Тадбирлар номи


Фарғона водийсида пахта тозалаш заводларининг вужудга келиши ва саноатнинг бошқа турлари



Download 0,7 Mb.
bet20/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

2. Фарғона водийсида пахта тозалаш заводларининг вужудга келиши ва саноатнинг бошқа турлари.
Чор ҳукуматининг Туркистон ўлкасидаги, шу жумладан, Фарғона вилоятидаги иқтисодий сиёсати ўлка хўжалик тараққиётини тўла метрополия манфаатларига бўйсундириш ва унинг мустақил тараққиётини тўхтатиб қолишдан иборат бўлди.
Россия империализми ўлкада саноат тараққиётига, асосан, оғир индустрия ривожига тўсиқ бўлди. Ўлка қишлоқ хўжалиги, айниқса, Фарғона вилояти пахта етиштиришга ихтисослаштирилди. Шундай экан, ўлка саноати, асосан, пахтага дастлабки ишлов берувчи саноат тармоқларидан иборат бўлди. Шу сабабли, вилоят саноатида ишлаб чиқариш ҳажми ва ишчиларнинг миқдори жаҳатидан пахта тозаловчи заводлар олдинги ўринда туради.
Вилоят уездларида 1880 йилдан дастлабки пахта тозалаш заводлари ишга туша бошлади. Масалан, шу йили Қўқон уездида савдогар Лахтин, ака-ука Коменский ва Х.Мусахоновларга қарашли заводлар қурилди. 1880 йилда Андижонда дастлабки пахта тозалаш заводи қурилиб, у Олимжон хўжа Муҳаммаджоновга қарашли бўлиб, заводда 38 та ишчи ишлаган.
Муаммоли савол:
Иқтисодий сиёсатда, ўлка хўжалик тараққиётини метрополия манфаатларига бўйсундиришдан мақсад нима?

1887 йилга келиб, вилоятдаги 9 та пахта тозалаш заводлари фаолият кўрсатмоқда эди. Заводлардан келаётган катта фойда улар сонининг ошиб боришига олиб келди. Агар 1890 йилда вилоятда 36 та завод бўлган бўлса, 1898 йилга келиб уларнинг сони 90 тага етганди.


Уездлар бўйича: Марғилон уездида 28 та, Наманган уездида 25 та, Қўқон уездида 19 та ва Андижон уездида 18 та пахта тозалаш заводлари фаолият кўрсатмоқда. Йилдан-йилга вилоятдаги пахта тозалаш зоводларнинг унумдорлиги ортиб борди. Вилоятдаги пахта тозалаш заводлари 1890 йилда 589840 пуд пахтага дастлабки ишлов берган бўлса, 1898 йилга келиб бу кўрсаткич 4496758 пудни ташкил этди.
XX аср бошларига келиб, Фарғона вилоятининг темир йўл билан боғланиши заводлар сонининг ҳам ортишига, ҳам уларнинг техник жиҳатдан жиҳозланишининг ўсишига олиб келди. Қуйидаги жадвал шу ҳақда маълумот беради:

Йиллар

Заводлар сони

Қайта ишланган пахта (пуд ҳ.)

Олинган соф тола (пуд ҳ.)

Йиллик даромад (сўм)

1900
1906
1910
1913

100
131
152
167

14160000
12562198
25500000
26841095

5100000
6762102
7650000
7783918

45000000
27919000
35671405
82850196

Жадвал шуни кўрсатадики, пахта тозалаш заводларининг миқдори кўпайиб қолмасдан, балки уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ҳам сезиларли даражада ортган.
Фарғона вилоятида йирик саноатчи ва пахта сотиб олувчи «Соловpёв и К0 савдо уйи» ҳисобланиб, унинг асосчиси К.М.Соловpев 1892 йилда Чуст шаҳрига келиб, пахта тозалаш билан шуғулланади ва шу йили Москвага 100 минг пуд пахта хом ашёсини жўнатади. 1893 йил Наманган шаҳрида, сўнгра Чустда пахта тозалаш заводи қуради.
Андижонда 1907 йил «К.М Соловpёв и К0» фирмаси томонидан ўлкада йирик, энг янги техника воситалари билан жиҳозланган пахта тозаловчи ва ёғ ишлаб чиқарувчи завод қурилди. Завод Андижон станцияси яқинига жойлашган бўлиб, темир йўл шаҳобчаси орқали станция билан боғланган ҳамда ишлаб чиқарилган ёғни узоқ масофаларга элтиш учун 150 та шахсий вагон-цистерналарига эга бўлган ва тайёр маҳсулот тўғридан-тўғри трубалар орқали вагон цистерналарга бориб қуйилган.
Ёғ-мой саноатининг асосий хом ашёси ҳисобланган пахта ҳосилдорлигининг кескин кўпайиши ва темир йўл тармоқларининг узайтирилиши ёғ-мой саноати тараққиётини янги босқичга кўтарди.
1908 йилга келганда, вилоят бўйича ёғ-мой заводларининг умумий сони 13 тага, 1913 йилга келиб эса 18 тага етади.
Пахта тозалаш заводлари бир йилда ўртача 111 кун ишлаган бўлса, ёғ-мой заводлари эса 232 кун ишлаган. Вилоятдаги ёғ-мой заводлари 1910 йил мавсумида 12 миллион пуд чигитни қайта ишлаб, ишлаб чиқарилган мой 1800000 пудни ташкил этган бўлса, 1913 йилга келиб, ёғ-мой заводларида 11956129 пуд чигит қайта ишланди. 1914 йили бутун Туркистон бўйича жами 19 та ёғ-мой заводида 1948545 пуд пахта ёғи олинган бўлса, шундан 1811170 пуди Фарғона вилоятига тўғри келар эди. Туркистон бўйича ишлаб чиқарилган 18 миллион сўмлик ёғ-мой маҳсулотининг 82 фоизи биргина Фарғона вилоятида ишлаб чиқарган маҳсулотга тенг эди.
Россия капитализми империализмга ўсиб ўтгач, XX асрнинг биринчи ўн йилликларидан бошлаб, ўлкада хом ашёга дастлабки ишлов берадиган саноат тармоқларида ишлаб чиқариш йириклашди, монополистик уюшмалар вужудга келди. Қўқондаги ака-ука Водяевларга қарашли савдо уйининг ёғ-мой заводлари бир йилда 2,8 миллион пуд чигитни қайта ишлай олар эди. Шунга қарамасдан, 1912 йилга келиб, бу уюшма 1905 йили тузилган «Андреев савдо-саноат ширкати» билан қўшилиб, 6 миллион капиталга эга бўлган «Вадяев савдо-саноат ширкати» қилиб қайтадан тузилди. Унга Қўқон, Андижон, Скоблевдаги пахта тозалаш, совунгарчилик ва 5 та ёғ-мой заводи кирар эди.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish