Тадбирлар номи


Фарғона вилоят аҳолиси диний жихатдан қуйидагича тақ



Download 0,7 Mb.
bet8/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

Фарғона вилоят аҳолиси диний жихатдан қуйидагича тақсимланган

Динлар

Янги Марғилон



Марғилон уезди

Қўқон уезди

Наманган уезди

Андижон уезди

Ўш уезди

Вилоят бўйичп

Эркаклар

Аёл-лар

Эркак-лар

Аёллар

Эркак-лар

Аёл-лар

Эркак-лар

Аёл-лар

Эркак-лар

Аёл-лар

Эркак-лар

Аёл-лар

Эркак-лар

Аёл-лар

Бирга-ликда

Провослав

1602

1216

552

444

1139

907

701

562

719

622

898

747

5611

4503

10114

Армян-григорян

62

12

5

5

248

58

6

5

49

16

1

1

371

97

468

Католик-лар

112

33

5

3

68

28

15

5

16

5

4

-

220

74

294

Лютсран

30

18

6

2

25

18

9

5

10

9

1

-

81

52

133

Еврейлар

38

25

393

331

785

731

60

73

239

211

10

5

1525

1376

2901

Мусулмонлар

2433

937

180936

157256

217489

171901

10233

181574

200327

167307

86830

78931

898248

757906

1656154

Бошқа динлар

-

-

16

-

137

6

38

-

96

7

5

-

292

13

305

ЖАМИ

4277

2241

181913

158041

219891

173649

11062

182229

201456

168177

87749

79684

906348

764021

1670369

Адабиётлар:
1. История Андижана. «Фан», Тошкент, 1980.
2. История Коканда. «Фан», Тошкент, 1982.
Таянч иборалар:
1. Аҳоли зичлиги.
2. Вилоятнинг марказий қисми.
3. Аҳолининг ўсиш динамикаси.
4. Табақалар.
5. Дворянлар.
6. Метянлар.
7. Фахрийлар.
Мустаҳкамлаш саволлари:
1. Қўқон хонлиги аҳолиси сони ҳақида гапиринг.
2. Водийдаги йирик шаҳарлар ва уларнинг аҳолиси қанча эди?
3. Фарғона вилоятида қачон аҳоли руйхати ўтказилган?
4. Фарғона вилояти аҳолиси қанча эди?
5. Аҳоли сонининг қўпайиб бориш сабаблари нимада?
6. Аҳоли ижтимоий таркибидаги ўзгаришларга нима сабаб?
7. Фарғона водийси аҳолиси қандай табақаларга бўлинган.
8. Водий аҳолисининг диний таркиби ҳақида сўзланг?
4-МАВЗУ: ЧОР РОССИЯСИ ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ.


РЕЖА:
1. Туркистон ўлкасида Россия аграр сиёсатининг асосий йўналишлари.
2. Ер-сув муносабатлари.
3. Рус аҳолисини кўчириб келтириш сиёсати.
4. Пахтачиликнинг ҳукмрон тармоққа айланиб бориши.


1. Туркистон ўлкасида Россия аграр сиёсатининг асосий йўналишлари.
Чор Россияси Туркистонни ўзининг мустамлакасига айлантирганининг биринчи йилларидаёқ ўз эътиборини ер масаласига қаратишга мажбур эди. Чунки, бу масала ўлкада аграр муносабатларининг асосини ташкил этарди. Шу боис самодержавие олдида икки вазифа турарди: ўлкада ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва унинг табиий, иқтисодий ресурсларидан Россиядаги ҳукмрон синфлар: помешчик ва капиталистларнинг қизиқишлари ососида фойдаланишдан иборат эди. Уларни амалга ошириш эса асосан Чор ҳукуматининг аграр муносабатларида ўз ифодасини топди.
Ўлкадаги мавжуд ерларнинг ҳаммаси қонуний давлат мулки деб тан олинди ва мерос тариқасида ўтроқ халқларга фойдаланиш ҳуқуқи билан берилди. Кўчманчи аҳолининг ерлари давлат ҳисобига ўтказилди ва жамоа тариқасида фойдаланиш ҳуқуқи билан аҳолига бериб қўйилди. Маҳаллий амалдорларнинг асосий қисми эса жуда катта ер участкаларига эгалик қилиб, ҳар хил шароитлар билан ерни деҳқонларга ижарага берганлар. Бу ерлар ижарачиларга фойдаланиш ва мерос қолдириш ҳуқуқи билан биркитиб қўйилди. Вақф ерлар диний маҳкамалар қарамоғида қолдирилди, яъни вақф ерлар жорий қилиш, жуда кам ҳолатларда фақатгина генерал-губернатор рухсати билангина ташкил қилиниши мумкин эди. Шундай қилиб, вақф ерлар асосан эски тартибларда сақланиб қолаверди. Юқоридаги ердан фойдаланиш тартибида Чор ҳукумати ўз олдига маълум мақсадларни; маҳаллий урф-одатларни бузмаслик, феодал ер аристократиясини кучсизлантириш, деҳқонларда мустамлака маъмуриятига нисбатан ишонч ҳосил қилиш ва ўлкада осойишталикни сақлаш кабиларга эътиборни қаратган эди.
Муаммоли савол:
Аграр сиёсат деганда нимани тушунасиз?

1886 йилда ер тузилиши жорий қилиниши билан бир қаторда солиқ солиш тартиблари, маҳаллий аҳолидан олинадиган солиқлар ва божларнинг характери ва миқдори белгилаб берилди. Бу тартибларга бир оз ўзгаришлар киритилган ҳолда 1917 йилгача сақланиб қолди. Суғориладиган лалмикор ерларда деҳқончилик қилаётган ўтроқ аҳолидан ўртача ялпи даромаднинг 10 фоизи миқдорида давлат ер солиғи олиниб турди.


Туркистоннинг кўчманчи аҳолиси ҳар бир кулбадан, яшаш ўрнини ўтайдиган ҳар қандай турар жой (ўтовлар, уйлар ва шу кабилар)дан 4 сўм миқдорида ўтов солиғи тўларди. Бу солиқлардан ташқари, сув иншоотларини тузатиш, йўл тузатиш, армияни таъминлаш учун ҳам солиқлар ташкил этилган эди. Ўтроқ ва кўчманчи аҳолидан доимий «замство» ўлпонлари ҳам олинди.
Ниҳоят, қишлоқ аҳолиси маҳаллий идора (замство) бошлиқлари учун ҳар хил мажбуриятлар бажаришга, жумладан, доимий ёки вақтинча бўлган натура ва пул солиқлари тўлаб туришга мажбур эди.


2. Ер-сув муносабатлари.
Юқорида фикр билдирганимиздек, чоризм ўзбек хонликларини босиб олгач, бу ерда азалдан давом этиб келаётган ерга эгалик қилиш шаклига дуч келди. Шу сабабли бу масалани дарҳол ўзларига мос равишда ўзгартириш учун шошилмади. Улар асосий эътиборни хонликлардан тортиб олинган ҳудудларда мустамлакачилик давлат бошқарувининг мустаҳкам асосларини яратишга қаратдилар. Ер эгалиги ва сувдан фойдаланишга тўғридан-тўғри аралашмадилар. Чоризм босқинчи маъмурияти, аввало, солиқ ўндириш пайига тушди.
Шу жараёнда ер-сув муносабатларини чуқур ўрганишга киришди. Унга мутахассислар жалб этилди. Чунки капитал ва бозор муносабатларининг Ўрта Осиё иқтисодиётидан тобора мустаҳкам ўрин олиши, айниқса, пахтачиликни ривожлантириш зарурати ер эгалиги, ердан фойдаланишда шунга мос келувчи тартиб-қоидаларни жорий қилишни тақозо қилар эди. Чоризм буларни олдиндан ҳисобга олди.
Муаммоли савол:
Хонлик даврида ер эгалиги ва унинг шакллари қандай эди?

Ўрта Осиё истило қилинган вақтда ўлкадаги ер-сув муносабатлари: давлат мулки, вақф ва хусусий мулкдан иборат бўлган. Деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликнинг асосий тармоқлари эди. Сунъий суғориладиган ерлар деҳқончиликни ривожлантиришда асосий негиз ҳисобланган. Шунинг учун деҳқончиликни ривожлантиришда ирригациянинг аҳамияти жуда катта эди. Ирригациянинг ривожланишида миробларнинг роли муҳим эди.


Суғориладиган ерларда деҳқончиликнинг пахта, буғдой, шоли, беда, боғдорчилик ва сабзавотчилик каби соҳалари яхши ривожланган эди. Лалмикор ерларда дон экинлари экилган. Деҳқончиликнинг бундай тури тоғ этакларидаги адирлар ва тоғ водийларида яхши йўлга қўйилган. Лалмикор деҳқончилик чорвачилик билан қўшиб олиб борилган. Деҳқончилик қилиш учун яроқсиз бўлган ерларда, серўт яйловларда чорвачилик ривожланган. Дашт, чўл, тоғли ўлкаларда ҳам чорвачиликнинг ривожланишига имконият анча катта эди. Бу маълумотларга эга бўлган Туркистон генерал-губернатори 1870 йилда ўтроқ ва кўчманчи аҳолидан олинадиган солиқни кўпайтирди. Солиқлар миқдори фақат Сирдарё вилоятининг ўзида 1869 йидаги 188 минг сўмдан 1882 йилда 505 минг сўмга кўпайди.
1873 йилда генерал фон Кауфман Подшога Туркистонда ер тузилишини ўзгартириш лойиҳасини тақдим этди. Шунга кўра, амлок ерлар уни ишлатиб турган одамлар тасарруфига ўтиши лозим эди. Буни вақф ерларга ҳам жорий қилиш тўғрисидаги лойиҳа рад этилди.
Шунга қарамай, фон Кауфман ўз сўзида қатъий туриб олди. Масъулиятни ўз зиммасига олиб, ер масаласига доир бир қанча тадбирларни амалга оширди. У ер ҳақиқатда, кимнинг қўлида эканлигини эътиборга олиш тўғрисида фармойиш берди. Шунга мувофиқ, жуда кўп ерлар давлат ҳисобига ўтказилди. Мулк ерларга ва ҳатто вақф ерларга ҳам солиқ жорий этилди.
1886 йилда Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги янги Низомга мувофиқ ер муносабатларига доир бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Бундан асосий мақсад маҳаллий феодал аристократияни заифлаштириш ва мустамлакачилар ҳокимиятини кучайтириш эди. Ер муносабатлари соҳасидаги тадбирларнинг асосий натижаси шу бўлдики, ҳарбий феодал ер эгалиги тугатилди. Шунга қадар улар ўз ерларининг аксарият қисмини майда деҳқонларга ижарага бериб келар эди. Эндиликда бу жойларнинг кўп қисми шу ерларнинг ўзида деҳқончилик қилиб келган кишилар қўлига ўтди. Улар бу ерлардан мерос мулк ҳуқуқига эга бўлган ҳолда фойдаланадиган бўлдилар.
Шу билан бирга, ер тузилишининг янги тартиб-қоидалари қулоқларнинг вужудга келишига шарт-шароит яратди, чунки ерни сотиш ва сотиб олиш мумкин эди. Қулоқ хўжалиги 80-90-йилларда пахтачиликнинг ривожланиши муносабати билан кучайиб кетди.
Бироқ бу тадбирлар ҳам Ўрта Осиёда ер эгалигининг феодал муносабатларини тамомила тугата олмади. Шунингдек, Туркистон қишлоқларида чорикорлик ҳам кенг тарқалди. Одатда, ўз ери бўлмаган ёки кам ерли кишилар чорикорлик билан шуғулланишган.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish