Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича қарор



Download 2,24 Mb.
bet20/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан øèêîÿò юқори турувчи божхона органига (мансабдор шахсга) ёки божхона органи жойлашган ердаги судга ўн кун муддатда берилиши мумкин.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарган божхона органи орқали берилган шикоят уч сутка ичида тегишлича юқори турувчи органига ёки судга юборилади.
Божхона ҳақидаги қонунлар бузèлганлиги тўғрисидаги иш бўйича прокурор томонидан қарорга протест келтирилиши мумкин (ЎР МЖК нинг 317-моддаси) «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ (25-модда), протест орган (мансабдор шахс)га келиб тушган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилиши керак. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида зудлик билан прокурорга ёзма шаклда маълум қилинади. Протест рад этилган тақдирда қарор чиқарган божхона органининг мансабдор шахси уни тегишли меъёрий ҳужжатга ҳавола қилган ҳолда асослаши керак.
Белгиланган муддатда шикоят бериш ёки прокурор томонидан протест келтириш маъмурий (божхона) ҳуқуқни бузиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса шикоят ёки протест кўриб чиқулгунга қадар тўхтатиб қўяди (БК нинг 189-моддаси).
Юқори турувчи божхона органи бошлиғи божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор устидан берилган шикоятни ёки прокурорнинг протестини кўриш вақтида қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилади:
а) ³арорни ўзгаришсиз қолдиради, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмайди;
б) қарорни бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун юборади;
в) қарорни бекор қилади ва иш юритишни тугатади;
г) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни Ўзбекистон Республикасининг Божхона êодексида назарда тутилган доирада ўзгартиради.
Божхона органи ҳал қилув қарори қарор шаклида расмийлаштирилади. Қарор нусхаси уч кун ичида манфаатдор шахсга юборилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартиришга қуйидагилар (Ўзбекистон Республикаси БКнинг 191-моддаси) асос бўлади:
а) ишнинг мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилишнинг тўлиқ эмаслиги ёки бир хил эмаслиги, яъни ишни бирламчи кўриб чиқишда содир этилган ҳуқуқни бузишнинг барча ҳолатлари ўрганилмаган, иш бўйича асосли илтимосномалар ва исботлар ҳисобга олинмаганлиги ва бошқалар;
б) мансабдор шахс (орган бошлиғи ёки унинг ўринбосари)нинг қарори билан МЖК, БК махсус қисмлари ва маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи бошқа номатив ҳужжатлари нормалари, ишнинг ҳақиқий ҳолатлари ўртасидаги номувофиқлик, яъни чиқарилган қарорда маъмурий жазо чораси ушбу ушбу ҳуқуқни бузиш учун назарда тутилган тегишли модда санкциялари доирасида бўлишли керак. Агар икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқни бузишнинг жами бўйича қабул қилинган бўлса, у ҳолода у МЖК нинг 34-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак;
в) жазо қўллашнинг қонунчиликда белгиланган тартиби бузилиши, яъни божхона ҳақидаги қонунлар бузилганлиги тўғрисидаги ишни юритиш қоидаларининг жиддий равишда бузилиши, жумладан, кўриб чиқиш муддатларига риоя қилинмаган, белгиланмаган шаклда баённома тузилган ва қарор чиқарилган, ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг тушунтиришлари, ашёвий далилларни рамийлаштиришга қуйида қўйиладиган қоидалар ва талабларга риоя қилинмаган, таржимон билан таъминланмаганлиги (зарурат бўлганда) ва Божхона кодексининг XVI бобида ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XXIII бобида назарда тутилган бошқа талабларга риоя этилмаганлиги.
Изоҳ. Агар фуқаронинг шикоятини ёки прокурорнинг протестини кўриб чиқишда қонуннинг аниқ бузилганлиги, айбсиз шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, божхона органлари ходимлари томонидан ўз ваколатлари ошириб юборилганлиги ôакти аниқланса, шикоят ёки прокурорнинг прîтестини кўриб чиққан раҳбар уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиши керак.
Юқори божхона органи бошлиғи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорга шикоят ёки прокурор протести юзасидан қарор қабул қилади, унда у чиқарилган вақт ва жой, шикоят ёки протестни кўриб чиқувчи мансабдор шахс, прокурор ва бошқа қатнашувчи шахслар; шикоят берган шахс ёки протест келтирган прокурор; маъмурий (божхона) ҳуқуқини бузиши тўғриисдаги иш бўйича шикоят берилган ёки протест бўйича чиқарилган қарор ва ҳал қилув қарорининг асосланиши êåðàê (меъёрий ҳужжатга ҳавола қилган ҳолда қандай қабул қилинганлиги, ушбу қарорнинг ким бажариши кераклиги аниқ кўрсатилган ҳолда). Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги қарор бўйича шикоят ёки протест юзасидан қарор нусõаси уч кун муддатда унга нисбатан ушбу қарор чиқарилган шахсга, жабрланувчига унинг илтимоñига кўра юборилади. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга ёзма равишда маълум қилинади.
Божхона кодексининг 191-моддасига мувофиқ áожхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори бекор қилиíèб, иш юритишнинг тугатилиши унлирилган пул суммаларининг, олиб қўйилган ва мусодара қилинган ашёларнинг қайтарилишига, шунингдек аввал қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашлар бекор қилинишига олиб келади. Буюмни қайтаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, унинг қиймати қопланади, шунингдек, агар мазкур буюмлар тадбиркорлик учун мўлжаллланган бўлса, бой берилган фойда қайтарилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10, 14, 15-моддаларига мувофиқ).
Божхона органларининг жарима солиш тўғрисидаги қарорèни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 193-198-моддалари (XI бўлим) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
3§. Божхонанинг суриштирув органлари
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 38-моддасига мувофиқ божхона органлари суриштирув органи ҳисобланади.
Жиноий ишлар бўйича суриштирув, дастлабки тергов учун амалдаги жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва қоидалар асосида амалга оширилади.
Божхона органи инспектор-суриштирувчиларининг процессуал фаолияти суриштирув органининг бошлиғи ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан бевосита назорат қилинади.
Суриштирув божхона органи бошлиғи (ўринбосари) томонидан ёки уларнинг топшириғига кўра божхона органининг мансабдор ходимлари томонидан олиб борилади.
Ñуриштирув олиб борадиган мансабдор шахс қабул қиладиган қарорлар, суриштирув органи бошлиғи (ўринбосари) томонидан тасдиқланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Æиноят-процессуал кодекси 339-моддасига мувофиқ:
суриштирувнинг вазифаларини, яъни жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш, жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритишдан иборат.
Суриштирув органларига жиноятни ва уни содир этган шахсларни аниқлаш, Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодекси билан белгиланган қоидаларга мувофиқ улар текширилгандан кейин жиноий иш бўйича исбот сифатида фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда зарур чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодекси 38-моддаси 8-бандига кўра божхона органлари божхонага доир қонун ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ ишлар бўйича, яъни Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 182 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича суриштирув олиб борадилар.
Ўзбекистон Республикаси Æиноят кодекси 182 ва 246-моддалари бўйича жиноий жавобгарликни назарда тутувчи жиноят белгисига эга бўлган ҳуқуқ бузилишини аниқлаб, бошлиқ (суриштирув органининг бошлиғи ёки ўринбосари, суриштирувчи) Ўзбекистон Республикаси Æиноят-процессуал кодекси 39, 329, 330-моддаларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади (дарҳол) ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:
а) жиноий иш қўзғатиш;
б) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;
в) ариза ёки хабарни терговга тегишлигига қараб юбориш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Æиноят-процессуал кодекси 329-моддасига кўра, жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар р´йхатга олиниши ва дарҳол ёки уч суткадан кечиктирмасдан, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини бевосита ёки суриштирув органлари ёрдамида текшириш зарурати бўлган тақдирда, ўн суткадан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозим.
Қонун ҳужжатларида барча жиноятлар бўйича суриштирув олиб бориш мажбурийлиги белгиланган.
Жиноят мавжуд бўлган тақдирда суриштирув органи жиноят иши қўзғатади ва Ўзбекистон Республикаси Æиноят-процессуал кодексига амал қилган ҳолда жиноятларни аниқлаш, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш, жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга оширади:
Гумондорни сўроқ қилиш (ЖПКнинг 109-113-моддалари талабларини бажарган ҳолда), юзлаштириш (ЖПКнинг 122-124-моддалари талабларини бажарган ҳолда), кўздан кечириш (ЖПКнинг 135-137, 139-141-моддалари талабларини бажарган ҳолда), гувоҳлантириш (ЖПКнинг 142-147-моддалари талабларини бажарган ҳолда), олиб қўйиш ва тинтув (ЖПКнинг 157-163-моддалари талабларини бажарган ҳолда), почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш (ЖПКнинг 167-моддаси талабларини бажарган ҳолда), телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш асослари (ЖПКнинг 169-моддаси талабларини бажарган ҳолда), - зарурият ҳолларида экспертиза тайинлаш ишлари амалга оширилади.

Суриштирувчи жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилади, қарор божхона органи бошлиғи (ўринбосари) томонидан тасдиқланади ва иши юритувига қабул қилèíди, зудлик билан прокурор хабардор қилинади (қарор нусхаси юборилади).


Жиноят иши бўйича суриштирув 10 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда тамомланиши керак (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 341-моддаси).


Суриштирувни тамомлаш


Суриштирув жиноят ишини терговчига ўтказиш билан тамомланади. £уйидаги ҳолларда суриштирув юритиш муддати ўтишини кутмасдан, суриштирувчи ишни дарҳол терговчига ўтказиши лозим, башарти;


1) оғир ёки ўта оғир жиноят аниқланган бўлса;
2) муайян шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга
жалб қилиш учун асослар аниқланган бўлса;
3) ишни тугатиш учун асослар аниқланган бўлса;
4) терговчи ишнинг ўз юритувига берилишини талаб қилган
бўлса.
Суриштирувчи ишни терговчига ўтказиш ҳақида қарор чиқаради.

Жиноят иши берилиши тўғрисида суриштирувчи божхона органи бошлиғи ( ўринбосари) томонидан тасдиқланган қарор чиқаради ва жиноят иши прокурорга ёки унинг кўрсатмаси билан тергов органига топширади.


Терговчининг тергов ва қидирув ҳаракатларини бажариш тўғрисидаги топшириқларини суриштирувчи терговчининг ижро этиш шартлари, тартиби ва муддатлари хусусида кўрсатмаларига мувофиқ бажариши шарт.
Терговчи ўзининг барча топшириқлари, кўрсатма ва талабларини суриштирувчига суриштирув органининг бошлиғи орқали юборади.
Суриштирув органи бошлиғининг топшириғига биноан ва унинг раҳбарлигида ишлаётган суриштирувчи иш бўйича ушбу Кодекснинг 339-моддасида назарда тутилган вазифаларни бажариш учун зарур, кечиктириб бўлмайдиган барча тергов ҳаракатларини амалга ошириши шарт.
Суриштирувчи зиммасига, шунингдек терговчи юритаётган иш бўйича унинг айрим тергов ва қидирув ҳаракатларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига унинг тергов ҳаракатларини бажаришида кўмаклашиш мажбурияти юклатилади.
Суриштирувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг топшириғини бажараётганда суриштирувчи дастлабки тергов ўтказиш учун белгиланган қоидаларга амал қилиб, тергов ҳаракатлари олиб боради ва қарорлар чиқаради. Суриштирув органининг бошлиғи ҳам, башарти у суриштирувчининг вазифаларини бажараётган бўлса, худди шу қоидаларга амал қилади.
Суриштирувчининг қарори суриштирув органининг бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. Суриштирув органи бошлиғининг ёзма кўрсатмаси суриштирувчи учун мажбурийдир. Суриштирувчи кўрсатмага норози бўлса, кўрсатмани бажаришни тўхтатмай туриб, бу кўрсатма устидан прокурорга шикоят қилишга ҳақлидир.
Прокурорнинг ёзма кўрсатмаси суриштирув органининг бошлиғи ва суриштирувчи учун мажбурийдир. Суриштирув органининг бошлиғи ва суриштирувчи прокурор кўрсатмасига рози бўлмаган тақдирда, кўрсатмани бажаришни тўхтатмай туриб, унинг устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилишга ҳақлидир.
4§. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик асослари
Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тушунчаси. Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ва воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш:
а) кўп миқдорда ;
б) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса,-мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум билан жазоланади.
ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда;
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан; 
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,-
мол-мулк мусодара қилиниб, саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish