Тадбирлар номи


Рус аҳолисини кўчириб келтириш сиёсати



Download 0,7 Mb.
bet9/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

3. Рус аҳолисини кўчириб келтириш сиёсати.
Россия империяси генераллари ҳам, сиёсатчилари ҳам шуни яхши билар эдиларки, фақат ҳарбий куч, Марказий бошқарув аппаратини жорий қилиш билан ўлкани узоқ муддат ва ишончли ҳолда қўлда ушлаб бўлмайди. Шунинг учун уларда ўз миллати, яъни рус миллатига мансуб аҳолини маҳаллий халқ орасида аралаштириб юбориш, Туркистонда доимий яшайдиган рус ва славян аҳолини таркиб топтириш керак эди. Улар бу муаммони Ўрта Осиёга рус халқининг турли табақаларига мансуб бўлган аҳолининг бир қисмини кўчириш йўли билан ҳал қилмоқчи бўлдилар. Шунингдек, маҳаллий халқнинг мустамлакачилар ҳокимиятига нисбатан хатти-ҳаракатларини кузатиб, зарур пайтда аҳволдан дарҳол хабардор қилишлари ҳам лозим эди. Хуллас, рус миллатига мансуб бу кишилар чоризм учун ижтимоий таянч қатлам бўлиши керак эди.
Шунинг учун кўчириш сиёсатини амалга ошириш Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилган 1867 йилдаёқ бошлаб юборилди. Россия империяси кўчириш бўйича уч ярим асрлик тажрибага эга эди. У Болтиқ бўйи халқларини ва Қозон, Сибир, Қирим, Астраханp хонликларини босиб олиб, кўчиришнинг ҳар хил шакл ва услубларини мукаммал эгаллаб олган эди. Натижада фақатгина махсус фармойишлар билан кўчирилган рус қишлоқлари аҳолисига эмас, балки эркин суратда кўчиб борувчиларга ҳам катта-катта шарт-шароитлар, пул ва бошқа моддий-маънавий ёрдамлар берилди.
Рус қуроли ва тартиб-қоидалари Ўрта Осиё ҳудудларини калитсиз дарвозаси ланг очилган майдонга айлантириб юборди. Натижада мансаб истаганлар, ишёқмаслар, хуллас, ҳар хил одамлар, ҳатто, жиноий гуруҳлар ҳам темир оқим сингари Ўрта Осиёга оқиб кела бошладилар. Аммо дастлабки даврдаёқ чоризм мустамлакачилари бу ерда Сибирp тажрибасини амалга ошириб бўлмаслигини англаб етдилар. У ерда ўзлаштирилмаган ерлар жуда кўп бўлса, Туркистон бошқача эди, яъни экилаётган ерлар банд, бўш ерлар эса кам эди. Натижада Ўрта Осиёга аҳолини кўчириш улардан анча эҳтиёткорликни талаб қилди.
Муаммоли савол:
Рус аҳолисини кўчирилишини маҳаллий халқларнинг моддий-маънавий турмушига салбий таъсири нимада кўринади?

Истило қилинган ҳудудларга рус аҳолисини кўчириш ташкилотчиларининг энг ташаббускори фон Кауфман эди. У 1875 йилда Авлиёота туманида дастлабки рус қишлоғини барпо этди. Кауфман рус қишлоғини ташкил этиш, уни муҳофазага олиш қоидаларини ишлаб чиқди, ўлкага руслар келишини ҳар томонлама рағбатлантирди. Унинг ҳукмронлиги даврида 8 та рус қишлоғи вужудга келди.


1886 йилги «Низом» рус аҳолисини кўчириб келтириш йўли билан ўлкани руслаштириш ҳаракатини қонуний мустаҳкамлаб, унга сиёсий тус берди. Кўчиб келувчиларга 10 десятинадан кам бўлмаган ер ажратиш белгиланди. Туркистонга келиб ўрнашиш ва ер-мулкка эга бўлиш ҳуқуқи фақат насроний динининг православ мазҳабидагиларгагина берилди. 1886 йилги Қонунга кўра, ўлкага кўчиб келувчиларни танлаш ва жойлаштириш тартиблари белгиланди. «Бўш давлат ерлари»га биринчи навбатда хизматдан бўшаган захирадаги зобитлар, қуйи унвондаги ҳарбий хизматчиларнинг жойлаштирилиши алоҳида кўрсатилди. Аммо Қонунда «Бўш давлат ерлари» дейилганда қандай ерлар назарда тутилишига изоҳ берилмади. Ҳолбуки, ана шу масала ўлкадаги ер-сув муносабатларига бевосита алоқадор бўлиб, у кейинчалик муаммога айланди, маҳаллий халқнинг қатъий норозилигига сабаб бўлди.
Деҳқонлар империянинг қора тупроқли марказий ҳудудларидан ер тақчиллигидан қутилиш ва мустамлака Туркистонда бойиш учун ҳам Россиядан бетўхтов оқиб кела бошладилар. Улар маъмуриятнинг ижозатисиз ҳам ўлкага келиб ўзбошимчалик билан туб аҳолига қарашли ерларни эгаллай бошладилар. 15 йил давомида, яъни 1875-1890 йиллар ичида Туркистонда 1300 та оила жойлашиб, 19 та рус қишлоғини ташкил қилди. 1891-1892 йилларда Россияда очарчилик бошланганда эса Туркистонга кўчиб келувчиларнинг сони ниҳоятда кўпайиб кетди. Ана шу икки йил давомида 25 та рус қишлоғи пайдо бўлиб, рус деҳқонларининг сони икки баробар кўпайди. 1990 йилда Фарғона вилоятида 5 та рус қишлоқлари мавжуд эди. Уларнинг манзиллари улардаги хонадонлар ва истиқомат қилувчилар ҳақида қуйидаги жадвал маълумотлар беради.



Манзили

Хонадонлар сони

Истиқомат қилувчилар сони

1

Ўш уезди, Куршаб волости Покровское қишлоғи

186

1150

2

Наманган уезди, Багиш волости Успенское қишлоғи

76

277

3

Андижон уезди, Бозор-қўрғон волости Николаевское қишлоғи

50

227

4

Андижон уезди, Жалолобод волости Благовсшенское қишлоғи

76

281

5

Спасский янги қишлоғи

20

88

6

Марғилон уезди Марҳамат волости Русское село қишлоғи

201

812

Жами

609

2835

Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, маҳаллий аҳоли билан рус деҳқонлари ўртасида ер-сув масаласида суғориш иншоотларидан фойдаланиш бобида ўзаро тўқнашувлар кучайди. Бу жанжаллар ва тўқнашувларнинг асосий сабабчиси рус деҳқонлари эди. Бундай кўнгилсиз воқеани одилона, тинч бартараф қилишга уринган айрим илғор кайфиятдаги рус амалдорлари қувғинга учратилди. Туркистон ҳарбий округи штаби бошлиғи мустамлакачига хос жангарилик билан 1882 йилда шундай деб ёзган эди: «Очиқчасини барибир айтадиган ва тан оладиган пайт келди-ку, ахир. Бизнинг ишимиз аввало руслаштириш, … қирғизлар жойлашган ер энди уларнинг мулки эмас, балки давлатникидир. Кўчиб келувчи руслар уларни ўлкадан сиқиб чиқариши ёки буткул қириб ташлаши даркор». Худди ана шундай руҳда ишлаб чиқилган 1889 йил 13 июлдаги Қонун кўчиб келган рус аҳолисига имтиёзлар ва моддий ёрдам беришни белгилади.


1892 йилда руслаштириш сиёсатида туб бурилиш бошланди. Худди шу йилдан бошлаб Россиядан ўзбошимча кўчиб келган минглаб «келгинди»ларнинг маъмурият ижозати билан келганлар қаторида уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкинлиги эълон қилинди.
Ўз ерларидан деҳқонларнинг кетиб қолишига қаршилик қилган рус помешчиклари мамлакатда кучайиб бораётган деҳқонлар ҳаракатидан хавотирланиб, «тўполончи унсурлар»нинг Туркистонга кетишига энди расман хайрихоҳлик кўрсата бошладилар. Мустамлака ўлкага русларни юбориш масаласи билан шуғулланувчи махсус идора – «Кўчириб келтириш бошқармаси» ташкил қилинди. Чор ҳукумати 90 йиллар охирида рус деҳқонларининг кам ерли ва ерсизларига «Осиё Россиясида бўш ётган ерлардан» фойдаланишга кенг имконият яратди. Шундай қилиб, Подшо ҳукумати Россия дворян-помешчиклари манфаатини кўзлаб, уларни «ички бало» – камбағал деҳқонлар хуружларидан сақлаш учун Туркистон ерларини уларга қурбон қилди. Ички норозиликни мустамлака халқ ҳисобидан ҳал қилишга уринди.
Ўрта Осиёга рус аҳолисининг кўчирилиши маҳаллий халқларнинг моддий-маънавий турмушига салбий таъсир қиларди. Деҳқонларнинг кам ерли эканлиги бу зиддиятни янада кучайтириб юбориши аниқ эди.
Бу кутилмаган вазиятни эътиборга олиниб, 1888 йилда Подшо генералларидан бири Ўрта Осиёга кўчириб келтирилган рус казакларининг экинларини тўнғиз ва бошқа ёввойи ҳайвонлар пайҳон қилиб келмоқда, қабилида баҳона қилиб, ўлкадаги рус қишлоқларини қуроллантириш керак, деган масалани қўйди. Бири-бирини ими-жимида тушунувчи мустамлакачи ҳокимият вакиллари масаланинг моҳиятини дарров англаб олдилар. Шу тариқа, фақат деҳқончилик қилувчи рус казаклари деҳқонларини қуроллантиришга киришилди.
Аслида маҳаллий халқ миллий озодлик ҳаракатини бошлаб юборгудек бўлса, қуролланган деҳқон казаклари чоризм жазо кучларининг энг ишончли иттифоқчи, жанговар қисми бўлиб туриши керак эди. Ҳокимиятдан қурол олган рус деҳқон казакларининг ўз қуролини маҳаллий халқларга сотиши қаттиқ таъқиқланди. Мана шу мақсадлар билан Фарғона вилоятига 131 та милтиқ ва ўқ-дори тақсимлаб берилди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, улар чоризм учун захира қўшин эди. Улар ҳарбий маъмуриятнинг биринчи чақирув хабарини олишлари билан қуролланган ҳолда тайинланган жойга келишлари шарт эди.
Демак, кўчириш сиёсати чоризмнинг мустамлакачиликни мустаҳкамлаш йўлидаги тадбирларидан бири бўлиб, ҳарбий-сиёсий мақсадни кўзлаб амалга оширилган эди.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish