Америка пахтаси………………………………. 191.573 десятин
Маҳаллий пахта ………………………………. 15.562 десятин
Кузги буғдой ……………………………….…… 88.048 десятин
Баҳорги буғдой ………………………………… 80.371 десятин
Шоли ………………………………. ………..….. 60.290 десятин
Жўхори ………………………………………..…. 59.797 десятин
Беда ……………………………………………..… 39.565 десятин
Маккажўхори ……………………………….... 38.977 десятин
Тариқ …………………………………………..…. 12.120 десятин
Бундан кўриниб турибдики, пахта майдони олдинги йилларга нисбатан анча кенгайган. Хусусан, 1899 йилга қараганда 50.000 десятинага, 1900 йиллардагига нисбатан 31.00 десятинага кўпайган. 1901 йилда эса 20.280 десятинга ортди. Ўша йили вилоятда 9.808.444 пуд пахта ҳосили қўлга киритилди. Аммо об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли ҳосил олдинги йилга нисбатан оз олинди.
Кейинги йилларда ҳам вилоят ҳаётида пахтанинг салмоғи сақланди. Буни 1903 йилга тегишли маълумотлардан (4-жадвал) кўриш мумкин:
Ўсимликлар
|
Экин майдони
(десятина)
|
Ҳосил
(пуд)
|
Баҳоси
(сўм)
|
Америка пахтаси
Маҳаллий пахта
Зиғирпоя
Каноп
Кунжут
Кўкнори
Кунгабоқар
Беда
Тариқ
Хашак
Полиз экинлари
Картошка
Қовун ва тарвуз
Тамаки
Бошқа экинлар
|
135.342
13714
6543
2102
1269
192
59
50342
3492
74
12391
717
-
69
4255
|
11073879
518682
195242
25592
39132
7660
2856
17019272
250123
2960
-
289865
-
1610
-
|
44539097
1920938
693108
102368
117396
30640
11424
13615417
150123
592
-
382401
979749
4830
851000
|
Умумлаштирганда, ҳар икки навдаги пахта майдони 149056 десятинани қоплаб, 622122 десятина суғориладиган ернинг 24 % ини ташкил этган. У 1902 йилга қараганда 8139 десятинага кўпайди. Шунингдек, ҳосил ўша йилга нисбатан 4101345 пудга ошди. У бутун вилоят бўйича 11912830 пуд ҳажмида олиниб, бир десятинадан 80 пуд пахта етиштирилди.
Айниқса, Марғилон ва Андижонда пахта ҳосили юқори бўлиб, бир десятинадан 145-150 пуд ҳосил олинган пайтлар бўлган. Бу об-ҳавонинг яхши келиши муносабати билан содир бўлиб, иккинчи терим ҳам биринчи навга қабул қилинган. Бунинг устига нарх ҳам анча кўтарилган. «Бир пуд пахта, – дейилади манбада, – 4 сўм 25 тийин баҳоланди».
Фарғона вилоятида ҳеч қачон бундай бўлмаган эди. Нархнинг шу даражада ошишига Америкадан пахтанинг кам келтирилиши, тўқимачилик корхоналарининг унга талабини жуда кучайиши сабаб бўлди. Деҳқончиликнинг, хусусан, пахтачиликнинг ниҳоятда самарадорлиги туб аҳолининг иқтисодий ҳаётини бирмунча яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлди. Бу, айниқса, зилзиладан катта зиён кўрилган пайтда жуда кўл келди». Аммо, бундай ҳолат онда-сонда содир бўларди, холос.
Пахтанинг сурункасига бир ерга экилавериши сабабли пахтачиликка зиён бўлиши хавфи туғилди. Шунинг учун маъмурият вакиллари чорвачиликни ривожлантиришга ва гўнгни кўпайтиришга даъват этди. Айни бир пайтда алмашлаб экишга эътиборни жалб қилинди.
Вилоятда лалми ерларда кузги ва баҳорги ғалла экинлари (буғдой, арпа, шоли, тариқ, нўхот, сули ва жўхори) ҳам анча майдонни эгаллаган. Уларнинг ҳажми 1903 йилда 391, 561 десятинадан иборат бўлиб, биринчи ўринда турган. Пахта майдонлари эса кейинги ўринда эди. Аммо суғориладиган ерлар нуқтаи назардан пахтачилик олдинги сафга чиқди. Расмий маълумотларга кўра, у 1901 йилда умум экин майдонининг 24%ини қоплаган бўлса, 1903 йилга келиб 27%га кўтарилди. Агар ўша йили терилган пахтанинг қиймати 46459000 сўм ҳисобланган бўлса, ғалла турлариники 41.390.036 сўмга борган. Бундан ташқари, пахтадан олинган даромад ҳам юқори турган. Чунончи, бир десятина ердаги пахтадан 326 сўм, буғдойдан 111 сўм, шолидан 122 сўм, жўхоридан 120 сўм даромад олинган.
1906 йилга келиб «пахтачилик вилоят аҳолисининг асосий машғулотига айланди ва унинг фаровонлигини таъминловчи омили бўлди. Фарғона водийсида пахтага барча кишилар талпинди ва улар билан яшадилар». 1906 йилда етиштирилган пахтанинг биринчи нави - 3 сўм 35 тийин, биринчи ва иккинчи навлари ўртача - 2 сўм 70 тийин ва учинчи нави - 2 сўмга сотилган. Шу равишда Америка пахтасининг қиймати - 38.304.491 сўм ва маҳаллий пахтаники - 119170 сўмни ташкил қилган. Бу 1905 йилдаги пахта қийматига нисбатан 7 миллион кўп эди. Ўша йили олинган пахтанинг тоза толаси 3.641.388 пудга борди.
1906 йилда пахта майдони уездлар бўйича (5-жадвал) қўйидагича тақсимланган:
5-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |