Уездлар
|
Экилган майдон
|
Пахта ҳосили
|
Ҳосил бир десятинада
|
Пахта толаси
|
Аме-рика
|
Маҳал-лий
|
Амери-ка
|
Маҳал-лий
|
Амери-ка
|
Маҳал-лий
|
Америка
|
Маҳаллий
|
десят
|
десят
|
пуд
|
пуд
|
пуд
|
пуд
|
пуд
|
пуд
|
Марғилон
Қўқон
Андижон
Ўш
Наманган
|
70.184
13090
47150
2418
22790
|
5.753
6520
870
355
1348
|
3509200
84950
2121720
103974
1414173
|
84476
252162
33060
6922
48900
|
50
64
45
48
62
|
14
98
88
19
36
|
1189733
282326
707240
34658
471390
|
Маълумот йўқ
|
Жами
|
155632
|
14846
|
7996015
|
425517
|
51
|
28
|
2665387
|
-
|
Демак, Америка пахтаси қайд қилинган йилга келиб Фарғона вилоятининг деҳқончилигида салмоқли ўринни эгаллаган. Айрим йилларда маҳаллий пахтанинг ҳосилдорлиги Американикига нисбатан анча устун турган бўлса ҳам, лекин сифати ҳиҳатидан паст эди.
Фарғона вилоятида 1898 йилдаги пахта майдонига ва олинган ҳосилга (3-жадвал) тегишли рақамларга кўра бир десятина ердан 38-55 пуд Америка пахтаси олинган бўлса, маҳаллийсидан 40-45 пуд ҳосил қўлга киритилган. Ҳатто, Наманганда бир десятинадан 62 пуд пахта ҳосил олинган.
3-жадвал
Уездлар
|
Америка
пахтаси (дес.)
|
Ҳосилнинг ҳажми (пуд)
|
Ҳосилдорлик (пуд)
|
Маҳаллий пахта (дес.)
|
Ҳосилнинг ҳажми (пуд)
|
Ҳосилдорлик дес. (пуд)
|
Марғилон
Қўқон
Андижон
Наманган
Ўш
|
30 000
13 145
28 570
22 599
1 230
|
1 150
520
1 550
1 351
36
|
38
40
55
60
30
|
2 000
7 436
55
836
360
|
80 000
334 575
2 475
37 620
12 600
|
40
45
45
45
35
|
Маҳаллий пахта заводларида тозаланмай ва тойланмай хонадонларга тарқатилган. Бу ерда улар чаноқлардан ажратилган ва кўпроқ маҳаллий эҳтиёжлар учун ишлатилган. Вилоятда пахтачилик, айниқса, Марғилон уездида ўсиб, 30000 десятина ерни қоплаган Маҳаллий пахта кўпроқ Қўқон уездида етиштирилиб, экин майдони 7 435 десятинани ташкил қилган. Бироқ бу пахтанинг сони кўп бўлгани билан сифати ва нархи пастроқ эди. Бизнинг ихтиёримизда вилоятнинг айрим уездлари ва волостларида пахтачиликнинг тутган ўрни хусусида маълумотлар мавжуд.
Буларга кўра, 1891 йилда Қўқон уездида 166.000 пуд, 1892 йилда 175.000 пуд ва 1993 йилда 220.000 пуд Америка пахтаси олинган. Шу йилларда 70.000, 80.000 ва 52.000 пуд маҳаллий пахта етиштирилган. Пахта уезднинг 23 волостида экилса-да, лекин у кўпроқ Бешариқда, Конибодомда, Кудамда, Риштонда, Жанжалда, Янгиқўрғонда, Зоҳидонда ва Ултарманда экилган.
Муаммоли савол:
Нима сабабдан пахтачилик ҳукмрон тармоққа айланиб борди?
Кўрсатилган волостларда бир десятинадан 65 пуд Америка пахтаси (20 пуд тола) олинган. Маҳаллий пахтадан эса бир десятинадан 40 пуд пахта, толадан 12 пуд олинган. Вилоятда қора чигит, кўк чигит, оқ чигит сингари навлар етиштирилган. Улар упланд Америка пахталарини иқлимлаштириш натижасида юзага келган бўлиб, чигитларнинг ранги бўйича номланган. Айтиб ўтиш лозимки, дастлабки вақтларда кўрсатилган пахта навларининг уруғлари алоҳида экилган бўлса, кейинчалик заводларда тозалаш жараёнида улар аралаштириб юборилган. Буларни саралашга кўп ҳолларда деҳқонларнинг вақти ҳам, имкони ҳам бўлмаган.
Бу ҳолат пахта навларини ва сифатларини аниқлашда жиддий қийинчиликларни туғдирди. Шу боис, яхши бир уруғлик пахта нави кенг тарқалмай, улар кўпроқ Наманган ва Андижондагина кўзга ташланган.
XIX асрнинг охирига келиб пахтанинг халқ хўжалигидаги тутган ўрни юқори поғонага кўтарилди. Вилоят статистика бошқармасининг кўрсатишича, «бир миллион олти юз йигирма минг аҳолиси бор Фарғона водийси муҳим мавқега эга бўлган. Бу ўлканинг иқлим шароитига мувофиқ пахта, нодир мевалар ва узумлар етиштирилади. Айниқса, пахта катта аҳамиятга эга бўлиб, ҳар йили 25 дан 40 млн. сўмгача даромад беради. Ҳосил яхши бўлган 1990 йили беш миллион пуд пахта толаси олинди ва Россия саноати эҳтиёжининг учдан бир қисми таъминланди».
1901 йилда вилоятда пахта ва бошқа экинларнинг нисбати қуйидаги тарзда бўлган:
Do'stlaringiz bilan baham: |