганди.
Шунингдек, Қўқонда ўймакорлик, сопол ва кўзагарлик, қоғоз ишлаб чиқариш, дўппичилик ҳам ривожланган. Фарғона водийсида, айниқса, Қўқон аравалари машҳур эди. Унинг афзаллиги шунда эдики, ғилдираги катта бўлганлиги сабаби кичик ариқлардан бемалол ўта оларди, ёмғир кунларида эса лой кўчалардан ботиб қолмасдан юрарди. Қўқон от араваси 40 пуд юкни кўтарган, туя қўшилганда, 60 пуд юк тортарди. Қўқон, Марғилон, Наманган, Андижон ва Ўш темирчи-ҳунармандларининг маҳсулотлари ҳар бир хонадонда ишлатилган. Хўжаликда ишлатиладиган барча темир буюмлар улар томонидан тайёрланган. Деҳқонлар учун зарур бўлган меҳнат қуроллари: кетмон, болта, теша, ўроқ, пайтеша, паншаха, омоч ва бошқаларнинг ҳаммаси темирчи-ҳунармандлар томонидан тайёрланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўлкага рус капитали кириб келишининг кучайиши бу ерда йирик пахта тозалаш, ёғ, тоғ-кон саноати, банкларнинг пайдо бўлишида ҳамда рус саноат маҳсулотлари кириб келишининг кучайишида ўз аксини топди.
Муаммоли савол:
Саноат эгалари билан ҳунармандлар ўртасидаги рақобат нима сабадан вужудга келади?

Бу нарса ўз навбатида маҳаллий ҳунармандлар билан йирик саноат эгалари ўртасида кучли рақобатларга олиб келди. Ҳақиқатдан ҳам, бу рақобатлар натижасида айрим майда саноат вакиллари сина бошлади ёки ҳунармандчиликнинг баъзи тармоқлари қийин аҳволга тушиб қолди.


Шунингдек, ўлкага саноат капиталининг кириб келиши ҳунармандчиликда концентрациялашув жараёнининг бошланишига ва айрим тармоқларга ажралиб кетишга олиб келди. Шу билан бирга, бу даврга келиб ҳунармандлар орасида ҳам янги тартиб, табақаларга бўлиниш бошланди; бир томондан, майда ҳунармандлар орасида бой усталар (устакорлар), иккинчи томондан, уларга ёлланиб ишбай асосида ҳақ оладиган ишловчи усталар ажралиб чиқди. Ёлланиб ишловчи ишчилар шаҳар ҳунармандларининг 10-15% ини ташкил қилган.
Шуни ҳам эътироф этиш керакки, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда шаҳар салмоғининг орта бориши, иқтисодиётнинг кўтарилиши, аҳоли сонининг ортиши, маҳсулотларга бўлган талабнинг кучайиши натижасида ҳунармандчиликнинг айрим тармоқлари қисқарганлигига қарамай, умумий ҳисобда уларнинг сони ортиб борган.
Қуйида Қўқон ва Андижон уездларида ҳунармандчиликнинг ўсиш динамикаси қандай борганлигини кўрамиз:
Қўқон уезди.

Йиллар

Ўрта ва майда ҳунармандчилик устахоналари

Ишчилар сони

Бир йилллик ишлаб чиқариш маҳсулоти
(сўм ҳисобида)

1897
1900
1908
1910
1913

3124
3144
4151
4230
4521

5586
6590
5940
7718
6833

820050
669072
936800
1775686
1957785

Андижон уезди.



Йиллар

Ҳунармандчилик корхоналари

Ишловчилар сони

Йилллик ишлаб чиқариш сўммаси
(сўм ҳисобида)

1887
1888
1899
1900
1908
1909
1913

913
729
966
981
3332
4071
3670

1217
141
2146
2184
5503
6340
6080

93856
74856
241160
268580
1073242
2143515
2313466

Юқоридаги жадваллардан кўриниб турибдики, ҳунармандчилик корхоналари ва уларнинг меҳнат унумдорлиги анча ортган.


Булардан ташқари, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, халқ орасида айниқса тўқимачилик муҳим ўринни эгалларди.
Маълумки, маҳаллий аҳолининг деярли ҳаммаси маҳаллий тўқувчилар томонидан тайёрланган газламалардан кийим-кечак тиктириб кийганлар. Чунки улар аҳолининг қадимдан давом этиб келаётган турмуш талабларини қондирар эди. Демак, Фарғона вилоятида тўқимачилик ва у билан боғлиқ бўлган ёрдамчи соҳалар (буёқчилик ва бошқалар) ҳам ривожланган.
Тубандаги жадвалда Андижонда шойи тўқиш ва бошқа тўқимачилик корхоналарининг XIX аср сўнгги ва XX аср бошларидаги ҳолати билан танишиш мумкин. Бу эса вилоятда ҳунармандчиликнинг ушбу тури бўйича умумий хулоса чиқаришга ёрдам беради:







Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish